«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


 Мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштириш



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

3. Мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштириш 
Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизими 
маҳсулотни мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштиришни кўзда тутади. 
Дунѐ амалиѐтида товарларни танлашда истеъмолчига кўмаклашишнинг 
самарали воситаси бўлиб ихтиѐрий сертификатлаштириш ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи учун, унинг маҳсулотини нуфузли ташкилот 
томонидан сертификатлаштирилиши, мазкур маҳсулотни сотиб олиниши 
эҳтимолини билдиради.Ихтиѐрий сертификатлаштириш маҳсулот рақобат-
бардошлигини оширади ва товар айланиши жараѐнини тезлаштиради. 
Шундай қилиб, ихтиѐрий сертификатлаштириш самарали бозор 
воситаси ҳисобланади. Бундай ҳолатдан ҳам истеъмолчи, ҳам ишлаб 
чиқарувчи ва пировард натижада жамият ва давлат манфаатдор бўлади. 
Ихтиѐрий сертификатлаштириш, сертификатлаштиришнинг классик 
кўриниши ҳисобланиб, қоидалар ва жараѐнларни ўтказишда қаттиқ 
чеклашларга эга бўлмайди.
Ихтиѐрий сертификатлаштириш ариза берувчи (ишлаб чиқарувчи, 
сотувчи, ижрочилар) ташаббусига кўра, маҳсулотни мувофиқлигини 
стандарт, техник шартлар, рестептура ва бошқа хужжатларга мос келишини 
тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
Кўпгина мамлакатларда хукуматнинг фаол қўллаб-қувватлаши остида 
ҳам истеъмолчилар, ҳам ишлаб чиқарувчиларнинг юқори обрў-эътиборига 
эга бўлган, кучли ихтиѐрий сертификатлаштириш тизими яратилмоқда. 
Кейинги вақтларда жаҳон иқтисодиѐтида сифат тизимларини ИСО 9000 
сериясидаги халқаро стандартларига мувофиқлиги бўйича ихтиѐрий 
сертификатлаштириш катта аҳамият касб этмоқда.


44 
Ўзбекистонда 
ихтиѐрий 
сертификатлаштириш 
экспортга 
жўнатиладиган маҳсулотлар учун қўлланилмоқда. Ички бозорда ихтиѐрий 
сертификатлаштиришга бўлган талаб хозирча паст даражада, бироқ ихтиѐрий 
сертификатлаштиришдан фойдаланиш бўйича маълум бир қизиқишлар 
мавжуд. 
Ихтиѐрий 
сертификатлаштириш 
объектларини 
мувофиқлигини 
мустақил тасдиқлашга манфаатдор бўлган хохлаган миллий ва хорижий 
ишлаб чиқарувчилар (товар етказиб берувчилар), сотувчилар, маҳсулотларни 
(хизматларни) ишлаб чиқувчилар ва ижрочилар ва бошқа хўжалик фаолияти 
субъектлари, хукумат органлари ихтиѐрий сертификатлаштиришда ариза 
берувчи бўлишлари мумкин. 
Ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ 
эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси 
билан ихтиѐрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.
Ихтиѐрий сертификатлаштиришни "Ўзстандарт" агентлиги белгилаб 
қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар 
амалга оширишга ҳақлидир.
Сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиѐрий 
сертификатлаштириш тизимларини аккредитация қилинган органлар 
"Ўзстандарт" агентлиги билан келишган ҳолда белгилайдилар.
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш 
"Ўзстандарт" агентлиги зиммасига ѐки унинг топшириғига биноан бошқа 
сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган 
ҳолда) юклатилади.
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Одамларнинг ҳаѐти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-
мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни 
тайѐрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ѐки сақлаш хавфсизлигини 
таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда "Ўзстандарт" агентлиги давлат 
бошқарувининг 
тегишли 
органлари 
билан 
биргаликда 
бундай 
талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини 
таъминлайди.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, 
маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини 
аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва 
сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади.
Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) 
томонидан тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай 
ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли сертификатлаштириш органлари 
ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун 
ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ҳақ тўлайди.
Аризачи 
ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан 
ўтказишга сарфлаган маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади.


45 
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик 
сертификатига эга бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган қуйидаги ҳолларда 
маҳсулотларни реализация қилиш ман этилади:
-сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса;
-сертификатлаштириш 
талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли 
сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса;
-агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ѐки унинг амал 
қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор қилинган) бўлса, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин эмас.
-қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни 
реализация қилиш ман этилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни 
реализация қилувчи тайѐрловчилар (тадбиркорлар):
-мажбурий 
сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни 
сертификатлаштиришга тақдим этишлари;
-сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ѐки 
улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина 
реализация қилишлари ва унинг норматив ҳужжатлар талабларига мос 
бўлишини таъминлашлари;
-сертификатланган 
маҳсулотни, башарти, у норматив ҳужжат 
талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек сертификатнинг амал қилиш 
муддати тугаган ѐхуд унинг амал қилиши сертификатлаштириш органининг 
қарори билан тўхтатиб қўйилган ѐки бекор қилинган бўлса, реализация 
қилишни тўхтатиб қўйишлари ѐки тугатишлари;
-мажбурий 
сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни 
сертификатлаштирувчи ва сертификатланган маҳсулотни назорат қилувчи 
органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини монеликсиз 
бажаришлари учун шароит яратишлари;
-сертификатланган 
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техникавий 
ҳужжатларига ѐки технологик жараѐнига киритилган ўзгартишлар ҳақида 
сертификатлаштириш органини белгиланган тартибда хабардор этишлари;
-илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим 
бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив 
ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар ицеъмолчи (харидор, 
буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни 
Ўзбекицон Республикасига етказиб бериш учун тузиладиган контрактлар 
(шартномалар) 
шартида 
маҳсулотларнинг 
белгиланган 
талабларга 
мувофиқлигини тасдиқловчи, "Ўзстандарт" агентлиги томонидан берилган 
ѐки эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари 
бўлиши назарда тутилиши керак.
Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ѐки 
бошқа давлатларнинг "Ўзстандарт" агентлиги томонидан эътироф этилган 
мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот 


46 
етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли 
божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни 
республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар 
ҳисобланади.
Четдан олиб келинаѐтган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини 
тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу 
хусусда "Ўзстандарт" агентлигини хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни 
сертификатлаштиришдан ўтказиш ѐки чет эл сертификатини эътироф этиш 
тўғрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига 
мувофиқ ҳал этилгунга қадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни тақиқлаб 
қўядилар.
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларни Ўзбекицон 
Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш тартибини Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Қуйидаги ишлар давлат томонидан молиявий таъминланади:
-сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг ициқболларини, уни 
ўтказиш қоидалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш;
-сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
-халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида 
қатнашиш ҳамда чет эл миллий сертификатлаштириш органлари билан 
биргаликда ишлар ўтказиш;
-сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва 
тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
-сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-
тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар олиб бориш;
-сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши уцидан ҳамда 
сертификатланган маҳсулот уцидан давлат текшируви ва назорати олиб 
бориш ишлари.
Тайѐрловчиларнинг 
(тадбиркорларнинг, 
сотувчиларнинг, 
ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя 
этишлари уцидан давлат текшируви ва назоратини "Ўзстандарт" 
агентлигининг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб 
қўйилган тартибда амалга оширади.
Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб 
чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), 
сертификатлаштириш органлари уцидан назорат йўсинидаги текширувни 
сифат бўйича эксперт-аудиторлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан 
белгиланган тартибда амалга оширади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish