Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Сотиб олувчи товар хусусида аниқланган номувофиқ-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet421/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   417   418   419   420   421   422   423   424   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Сотиб олувчи товар хусусида аниқланган номувофиқ-
ликлар ва камчиликлар тўғрисида товар етказиб берувчини 
дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
«имон» тайёрлов корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
«шўртангазкимё мажмуаси» шкдан 54 250 000 сўм асосий қарз ва 
13 562 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони 
қаноатлантириш рад этилган.


605
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 54 250 000 
сўм асосий қарз ва 1 356 000 сўм пеня ундирилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 
2011 йил 16 майда олди-сотди шартномаси тузилган. унга кўра, 
даъвогар жавобгарга 9 турдаги қиймати 108 490 000 сўмлик 
маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул 
қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун 
54 250 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган 54 250 000 
сўмлик маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаган.
шу сабабли, даъвогар хўжалик судига мурожаат қилиб, жа
-
вобгардан 54 250 000 сўмлик қолган маҳсулот ҳақини ҳамда тўлов 
муддати кечиктирилган кунлар учун 13 562 500 сўм пеня унди
-
ришни сўраган.
биринчи инстанция судининг даъвони рад этишига даъво
-
гар томонидан жавобгарга етказиб берилган маҳсулотлар сифат
-
сиз бўлганлиги сабабли улар қабул қилинмасдан даъвогар ходи
-
ми б. жўраевга қайтариб бериб юборилганлиги асос бўлган. бу 
ҳақда, 2011 йил 18 августда баённома тузилган.
аммо ишда ушбу маҳсулотлар сифатсиз бўлганлиги сабабли 
жавобгар томонидан даъвогар вакили б. жўраевга қайтариб бе
-
риб юборилганлиги ва у маҳсулотларни қабул қилиб олганлигини 
тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома, ҳисоб-варақ) мавжуд эмас. би
-
ринчи инстанция суди мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаган.
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида си
-
фатсиз маҳсулот етказиб берилганлиги учун мулкий жавобгарлик 
белгиланган бўлиб, жавобгар маҳсулотни сифатсиз эканлиги юза
-
сидан даъвогарга эътироз билдирмаган.
Фк 446-моддасининг учинчи қисмига кўра, сотиб олув
-
чи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган товарларнинг 
миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бе
-
риш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган 
тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган номувофиқликлари 
ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ёзма 
равишда хабардор қилиши лозим.
адлия вазирлиги томонидан 1245–1-сон билан рўйхатга олин
-
ган Молия вазирлигининг 2003 йил 7 майдаги 62-сонли буйруғи 


606
билан тасдиқланган «товар-моддий бойликларни олишга ишонч
-
номалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тар
-
тиби тўғрисида»ги низомнинг 9-банди биринчи қисмига асо
-
сан ишончномалар амал қилиш муддатидан қатъи назар товар-
моддий бойлик ларнинг дастлабки берилишида етказиб берувчига 
қолдирилади. товар-моддий бойликларни қисмларга бўлиб бе
-
ришда ҳар бир берилган қисмга юкхат (қабул қилиш-топшириш 
далолатномаси ёки шунга ўхшаш бошқа ҳужжат) тузилади, унда 
ишончнома рақами ва у берилган сана кўрсатилади. бундай 
ҳолларда юкхатнинг (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг) 
бир нусхаси товар-моддий бойликларни олувчига берилади, 
бошқаси – етказиб берувчида қолади ҳамда ишончномага кўра бой
-
ликларни бериш устидан кузатув ва назорат учун қўлланилади.
шу сабабли, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини 
бекор қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 54 250 000 сўм асо
-
сий қарз, 1 356 000 сўм пеня ундириш тўғрисида асосли хулосага 
келган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси 
суди апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз 
қолдиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   417   418   419   420   421   422   423   424   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish