Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet337/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

10 
кунлик муддат ичида 
хулоса тақдим этиш вазифаси юклатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги қарори билан 
тасдиқланган «давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа кор
-
хона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш 
тартиби тўғрисида намунавий низом»нинг 6-бандига кўра, экс
-


493
пертизаларни ўтказиш муддатлари экспертизаларнинг мураккаб-
лиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 30 кун доирасида 
белгиланади. Экспертизани ўтказишни 30 кун мобайнида бажа
-
риш мумкин бўлмаган тақдирда экспертиза муассасаси раҳбари 
муддат ўтишидан 3 кун олдин асосланган хулоса тузади ва бу 
тўғрисида экспертизани тайинлаган орган (шахс)га ёзма равишда 
хабар қилади ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддат
-
ни белгилайди.
Ваҳоланки, суд экспертизани ўтказиш юклатилган ташкилот 
ёки экспертга экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрими билан 
қатъий белгиланган муддатларда хулоса тақдим этиш вазифасини 
юклашга ҳақли эмас.
8. экспертизани ўтказиш бўйича харажатларнинг тўланма-
ган лиги материалларни экспертиза ўтказмасдан қайтариш 
учун асос бўлади.
наманган шаҳар дси хўжалик судига мурожаат қилиб, жа
-
вобгар «Фано» МЧждан 22 900 100 сўм солиқ қарзини ундиришни 
сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, 2011 йил 20 июль ҳолатига 
«Фано» МЧжнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 
бюджетдан 22 900 100 сўм қарздорлиги вужудга келган. шу боис, 
солиқ органи жавобгарга мазкур солиқ қарзларини тўлашни сўраб 
талабнома билан мурожаат қилган. бироқ, жавобгар белгиланган 
муддатларда қарздорликни тўлаб бермаган. дси солиқ қарзини 
солиқ тўловчининг ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чоралари
-
ни кўрган. аммо жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари 
бўлмаганлиги сабабли инкассо топшириқномалари ижро 
қилинмасдан қолган. шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, 
жавобгардан 22 900 100 сўм солиқ қарзини ундиришни сўраган.
суд мажлисида жавобгар ундириш талаб қилинаётган солиқ 
қарзи юзасидан эътирозлари борлигини билдириб, қарздорликни 
тўғри ҳисоблаб чиқариш учун суд-бухгалтерлик экспертизасини 
тайинлаш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилган.
суд илтимосномани қаноатлантириб, суд-бухгалтерлик экс
-
пертизаси тайинлаган. Экспертизани ўтказиш адлия вазирлиги 
ҳузуридаги х. сулаймонова номидаги Республика суд эксперти
-
за маркази Фарғона вилоят бўлимига юклатилган. Экспертизани 
ўтказиш билан боғлиқ харажатлар жавобгар зиммасига юкла тилган.


494
бироқ, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда экспер
-
тиза харажатлари экспертиза муассасасига тўлаб берилмаган. шу 
боис, экспертиза муассасаси экспертизага юборилган иш матери
-
алларини хулосасиз хўжалик судига қайтарган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги қарори би
-
лан тасдиқланган «давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа 
корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини 
ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низом» 8-бандининг 
учинчи қисмига кўра, экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар 
тўланмаганлиги материалларни экспертиза ўтказмасдан қайтариш 
учун асос ҳисобланади.
Мазкур низом 8-бандининг биринчи қисмига кўра, дав
-
лат суд-экспертиза муассасасида фуқаролик ва хўжалик ишлари 
бўйича экспертизалар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни амал
-
га ошириш иш бўйича томонларга юкланади ва экспертизани 
ўтказиш бошлангунгача тўланади.
суд иш юритишни тиклаб, ишда мавжуд ҳужжатларга асосан 
низони ҳал этган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish