Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Солиқ текширувида давлат солиқ хизмати органла-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet404/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Солиқ текширувида давлат солиқ хизмати органла-
ри ходимларининг холислар сифатида иштирок этишига 
йўл қўйилмайди ва бу қоидани бузган ҳолда олинган солиқ 
тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот солиқ 
тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик 
учун жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши бухоро шаҳар ҳудудий комиссиясининг 
рухсатномаси, бухоро шаҳар дсининг буйруғига асосан Ятт 
з. Қамбаровага қарашли савдо шохобчасида 2009 йил 10 февралда 
қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатномада 
Ятт харидорга 2 200 сўм савдо учун касса чекини бермаганлиги, 
дўконда 339 000 сўмлик кирим қилинмаган товарлар мавжудлиги 
қайд этилган.
шу сабабли бухоро шаҳар дси хўжалик судига мурожаат 
қилиб, Ятт з. Қамбаровага скнинг 114-моддасига асосан 339 000 
сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 
50 бараваригача миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан жавоб
-
гарга скнинг 114-моддасига асосан 312 000 сўм, 119-моддасига 
асосан энг кам иш ҳақининг 30 баравари – 841 200 сўм миқдорида 
молиявий жарима қўлланилган.
жиноят ишлари бўйича бухоро вилоят судининг қарорига 
кўра текшириш юзасидан далил қонунга хилоф усул билан, яъни 
уни тўплаш юзасидан қонунда назарда тутилган қоидаларга амал 
қилмаган ҳолда олинганлиги аниқланиб, текширишда холис си
-
фатида иштирок этганлиги давлат солиқ хизмати органи ходими 
исботланган.
ушбу суднинг ҳукмига асосланиб Ятт з. Қамбарова суд
-
га қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар 
бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.


580
суд ажрими билан қонуний кучга кирган суд ҳужжатини 
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза 
қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
во рад этилган ва бунга асос қилиб, ск 99-моддасининг учинчи 
қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ходимлари
-
нинг холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмаслиги, 
ушбу кодекс 67-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қонун 
ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган солиқ тўловчи 
тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот солиқ тўловчини 
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавоб
-
гарликка тортишга асос бўла олмаслиги кўрсатилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз 
қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish