3. Агар солиқ тўловчининг бир неча савдо шохобчалари
мавжуд бўлса ва бир солиқ текшируви жараёнида уларнинг
ҳар бирида СКнинг 119-моддасида назарда тутилган бир хил-
даги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланса, солиқ
тўловчига молиявий санкция бир марта қўлланилади.
Мххнинг «тафтиш тайинлаш ҳақида» 2010 йил 30 мартдаги
қарори, бухоро вилоят дсбнинг буйруқлари ва текшириш дас-
турига асосан «бухоро» меҳмонхона мажмуасининг молиявий-
хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказилган.
текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатномада
«бухоро» меҳмонхона мажмуасининг омборхонасида 7 714 220,40
сўмлик янги «технообменник» техник жиҳози мавжуд эмаслиги,
унинг ўрнида шу русумдаги эски техник жиҳоз мавжудлиги, 3 та
ҳолатда нкМ ишлатилмасдан савдо амалга оширилганлиги ва ха
-
ридорларга касса чеки берилмаганлиги қайд этилган.
текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича бухоро шаҳар
дсининг 2010 йил 4 ва 7 июнда қарорлари қабул қилиниб,
ҳисобланган молиявий санкцияларни ихтиёрий тўлаш ҳақида «бу
-
хоро» меҳмонхона мажмуасига талабнома берилган.
бундан норози бўлган «бухоро» меҳмонхона мажмуаси
хўжалик судига мурожаат қилиб, бухоро шаҳар дсининг 2010
581
йил 4 июндаги 42-сон қарорини ва 2010 йил 7 июндаги қарорини
қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
шунингдек, бухоро шаҳар дси хўжалик судига мурожаат
қилиб, «бухоро» меҳмонхона мажмуасига скнинг 114-моддасига
асосан 7 714 200 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асо
-
сан 3 та ҳолат бўйича энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари
-
дан – 3 391 200 сўм миқдорида молиявий санкция қўллашни
сўраган.
суд ажрими билан ишлар бирлаштирилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
волар қисман қаноатлантирилиб, «бухоро» меҳмонхона мажмуа
-
сига ск 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш
ҳақининг эллик баравари – 1 884 000 сўм миқдорида молиявий
санкция қўлланилган, бухоро шаҳар дсининг 2010 йил 7 июнда
-
ги қарорининг 1-банди тўлиқ, 3-банди қисман, 2010 йил 4 июнда
-
ги 42-сон қарори 1.2-бандининг биринчи хатбошиси тўлиқ, учин
-
чи хатбошиси қисман ҳақиқий эмас деб топилган. даъволарнинг
қолган талаблари рад этилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан биринчи ин
-
станция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган ва
бунга асос сифатида қуйидагилар кўрсатилган.
ск 114-моддасининг биринчи қисмига кўра кирим қилинмаган
товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши
тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хиз
-
матларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш
(камайтириб кўрсатиш) – кирим қилинмаган товар қиймати ёки
яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ушбу модданинг учинчи
қисмига биноан ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган
товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мав
-
жуд эмаслиги товарларни (ишларни, хизматларни) реализация
қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб
эътироф этилади.
«бухоро»
меҳмонхона
мажмуасининг
омборхонасида
7 714 220,40 сўмлик «технообменник» техник жиҳози мавжуд
бўлган. ушбу маҳсулотнинг янги бўлиши шарт эканлиги давлат
солиқ хизмати органи томонидан исботланмаган. шу сабабли, би
-
582
ринчи инстанция суди бухоро шаҳар дси қарорларининг ушбу
қисмини асосли равишда ҳақиқий эмас деб топиб, ушбу суммага
молиявий санкция қўллаш ҳақидаги талабни рад этган.
бухоро шаҳар дсининг 2010 йил 4 июндаги 42-сон қарори ва
2010 йил 7 июндаги қарорида «бухоро» меҳмонхона мажмуаси то
-
монидан 3 та ҳолатда нкМ ишлатилмасдан савдо амалга оширил
-
ганлиги ва харидорларга касса чеки берилмаганлиги қайд этилиб,
меҳмонхона мажмуасига 3 та ҳолат бўйича энг кам иш ҳақининг
ўттиз бараваридан – 3 391 200 сўм миқдорида молиявий санкция
қўллаш белгиланган ва хўжалик судидан шу миқдорда молиявий
санкция қўллаш сўралган.
ск 119-моддасининг биринчи қисмига биноан фискал хоти
-
рали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик
карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терми
-
налларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлат
-
масдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик,
худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, та
-
лонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни
бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан
товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик
учун энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача
миқдорида жарима солинади. «бухоро» меҳмонхона мажмуасида
3 та ҳолатда нкМ ишлатилмасдан савдо амалга оширилган ва ха
-
ридорларга касса чеки берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди плену
-
мининг «хўжалик судлари томонидан ск умумий қисмини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил 18 июндаги
210-сон қарорининг 40.2-бандига кўра агар солиқ тўловчининг
бир неча савдо шохобчалари мавжуд бўлса ва бир солиқ текши
-
руви жараёнида уларнинг ҳар бирида скнинг 119-моддасида на
-
зарда тутилган бир хилдаги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги
аниқланган тақдирда, солиқ тўловчига бир марта молиявий санк
-
ция қўлланилади.
шунга кўра, биринчи инстанция суди меҳмонхона мажмуаси
томонидан скнинг 119-моддасида назарда тутилган бир хилда
-
ги 3 та ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги сабабли бухоро шаҳар
дсининг қарорларининг ушбу қисмини қисман ҳақиқий эмас деб
топиб, солиқ тўловчига бир марта молиявий санкция қўллаган.
583
Do'stlaringiz bilan baham: |