Strategik menejment


Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар



Download 2,85 Mb.
bet131/159
Sana11.03.2022
Hajmi2,85 Mb.
#490858
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   159
Bog'liq
Strategik menejment uzb

Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган. Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Курс иши тасдиқланган ўқув режада кўзда тутилган таълим йўналишларида бажарилади. “Стратегик менежмент” фани бўйича курс иши танланган мавзу бўйича натижаларни умумий яхлитликка эга илмий ва амалий фикрларни акс эттирувчи лойиҳавий ишдир. Курс иши “Стратегик менежмент” фани ривожланишининг замонавий даражасига, иқтисодиётнинг ривожланиш тенденцияларига доир масалаларини акс эттиришга мос келиши керак.
Курс иши нафақат назарий аҳамияти, мавзусининг долзарблиги ва
эришилган натижаларнинг амалиётга тадбиқи, балки унинг услубий тайёргарлик даражаси ҳамда расмийлаштирилишига қараб баҳоланади. Курс ишини ёзишнинг энг муҳим босқичи - бу қўйилган саволларнинг ўзаро назарий ва амалий алоқадорлигини таъминлаш. Курс ишининг таркибий тузилишини тўғри белгилаш талабага курс ишининг мақсади ва вазифаларини аниқ қўйиш ҳамда кўзланган натижага эришиш йўлларини, шунингдек, курс ишини тайёрлаш босқичларини тўғри танлашга имкон яратади. Курс ишининг таркибий тузилишини оқилона ва сифатли ишлаб чиқилиши талабага изланишнинг олдига қўйилган мақсад ҳамда натижаларини тўғри ифодалаш, фикрларни баён этиш услублари ва курс ишини тайёрлаш босқичларини ажратиш имконини беради.
Курс иши талабанинг илмий жиҳатдан етуклиги ҳамда “Стратегик менежмент” фани бўйича чуқур билимга ва амалий кўникмага эгалигини намоён қилиши зарур. Курс ишида ўрганиладиган масалаларнинг назарий жиҳатлари, аниқланган муаммоларини, қўйилган илмий ва амалий вазифаларни таҳлил қилиш ҳамда муаммоларни ҳал этишни кўзлаган ҳолда бир-бирига мантиқий мос режа тузилади ва шу асосида ёзилади. Талаба курс иши бўйича изланиш натижаларини ёритишда стратегик менежментнинг ташкил қилишнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, чет давлатларнинг тажрибаларини ўзимизда орттирган амалий ютуқларни умумлаштирган ҳолда бошқарув сиёсатининг хусусиятларини, белгиланган муаммоларнинг ечимини топиш йўл- йўриқларни ишлаб чиқади ва бартараф қилиш усулларини тавсия этади.
Курс ишини ҳимоя қилишга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:

  • ўрганилаётган муаммо бўйича мавжуд иқтисодий адабиётларни чуқур таҳлил қилиш;

  • курс ишида чизма ва жадвалларни муаяйн тизимга келтирилган ҳолда расмийлаштириш;

  • курс иши бўйича тўпланган материалларни танқидий ўрганиш;

  • таклиф ва тавсияларнинг асослаб берилиши;

  • талаба томонидан фикрнинг кетма-кетликда, муаяйн изчилликда баён қилиниши;

  • қўйилган талаблар бўйича курс ишининг расмийлаштирилиши.

Курс иши ўқув режага кўра 5230200 – “Менежмент” (хизматлар соҳаси) таълим йўналишида назарда тутилган.
Курс ишларининг намунавий мавзулари

Курс иши намунавий мавзулари тегишли кафедра йиғилишида тасдиқланади ва фаннинг ишчи ўқув дастурида келтириб ўтилади.
Мустақил таълимнинг ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил таълим талабалар учун мажбурий ўқув машғулоти ҳисобланиб, мустақил таълим мавзуси талабалар мустақил ўрганадиган маъруза ва амалий машғулотлардан берилади. Мустақил иш талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга, мавзуларни тушиниш қобилиятини мукаммал даражада ривожлантиришга, умумий дунёқарашни кенгайтиришга ёрдам беради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда устоз-мураббийлар талабаларга мустақил иш мавзуларини ҳавола этишда замонавий устувор йўналишларни танлашлари лозим бўлади.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
-дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
-тарқатма материаллар маърузалар қисмини ўзгартириш;
-махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
-талабанинг ўқув-илмий–тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
-фаол ва муаммоли ўқитиш усулидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
-кейс–стади қўллаш асосида дарсларни ташкил этиш;
-мустақил таълим натижалари илмий маъруза тақдимоти, реферат, конспект каби шаклларда расмийлаштирилади ва бахоланади.
Тавсия этилаётган мустақил таълимнинг мавзулари

Мустақил таълимнинг мавзулари тегишли кафедра йиғилишида тасдиқланади ва фаннинг ишчи ўқув дастурида келтирилиб ўтилади.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида:

  • стратегик менежмент тизими ва унинг таркиби бўлимига тегишли маъруза дарсларида модул тизимига асосланган электрон мажмуадан;

  • амалий машғулотларда, хусусан, стратегик бошқарув фаолиятини ўрганишда таълим технологияларидан, амалий иш ўйинларидан;

  • Ўзбекистон Республикасида стратегик бошқарув амалиёти масала- ларига тегишли дарс машғулотларида таълимнинг бошқа методларидан фойдаланиш назарда тутилган.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати Асосий адабиётлар:

  1. Н.Қ. Йўлдошев Стратегик менежмент. Ўқув қўлланма 2010.-305б.

  2. Ж.Жалолов, И.Ҳотамов, И.Аҳмедов “Замонавий ташқи иқтисодий фаолият асослари”, ТДИУ, -Тошкент, 2008, - 270 б.

  3. Солиев А., Бузрукхонов С. Маркетинг, Бозоршунослик. Дарслик. –Т.: Иқтисод-Молия, 2010.- 424 б.

  4. Йўлдошев Н.Қ. “Стратегик менежмент”. Ўқув-услубий мажмуа, Т.:ТДИУ, 2012.-б.
Қўшимча адабиётлар:

  1. Данилин В.И. Финансовый менеджмент: задачи, тесты, ситуации. Учебное пособие. - М.: Проспект, 2009.-360 стр.

  2. Лапыгин Ю.Н. Стратегический менеджмент. Учебное пособие. - М.: Эксмо, 2010.-432 стр.

  3. Круглова Н.Ю., Круглов М.И. Стратегический менеджмент. Учебник. М.:РДЛ, 2006.-317 стр.

  4. Маленков Ю.А. Стратегический менеджмент. Учебник. – М.: Проспект, 2009. – 224 стр.

  5. Фаттахов А.А. Стратегии маркетинга в оптовой торговле и пути повышения ее эффективности. Учебник. – Т.: Фан, 2008.-200 стр.

  6. И.Б.Гурков Стратегический менеджмент организации. Учебное пособие.-М.: ТЕИС, 2009.-250 стр.

  7. Львова Д.С., Гранберг А.Г. Стратегическое управление: регион, город, предприятия. Учебной пособие. - М.:ЗАО «Экономика», 2008.-300 стр.



Интернет сайтлар:



www.gоv.uz www.xs.uz www.lex.uz www.mf.uz

    1. Download 2,85 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish