Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Хўжалик суди иш юзасидан дастлабки экспертизани



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet338/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. Хўжалик суди иш юзасидан дастлабки экспертизани 
фақат ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига кўра 
тайинлайди.
сурхондарё вилоят адлия бошқармаси «термиз турист инфо» 
хк манфаатида даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат 
қилиб, жавобгар «Ўзбекистон почтаси» оаж сурхондарё вилоят 
филиалидан 13 456 655 сўм асосий қарз, 6 728 327 сўм пеня ва 5 000 
сўм почта харажати ундиришни сўраган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «термиз турист инфо» 
хк ва «Ўзбекистон почтаси» оаж сурхондарё вилоят филиа
-
ли ўртасида 2009 йил 25 майда пудрат шартномаси имзоланган. 
ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга қарашли термиз 
шаҳар ат-термизий кўчаси 4 уйда жорий таъмирлаш ишларини 
бажариши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тўловни амалга 
ошириши лозимлиги белгиланган. даъвогар жавобгарга қарашли 
уйда 13 456 655 сўмлик ишларни бажарган. бироқ, жавобгар бажа
-
рилган ишлар учун тўловни амалга оширмаган.
шу сабабли, адлия бошқармаси даъвогар манфаатида суд
-
га мурожаат қилиб, жавобгардан 13 456 655 сўм асосий қарз ва 
6 728 327 сўм пеня ундиришни сўраган.


495
2010 йил 10 августдаги суд мажлисида тарафлар судга кели
-
шув битими тақдим этиб, уни тасдиқлашни сўраганлар. суд ке
-
лишув битими қонун ҳужжатлари талабларига мос ҳолда тузил
-
маганлигини важ қилиб, илтимосномани рад қилиб, иш бўйича 
қайта экспертиза тайинлаган.
бироқ, мазкур иш бўйича суд ҳужжатига асосан аввал экспер
-
тиза тайинланмасдан, балки даъвогар бошлиғи, «термиз қурилиш 
экспертиза ва назорат» МЧж мутахассиси ва «Юлдуз» ширкати 
бошлиғи иштирокида «термиз турист инфо» хк томонидан тер
-
миз шаҳар ат-термизий кўчаси 4 уйда 2009 йилда бажарилган 
жорий таъмирлаш ишлари юзасидан назорат ўлчови далолатнома
-
си тузилган бўлса-да, суд ўз ташаббуси билан қайта экспертиза та-
йинлаш тўғрисида ажрим чиқарган.
Ваҳоланки, хпк 67-моддасининг биринчи қисмига асосан 
ишни кўриш вақтида келиб чиқадиган, фан, техника, санъат ёки 
ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволлар
-
ни тушунтириб бериш учун хўжалик суди ишда иштирок этувчи 
шахснинг илтимосига кўра экспертиза тайинлайди.
олий хўжалик суди пленумининг 2007 йил 15 июндаги «би
-
ринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Рес-
публикаси хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши 
тўғрисида»ги 162-сон қарори 36-бандининг иккинчи хатбошисига 
кўра, хпк 67-моддасининг биринчи қисми экспертизанинг фақат 
тарафларнинг илтимосномасига кўра тайинланиши имконини на
-
зарда тутади.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish