«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


 Сертификатлаштириш схемалари



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

 
5. Сертификатлаштириш схемалари. 
Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизимида 9 та
сертификатлаштириш схемаси қўлланилиши кўзда тутилган. 
1-6 схемалар сертификатни амал қилиш муддати давомида ишлаб чиқарувчи 
томонидан ишлаб чиқарилган махсулотни сертификатлашлаштиришда 
қўлланилади. 7-8-9 схемалар эса ишлаб чиқарилган ѐки олиб келинадиган 
маҳсулот партияси, ѐки донали буюм, ѐки сотувчи томонидан (ишлаб 
чиқарувчи бўлмаган) сотиладиган маҳсулотларни серификатлаштиришда 
қўлланилади. 
1-схема маҳсулот намунасининг мажбурий кўрсаткичлари биринчи навбатда 
хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовларнинг ижобий натижалари 
асосида маҳсулот мувофиқлигини баҳолашни кўзда тутади. Мазкур схема 
ариза берувчининг аризасида меъѐрий хужжат етарли даражада аниқ 
кўрсатилмаган ҳолда хам қўлланилади. Ушбу схемада мувофиқлик белгиси 
тамғалаш учун ишлатилмайди.
2-схема келгусида маҳсулот сифати устидан инспекстия назоратини ўтказиш 
билан мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун аккредитастияланган 
лабороторияларда маҳсулот синовини ўтказишни кўзда тутади. Маҳсулот 
сифати устидан инспекстия назоратини ўтказишда ишлаб чиқарувчидан ѐки 
савдо соҳасидан (истеъмолчидан) олинадиган танламаларни даврий равишда 
синовдан ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу схемада мувофиқлик сертификати 
бериш билан бир қаторда маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан 
тамғалаш кўзда тутилган. 
3-схема 
маҳсулот синовидан ташқари бир турдаги маҳсулотни 
сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчининг корхонасида 
ишлаб чиқариш ѐки сифат менежменти тизимини текширишни кўзда тутади. 
Мазкур схема мувофиқлик белгисини қўллашни кўзда тутади. 
4-схемада аккредитастияланган лабороторияларнинг синов баѐнномалари 
асосида мувофиқлик сертификатлари берилади ва бир турдаги маҳсулотни 
сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчининг корхонасида 
ишлаб чиқариш баҳоланади. Мазкур схемада намуналарни синовдан ўтказиш 
орқали сертификатлаштирилган маҳсулотнинг инспекстия назоратини 
ўтказиш талаб қилинади. Бунда маҳсулот намуналари ишлаб чиқарувчи 
корхонадан ѐки савдо соҳасидан олинади. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати 
ва сақлаш жараѐнида унинг тавсифномаларини ўзгаришининг таваккалчилик 
даражасига кўра назоратнинг даврийлиги сертификатда кўрсатилади. 
Мазкур схемада мувофиқлик белгиси билан маҳсулотни тамғалаш кўзда 
тутилган. 
5-схема маҳсулот синовидан ташқари сифат менежменти тизимини ѐки 
ишлаб чиқаришни бир турдаги маҳсулотни сертификатлаштириш органи 
томонидан 
баҳолашни, 
сертификат 
бергандан 
сўнг 
ҳам 
сертификатлаштирилган маҳсулотни ҳам ишлаб чиқаришни (сифат 
менежменти тизимини СМТ) инспекстия назоратидан ўтказишни кўзда 
тутади. 5-схемани қўллашнинг зарурий шарти бўлиб, сифат менежменти 


52 
тизимини (СМТ) сертификатлаштириш бўйича экспертларнинг ишлаб 
чиқариш ҳолатини таҳлил қилишда иштирок этишлари ҳисобланади. 
5-схемада мувофиқлик белгиси билан маҳсулотни тамғалаш кўзда тутилган. 
6-схема 5-схемадан шу билан фарқ қиладики, сифат менежменти тизимини 
(СМТ) баҳолашга ва унинг кейинги инспекстия назоратини ўтказишга 
Ўзстандарт агентлиги томонидан аккредитастияланган сифат менежменти 
тизимини (СМТ) сертификатлаштириш органи жалб қилинади. Бунда 
маҳсулотнинг инспекстия назорати кўзда тутилмайди. Мазкур схемада 
мувофиқлик белгиси сифат менежменти тизимига (СМТ), маҳсулотнинг йўл 
хужжатлари, реклама материалларига қўлланилади. 6-схемада мувофиқлик 
белгиси маҳсулотларга нисбатан қўлланилмайди.
7-схема маҳсулот партиясини сертификатлаштириш учун қўлланилади. Ушбу 
схема орқали сертификатлаштириш органи ўзининг аккредитастияланган 
лабороториясига кейинчалик синовлар ўтказиш билан меъѐрий хужжатлар 
талабларига мувофиқ ҳолда маҳсулот партиясидан намуналар олиш ва 
уларни идентификастия қилишни топширади. 
8-схема ишлаб чиқариш, импорт ѐки сотиш донали маҳсулотга таалуқли 
бўлганда қўлланилади.Бунда синовлар, баҳолаш ва сертификат аниқ бир 
маҳсулотга таалуқли бўлади ва сертификатлаштирилгандан сўнг ариза 
берувчи томонидан мувофиқлик белгиси билан тамғаланади. 
9-схема белгиланган талабларга маҳсулотнинг мувофиқлигини исботи 
сифатида маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи 
хужжатларга мувофиқлиги тўғрисидаги товар етказиб берувчининг 
декларастиясидан фойдаланишга асосланган.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish