Спорт машғулотининг


Машқ юкламанинг ҳажми ва шиддати



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/113
Sana14.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#865528
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   113
Bog'liq
Sport mashg’ulotining nazariy asoslari. Salomov R.S. 2005

Машқ юкламанинг ҳажми ва шиддати 
Ҳажм - юклама таъсирининг давомийлиги ва айрим ёки 
кўпгина машқ, машғулот, давр, босқич, давра кабилар вақтида 
бажарилган ишларнинг умумий миқдори. 
Шиддати - машқнинг ҳар бир ҳолатига (тезлик, 
такрорлаш миқ-дори ва ҳ.к.) юк таъсирининг кучланиши ва 
кучининг катта-лиги. 
Юклама спортчи танасига таъсир этиши фақат ташқи 
омилларга 
(ҳажми 
ва 
жадаллик) 
танадаги 
вегетатив 
(ҳаётийликни таъминловчи тизим) силжишларгагина эмас, 
балки бажарилаётган машқларнинг руҳий (хусусан сезги) 
таранглиги ва муқобиллашти-рувчи мураккаблигига ҳам 
боғлиқдир. 
Амалиётда юкнинг мураккаблигини баҳоловчи бир неча 
усуллардан фойдаланилади. 
Спорт гимнастикаси - акробатика ва снаряддаги 
элементлар 
муқобиллаштирувчи 
мураккаблигига 
кўра 
(“А”,“Б”,“С”,“Д”) гуруҳ-ларга бўлинади. 
Кураш 

кураш 
усуллари 
уларни 
ўтказиш 
мураккаблигига 
кўра 
турли 
миқдор 
баллари 
билан 
баҳоланади.
Юкламалар орасидаги дам олишнинг аҳамияти 


129 
Маълумки, машқ жараёни дам олишни ўз ичига олади. 
Дам олиш ўз қонуниятларига кўра амалга оширилсагина 
машқнинг ташкилий таркибий қисми бўлиб қолади. Ўта 
қисқа ёки узоқ муддатли дам олиш машқ таркибига путур 
етказади, унинг асосий таркибидан ортиқча машқ қилганлик 
ёки етарли машқ қилмаслик сабабига айланиб қолади. Мана 
шундан спорт машқидаги дам олишини тартиблаш (юк ва 
дам олишни ниҳоятда мувофиқ-лаштириш) муаммоси юзага 
келади. 
Машқ жараёнидаги дам олиш қуйидаги икки асосий 
вазифани бажаради: 
1-машқ юкларидан кейин иш қобилиятини таъминлашга 
ёрдам беради. 
2-юклама самарасини яхшилаш (энг маъқул варианти) 
воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади. 
Машқлар орасидаги дам олиш вақтини камайтириб ёки 
кўпайтириб юк умумий (кумулятив) самарасини кўпайтириш 
ёки камайтириш мумкин. 
Дам олишнинг тикланиш фазаси оралиғи машғулотлар 
ораси-даги дам олиш ҳар доим эртароқ тугаши лозим, яъни 
суперкомпенсация фазасидан кейин бошланадиган қайта 
(редукция) фазаси бошланмай туриб. 
Тикланиш 
жараёнларининг 
давомийлиги 
кўпинча 
машғу-лотлар йўналишига боғлиқ бўлади. 
Спортчи 
тезлик 
йўналишидаги, 
шунингдек 
муқобиллаш-тирувчи қобилият, тезлик-куч сифати, техник, 
маҳоратни 
оширувчи 
машғулотлардан 
кейин 
тезроқ 
тикланади. 
Одатда 
бундай 
йўналишдаги 
катта 
юкламали 
машғулотлардан кейин тикланиш 2-3 кунда якунланади. 
Машғулотлар чидамлиликка йўналтирилган бўлса, 
спортчи танасида муҳим силжишларни юзага келтиради ва 


130 
шунинг учун тикланиш жараёни секинроқ 5-7 кунда рўй 
беради. 
Тикланиш жарёнлари тезлиги машғулотнинг кўплиги ва 
спортчи 
маҳорати 
даражасига 
ҳам 
боғлиқ. 
Юқори 
ихтисослиги спортчида тикланиш II ва III разряддагига 
қараганда 1,5-3 марта тезроқ якунланади.
Тикланиш жараёнларининг давомийлигига спортчи 
танаси-нинг шахсий хусусиятлари ва юкламанинг умумий 
катталиги ҳам таъсир қилади. 
Спортда жаҳон миқёсида эришилаётган ютуқлар машқ 
жараёни услуби ва мазмунини ўзгартириш заруратини 
вазифа қилиб қўймоқда ва биринчи навбатда машқ юкининг 
ҳам ҳажмини, ҳам жадаллигини ошириш кўзда тутилади. 
Машқ юкламанинг ўсиши, тикланишининг замонавий 
воситаларини тадбиқ этилиши спортчиларнинг мослашиш 
имкониятларини ошишига, улар янада юқори спорт 
ютуқларига эришишга ёрдам беради. 20-25 йил илгари ёш 
спортчилар имкониятига тўғри келмайдиган ҳолат ҳозирги 
пайтда меъёр бўлиб қолди. Турли асосий йўналишдаги 
юкларни тўғри мувофиқ-лаштириб ва кетма-кет қўллаб, 
тикланишнинг катталиги ва вақтини ўзаро келиштириб 
кунига икки ва уч марта машқ қилиш имконияти туғилади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish