режа
1. Спорт жамоаси кичик ижтимоий гуруҳ сифатида
2. Спорт жамоасининг кичик ижтимоий гуруҳ сифатидаги умумий тушунчаси.
3. Спорт жамоасининг кичик гуруҳ сифатидаги белгилари
4. Спорт жамоасининг кичик гуруҳ сифатида ижтимоий ривожланиши даражаси.
5. Референт гуруҳлар
6.. Спорт жамоасининг таркиби
7. Жамоадаги социометрия усуллари
8. Спортчи шахсининг шаклланишига коллективнинг таъсири.
9. Спорт жамоасидаги психологик иқлим ва шахслараро муносабатлар
10. Спорт жамоасининг уюшганлиги ва унинг фаолият самарадорлиги.
11. Спорт жамоасининг уюшганлигига таъсир кўрсатувчи омиллар
12. Спорт жамоасидаги лидерлик.
13. Лидерлик ва унинг белгилари
14. Лидерликнинг турлари.
1. Спорт жамоаси кичик ижтимоий гуруҳ сифатида
2. Спорт жамоасининг кичик ижтимоий гуруҳ
сифатидаги умумий тушунчаси
Спорт жамоасини ўз доирасида муайян спорт фаолиятини амалга оширувчи таркибий тузилма сифатида кўриб чиқиш мумкин. Айни пайтда жамоа кичик, ташкиллаштирилган гуруҳ сифатида ҳам баҳоланиши мумкин. Зеро у кичик гуруҳларга хос бўлган барча белгиларга ва умумий хусусиятларга эгадир. Спорт жамоаси спортдаги ўзига хос кичик гуруҳлардан биридир. Ушбу гуруҳ ихтиёрий тарзда таркиб топади. Жамоадаги спортчилар ҳамкорликка асосланган фаолият билан машғул бўладилар. Улар умумий мақсад ва вазифаларга эгалар, ҳамда ўзаро жисмоний ва психологик мулоқотда бўладилар.
Спорт жамоасини муайян бир тизим сифатида ўрганаётганда асосий урғуни алоҳида спортчиларга эмас, балки уларнинг ўзаро мулоқот ва муносабатларига қаратиш лозим. Спортчилар уларни бир жойга тўплаганлари учунгина жамоани ташкил этишмайди, балки ўзаро мулоқот ва яқин муносабатлар ҳисобига яхлит жамоага бирлашадилар. Жамоа аъзоларининг айнан шундай ўзаро муносабати шакллари жамоанинг яхлитлигини таъминлайди.
Спорт жамоасининг яхлитлиги унинг нисбатан мустақиллигини кўзда тутади, яъни жамоа бошқа спорт гуруҳларига нисбатан функционал автоном ҳолатда бўлади. Ўзгалардан ажралиб чиқар экан, гуруҳ ўз яхлитлигини сақлаб қолади. Спорт жамоасининг алоҳида ажралиб туришига мураббий шахси, алоҳида спортчилар, ўзига хос спорт либоси, кўкрак нишонлари, эмблемалари, шунингдек, жамоа ҳақидаги афсоналар, унинг тарихи кабилар асос бўлади.
Спорт жамоасининг алоҳида аъзоси ягона бир яхлитлик – спорт жамоасининг бир элементи сифатида қаралади. Гуруҳдаги хулқ—атворнинг индивидуал шакллари сезиларли даражада ўзгаради. Баъзан бундай хулқ-атвор фақат гуруҳ таркибидаги ҳамкорлик фаолияти доирасида мазмун ва моҳият касб этади.
Гуруҳда шахс ўзининг индивидуал ҳаётида намоён этмайдиган бир қатор психологик хусусиятларга эгалигини кашф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |