З. Касалликнинг биологик омиллари (тирик қўзға-тувчилар). Касалликларнинг тирик қўзгатувчиларини уч гуруҳга: хайвон паразитлари, ўсимлик паразитлари ва вирусларга бўлиш мумкин.
Хайвон паразитларига гижжалар, оддий (бир ҳужайрали) организмлар (безгак плазмодийси, дизентерия амёбаси ва спирохеталар) киради. Турли гижҳалар (аскаридалар, эхинококлар, солитерлар) гельминтоз касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ўсимлик паразитларига замбуруғлар ва бактериялар киради. Замбуруғ касалликларидан бири бўлган эпидермофития спорт-чиларда ҳам учраб туради. Улар бактериялари микроскоп остида кўринадиган бир ҳужайрали ўсимлик организмларидир. Касал-ликни келтириб чиқарадиган бактериялар одам организмига асосан, ташқи: сув, ҳаво ва овқат орқали тушади.
Вируслар одатдаги микроскоп остида эмас, балки электрон микроскоп ёрдамида (қарийиб 100000 марта катталаштирил-гандагина) кўринадиган ниҳоятда майда организмлардир. Улар оламда пайдо бўладиган энг муҳим касалликлар – чечак, қутуриш, қизамиқ, полиомиелит, вирусли грипп ва бошқалардир.
4. Касалликнинг социал омиллари. Социал тузум деб, меҳнат ва турмуш шароитлари, овқатланиш, маданий хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш чора-тадбирлар тушунилади.
5. Касалликнинг келиб чиқишида асаб тизимининг аҳамияти. И.П. Павловнинг ўлмас ишлари одамнинг турли аъзо ва тизимларидаги нормал ва патологик жараёнларнинг кечишида марказий нерв тизими нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Руҳ таъсирининг ролини қуйидаги мисолларда кўриш мумкин: креслода ўтирган ва гипноз ҳолатидаги одамга чексиз тезлик билан босқич бўйлаб чиқиб кетибсиз деб ишонтирилса, унинг юрак уриши ва нафас олиши тезлашади, бунда мускул-ларнинг кучли ишлаши натижасида юзага келадиган моддалар алмашинувининг ҳамма ўзгаришлари рўй беради. Фақат руҳий ҳолатни ўзгартириш йўли билан организмнинг турли физиологик тизимларда кўп ўзгаришларни вужудга келтириш мумкин. Кучли ҳаяжонланиш (хурсандчилик, қўрқиш) таъсирида ҳам асаб тизимида ўзгаришлар юзага келганлиги маълум. Масалан, руҳий ҳиссиётлар (ҳаяжонланиш) ички секреция безлари (буйрак усти безлари, қалқонсимон без) фаолиятида анчагина ўзгаришларни келтириб чиқариши аниқланган. Бунга сабаб мазкур без гормон-ларининг қонга ўтишидир.
6. Касалликнинг алиментар омиллари (грекча алиментоз» – “овқат маҳсулотлари” демакдир). Инсон ҳаёти энергия ва тўқималарнинг узлуксиз сарфланиб туриши билан боғлиқ. Агар бу сарфлар озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, ҳаёт жараёни тўхтаб қолади. Шундай қилиб, озиқ-овқатнинг асосий вазифаси энергия етказиб бериш, тўқима ва ҳужайраларнинг янгидан ҳосил бўлиши учун зарур бўлган пластик материал ҳосил қилиш, шунингдек, айрим органик жараёнларни бошқариб туришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |