-расм. Маҳсулотни сертификатлаштиришнинг асосий схемаси.
Сертификатлаштириш
субектлари
-
юридик
шахслар
сертификатлаштириш миллий тизими доирасида сертификатлаштириш
тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг сертификатлаштириш
тизимлари "Ўзстандарт" агентлиги белгилаган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилиши шарт.
Сифат тизимини
баҳолаш
(ишлаб чиқариш
)
Маҳсулотни
сертификатлаштири
ш
Ишлаб
чиқарувчи
Маҳсулот
Истеъмолчи
Учинчи
томон
Биринчи
томон
Иккинчи
томон
40
-расм. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий
тизимининг ташкилий тузилмаси.
Сертификатлаштириш
бўйича миллий органлар
(Узстандарт
агентлигининг
мувофиқликни
тасдиқлаш
бошқармаси)
Аккредитация бўйича
миллий орган
(Узстандарт агентлигининг
аккредитация бошқармаси
)
Бир турдаги маҳсулотни
сертификатлаштириш
органлари
(РССМ, ССМ, СМО, СО)
Аккредитацияланган синов
лабороториялари
(РССМ, ССМ, СЛ)
Аккредитацияланган назорат
органлари
Ариза берувчилар
(ишлаб чиқарувчилар, товар
етказиб берувчилар,
воситачилар, истеъмолчилар)
____________ Аккредитация, сертификатлаштириш, фаолият назорати
- - - - - - - - - - - Функционал алоқа
41
2. Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштиришнинг хуқуқий
асослари
Одамларнинг ҳаѐти, соғлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-
мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация
қилинишини назорат этиб бориш, маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат
қила олишини таъминлаш, мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва
тадбиркорлар халқаро миқѐсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда
ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш,
истеъмолчини (сотувчини, ижрочини) ҳимоя қилиш, маҳсулот тайѐрловчиси
(сотувчиси, ижрочиси) таъкидлаган сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш
мақсадларида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот ва хизматларни
сертификатлаш-тириш тўғрисида” ги ва “Озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва
хавфсизли тўғрисида” ги Қонунлари қабул қилинди.
Ушбу қонун ва ҳужжатларда маҳсулотларни сертификатлаш, бу
борадаги ваколатли органлар, сертификатлаштириш объектлари ва
субъектлари, сертификатлаштириш фаолиятига доир умумий талаблар ва
бошқа қатор масалалар белгилаб қўйилган.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш – маҳсулотларнинг белгиланган
талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш агентлиги – “Ўздавстандарт” агентлиги Ўзбекистон
Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир.
“Ўздавстандарт” агентлиги “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификат-
лаштириш тўғрисида” ги қонунга мувофиқ:
- сертификатлаштириш соҳасидаги давлат сиѐсатини амалга оширади,
сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди,
улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон қилиб боради;
- сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг
лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни ҳукумат муҳокамасига тақдим
этади;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган
ҳолда сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида
қарорлар қабул қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини
ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузади, сертификатлаштириш
масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро
ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
- мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларни рўйхатини
белгилайди;
- бир турдани маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини,
синов лабороторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги
текширув органларини, шунингдек сифат бўйича эксперт-аудиторларларни
аккредитация қилади;
-
сертификатланган
маҳсулотларнинг,
сифатни
бошқариш
тизимларининг,
аккредитация
қилинган
сертификатлаштириш
органларининг, синов лабороторияларининг (марказларининг), сифат бўйича
42
эксперт-аудиторларларнинг Давлат реестрини юритади, шунингдек озиқ-
овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайѐрлашда ишлатиладиган
асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
- бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация
қилинган
органлар
ва
синов
лабораториялари
(марказлари)
сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиши устидан ва сертификатланган
маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширади;
- қонун ҳужжатларининг номлари бузилганлиги учун мувофиқлик
белгиларини бекор қилади ҳамда амал қилишини тўхтатиб қўяди,
сертификатлаштириш органларининг аккредитация қилганлик тўғрисидаги
гувоҳномаларини
бекор
қилади,
синов
лабораторияларининг
(марказларининг) фаолиятини тугатади.
Амалдаги қонунчиликка кўра маҳсулотлар (шу жумладан дастурий ва
бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар), хизматлар, шунингдек сифат
тизимлари сертификатлаштириш объектлари, яъни сертификат талаб
қилиниши мумкин бўлган объектлар ҳисобланади.
“Ўзстандарт” агентлигининг ўзи, унинг томонидан аккредитация
қилинган ѐки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов
лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув
органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти
сертификатлаштирилиши
лозим
бўлган
корхоналар,
муассасалар,
ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир.
Сертификатлаштириш объекти бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг
сифати, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, бу соҳадаги давлат
бошқарувини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-
овқат мақсулоти сифати ва хавфсизлиги туғрисида” ги Қонун қабул
қилинган.
Қонунга
мувофиқ
озиқ-овқат
маҳсулотлари,
уларнинг
технологияларига гигиена сертификати талаб қилинади, яъни гигиена
сертификати
-
озиқ-овқат маҳсулоти, технология, ускуна ва бошқа
жажраѐнлар амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мос эканлигини
тасдиқлайдиган ҳужжат.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг Давлат санитария- эпидемиология хизмати, Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош давлат
ветеринария бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси,
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш
агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар
(бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан
амалга оширилади.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таьминлаш
соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
давлат томонидан нормалаш;
43
-
озиқ - овқат маҳсулотини ҳамда уни таѐрлашга мўлжалланган ва
фойдаланганда озиқ –овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат
рўйхатидан ўтказиш;
-
озиқ – овқат маҳсулотини сертификатлаш;
-
давлат назорати ва текшируви;
-
озиқ – овқат маҳсулотининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш
тадбирларини режалаштириш.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш
борасидаги давлат бошқарувининг турларидан бири озиқ – овқат
маҳсулотини сертификатлашдир.
Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ – овқат маҳсулоти билан
таьминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, тадбиркорлик фаолияти
субъектлари қулай шарт-шароитлар шакллантиришни давом эттириш,
маҳсулотларни сертификатлаштириш жараѐнини соддалаштириш ва бу
борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар
Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги, 318-сонли “Маҳсулотларни
сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |