601
4.5. ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎжАЛИК СУДИ
КАССАцИЯ ИНСТАНцИЯСИДА 2012 ЙИЛДА ИШЛАРНИ
КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ
1. Иш берувчи ходим ўз меҳнат вазифаларини бажари-
ши билан боғлиқ ҳолда вафот этганлиги туфайли қонун
ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул
маблағларини тўлаб берганда, иш берувчининг фуқаролик жа-
вобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига асосан
суғурта товони иш берувчига, у шундай харажатларни амалга
оширганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида тўланади.
«Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи» ук тугатиш
бошқарувчиси хўжалик судига мурожаат қилиб, «O‘zbekinvest»
экспорт-импорт миллий суғурта компаниясидан 15 768 864 сўм ун
-
диришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
тўлиқ қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Фарғона фуран бирик
-
малари кимё заводи» ук ва «O‘zbekinvest»
экспорт-импорт мил
-
лий суғурта компанияси ўртасида 2011 йил 23 июнда «иш берув
-
чининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш»
ҳақида шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан суғурта компанияси
суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда иш берувчига, жабрланувчи
-
га ёхуд наф олувчига меҳнатда олган майиблиги, касб касаллиги
ёки ходимнинг шартнома амал қиладиган даврда меҳнат вазифала
-
рини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда
шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига
етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олган. шартноманинг
3-бандига асосан суғурта мукофоти 4 131 290 сўм миқдорида бел
-
гиланган. ук 2011 йил 29 июндаги тўлов топшириқномаси билан
суғурта мукофотини тўлиқ тўлаб берган.
Фк 947-моддасига асосан суғурта
шартномаси, агар унда
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки
биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради.
602
агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг
бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартла
-
шилган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз
берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
ук 17-цехининг ишчиси а. исмоилов 2012 йил 3
февралда
меҳнат вазифасини бажариш вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида,
елка суякларининг синиши натижасида вафот этган.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва гео-
логия ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгашининг
2012 йил 27 февралдаги хатига асосан,
укга вафот этган ходим
-
нинг вояга етмаган синглисига боқувчисини йўқотганлик учун
15 768 864 сўм тўлаш тавсия этилган. шу сабабли, ук 2012 йил
14 мартдаги тўлов топшириқномаси билан вафот этган ходимнинг
оиласига 15 768 864 сўмни тўлаб берган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли
қарори билан тасдиқланган «ходимларга уларнинг меҳнат ва
-
зифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб
касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил ши
-
кастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари»нинг
26-бандига кўра, ходим меҳнатда майиб бўлиши,
касб касаллиги
ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига
бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, иш
берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз
шахсларга, шунингдек ўн олти ёшга тўлмаган ёки у вафот этган
кунга қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
-
га, марҳумнинг вафотидан кейин туғилган
фарзандига, шунинг
-
дек ота-онасидан бирига, умр йўлдошига ёки оиланинг бошқа аъ
-
зосига, агар у ишламасдан марҳумнинг уч ёшга етмаган болалари
(укалари, сингиллари) ёки невараларининг парвариши билан банд
бўлса, зарарни тўлаши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли
қарори билан тасдиқланган «иш берувчининг фуқаролик жа
-
вобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари»нинг 48-
бандида мажбурий суғурта қилиш шартномасининг иш берув
-
чининг ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки
соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши
муносабати билан
унинг соғлиғи ёмонлашганлиги ёхуд вафот этганлиги туфайли ке
-
603
либ чиққан қўшимча харажатларининг компенсация қилинишига
доир қисми бўйича суғурта товони иш берувчига, у шундай хара
-
жатларни амалга оширганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асо
-
сида тўланиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга асосан биринчи инстанция суди
даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган
бўлса-да, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.
шу боис, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Do'stlaringiz bilan baham: