485
суднинг 2011 йил 3 октябрдаги ажрими билан иш юзаси
-
дан экспертиза тайинланиб, экспертизани ўтказиш «узстандарт»
агентлиги синов ва сертификатлаш марказининг Қашқадарё вило
-
ят филиали зиммасига юклатилган.
Экспертиза якуни бўйича «узстандарт» агентлиги синов ва
сертификатлаш маркази Қашқадарё
вилоят филиали томонидан
мутахассис хулосаси тақдим қилинган ва унда сув ўлчагич ас
-
бобидан фойдаланиш ҳолати талабга жавоб бермаслиги қайд
этилган. Яъни, асбоб сув остида қолганлиги сабабли, бу ҳолат
унинг ўз меъёрида тўғри ишлашига таъсир этиши, ҳисоблагич
тўғри ҳисобламаслиги ёки ҳисоблаш механизми қотиб қолиши
кўрсатилган.
шунингдек, ҳисоблагич сув остида қолганлиги боис
унинг ҳисоблаш механизмини кўришни ва охирги кўрсаткични
аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
суд мутахассис хулосасини олгач, 2011 йил 4 ноябрдаги ажри
-
ми билан иш юритишни тикланган ва ишни кўришни 21 ноябрга
тайинлаган.
«суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида суд
эксперти текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин хулоса тузи
-
ши, хулосада суд экспертизаси ўтказилган сана ва жой, суд экс
-
пертизасини ўтказиш асоси, суд экспертизасини тайинлаган орган
(шахс) тўғрисида
маълумотлар, суд эксперти (фамилияси, исми,
отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий дара
-
жаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд эксперти
-
засини ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар, суд
экспертининг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув
ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи,
терговчи
ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек ху
-
лоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги
учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги, суд
экспертининг олдига қўйилган саволлар, суд экспертига тақдим
этилган текшириш объектлари ва иш материаллари, суд эксперти
-
заси ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар,
қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазму
-
ни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар суд эксперт
-
лари комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги,
текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволлар
-
га
берилган асосли жавоблар, иш учун аҳамиятга молик бўлган
486
ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар
кўрсатилиши лозимлиги белгиланган.
бироқ, мазкур ҳолатда экспертиза якуни бўйича экспертнинг
хулосаси эмас, балки мутахассис хулосаси судга тақдим қилинган
ва унинг мазмуни «суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг
23-моддаси талабларига жавоб бермайди. хусусан, судга тақдим
қилинган мутахассис хулосасида суд эксперти (фамилияси, исми,
отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий дара
-
жаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд экспертиза
-
сини ўтказиш топширилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар, суд
экспертининг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суришти
-
рув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, тергов
-
чи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги,
шунингдек
хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганли
-
ги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги,
суд экспертининг олдига қўйилган саволлар, қўлланилган усул
-
лар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижала
-
ри тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас. шунингдек, суднинг
ажримида эксперт олдида жавобгарнинг сув ўлчаш асбобла
-
ри яроқли ёки яроқли эмаслиги ҳақида ва яроқсиз ҳолга келган
бўлса, қачондан бошлаб яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ху
-
лоса бериш вазифаси қўйилган бўлса-да, бу саволларга жавоб бе
-
рилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: