Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги билан ет-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet398/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги билан ет-
казилган зарарнинг ўртасида сабабий боғланиш бўлиши ло-
зим.
«QUVVAT» МЧж хўжалик судига даъво аризаси билан муро
-
жаат қилиб, жавобгар «ангрен тЭт» корхонасидан 40 706 000 сўм 
бой берилган фойда ва 10 000 000 сўм маънавий зарар ундириб бе
-
ришни сўраган.
суднинг ажрими билан «тошкент электр тармоқлари» оаж 
қўшимча жавобгар сифатида ишга жалб қилинган.
ишни кўриш жараёнида даъвогар маънавий зарар ундириш 
талаби хўжалик судига тегишли бўлмаганлиги сабабли даъво 
миқдорини 10 000 000 сўмга камайтирган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
тўлиқ қаноатлантирилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Фкнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деган
-
да ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун 
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки 
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс 
ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи ша
-
роитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадла
-
ри (бой берилган фойда) тушунилади.
даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида электр энергия
-
си етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, 2009 йил 
10 февраль куни «ангрен тЭт» корхонаси ва «тошкент электр 
тармоқлари» оаж вакиллари томонидан истеъмолчининг истеъ
-
моли жойига чиқиб кўрилганлиги, қонун бузилиши ҳолатлари юз 
берганлиги тўғрисида далолатнома тузилганлиги ва «тошкент 
электр тармоқлари» оажнинг талабномасига асосан «QUVVAT» 
МЧжга электр энергиясини узатиш 2009 йил 17 февраль куни 
соат 14–30да тўхтатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Моно
-
полиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 
давлат қўмитаси тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси махсус ко
-
миссиясининг қарори билан «тошкент электр тармоқлари» оаж 


570
томонидан электр энергиясидан ўчирилиши асоссиз деб топил
-
ганлиги, электр энергияси узиб қўйилиши оқибатида МЧжда 18 
календар куни давомида электр энергияси бўлмаганлиги ва «тош
-
кент электр тармоқлари» оажнинг ғайриқонуний ҳаракатлари 
билан электр энергияси етказиб бериш асоссиз тўхтатилиб 
қўйилганлиги сабабли корхона ишлаб чиқаришни тўхтатишга 
мажбур бўлганлиги, хўжалик шартномалари бўйича мижозларга 
шартномаларда, шу жумладан «навоий кон-металлургия комбина
-
ти» дк билан тузилган 2008 йил 16 октябрдаги 193-сонли шартно
-
ма бўйича 169 680 000 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаганлиги 
ва етказиб бермаганлигини баён этиб, жавобгарлардан бой берил
-
ган фойдани ундириб беришни сўраган.
бироқ, «навоий кон-металлургия комбинати» дк ва «QUVVAT» 
МЧж ўртасида тузилган 2008 йил 16 октябрдаги шартномага 
мувофиқ «навоий кон-металлургия комбинати» дк етказиб бе
-
риладиган маҳсулотларнинг 50 фоиз қийматини тўлаб бергандан 
сўнг «QUVVAT» МЧж томонидан 45 кун давомида етказиб бери
-
лиши келишилган.
«навоий кон-металлургия комбинати» дк 2009 йил 6 март 
куни даъвогарга 13/18–83-сонли хат билан мурожаат қилиб, тараф
-
лар ўртасида тузилган 193-сонли шартномага мувофиқ 30 400 000 
сўмлик теплосчетчик «Summator–3 M1» с 2 мя PRV–50–10-B–2, 
жами 200 080 000 сўмга маҳсулот етказиб беришни сўраган ва 
тўлов апрель-май ойларида амалга оширилиши ҳақида кафолат 
берилган.
бундан келиб чиқадики, «навоий кон-металлургия комбина
-
ти» дк ва «QUVVAT» МЧж ўртасидаги шартномавий муносабат 
2009 йил 6 мартдан бошланган. бу даврда эса «QUVVAT» МЧжга 
электр энергияси етказиб бериш тикланган. бундай ҳолатда даъво
-
гар 193-сонли шартноманинг бажарилмай қолишига жавобгарлар 
томонидан электр энергияси етказиб берилмаганлиги натижасида 
юз берганлиги ўртасида сабабий боғланиш йўқ.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини 
бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул 
қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish