Bog'liq Созлаш ишларини бажаришда хавфсизлик коидалари (1)
ИШЛАБ ТУРГАН ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ КЕСИШГАН ЖОЙЛАРИДАГИ УСТУНЛАР ОРАЛИҒИДАГИ, ИШЛАЁТГАН ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ТАЪСИРИДАН ПАЙДО БЎЛГАН КУЧЛАНИШ ОСТИДА БЎЛГАН ТАРМОҚЛАРДАГИ, КЎП ЗАНЖИРЛИ ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИНИ ЎЧИРИЛГАН БИР ЗАНЖИРИДАГИ ВА ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИ ФАЗАЛАРИДАГИ ИШЛАРНИ БАЖАРИШ Симларни осиш ва алмаштириш жараёнида уни бир текис, силтамасдан ёзиб, уни тортаётган арқонни шундай йўналтириш керакки, унда осилаётган сим, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ва илашмаслиги шарт.
Осилаётган симни олди ва орқасига тортиб турувчи арқонлар ўсимлик ёки синтетик толадан тайёрланган бўлиб, уларнинг узунлиги минимал ва тортилиши бўш бўлмаслиги зарур.
Ишлатилаётган лебедка ва пўлат арқонлар ерга уланган бўлиши керак.
Симларни осиш ва алмаштириш жараёнида ҳар бир барабандаги симларни ёзишдан олдин сим ерга уланиши зарур.
Симларни бевосита барабанда ерга улаш шарт эмас.
Телескопик минорада (гидравлик кўтаргичда) туриб симларда иш олиб бориш жараёнида минорадаги иш майдончаси потенциални тенглаштиришга мўлжалланган махсус штанга ёрдамида кўндаланг кесилш 10 мм2 дан кам бўлмаган юмшоқ мис сим билан симга уланиши керақ телескопик миноранинг ўзи эса ерга уланиши шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тармоғининг сими иш жойига яқин турган устунда ёки икки устун оралиғида ерга уланиши керак.
Телескопик минорадаги иш майдончаси билан сим бир-бирига улангандан кейин ерда туриб минора корпусига тегиш, минора кабинасига кириш ва ундан чиқиш ман қилинади.
Металл арқонларни узлуксиз арқон сифатида ишлатиш ман қилинади.
Анкерли устундаги сим тугунларини шу устундан кейинги анкерли устунгача бўлган анкер оралиғидаги симларни осиш билан боғлиқ ишлар тамом қилингандан кейингина улаш керак.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини анкерли устундаги тугунларни улашдан олдин у симга ёки тортиб турувчи изоляцион шокилага, энг кўпи билан тўуртинчи изоляторга маҳкамланиши, 35 кВ ва ундан паст кучланишли тармоқларда эса фақат симларга маҳкамланиши шарт.
Агар икки устун оралиғидаги симлар кучланиш остида бўлган бошқа ҳаво электр узатиш тармоқлари билан кесишган бўлса, шу устун оралиғидаги симларда иш бажариш учун, ерга улагични иш бажарилаётган устунга ўрнатиш зарур.
Агар ушбу устунлар орасида янги симлар осилса ёки эскиси алмаштирилса, у ҳолда кесишган жойдаги янги осилаётган ҳамда алмаштирилаётган симлар ҳар иккала томонидан ерга уланган бўлиши керак.
Ҳаво электр узатиш тармоғига хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу электр тармоқ ўчирилганидан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолувчи ҳаво электр тармоқлари рўйхати билан танишган бўлишлари керак.
Ўчирилгандан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида, қолган ҳаво электр узатиш тармоғи симларида ерда туриб, ҳаттоки симни ерга тушириб симларга тегиб бажариладиган ишларда электр ҳимоя воситалари (қўлқоп, штанга) қўлланилиши ёки бу сим потенциал тенглаштирувчи сим билан металл майдончада туриб бажарилиши зарур.
Симга тегиб ишланадиган ҳар бир иш жойи яқинига ерга улагич қўйиш шарти билан электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончасини қўлламасдан ерда туриб иш бажаришга рухсат этилади.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоққа симларни осиш ва тортишда ишлатиладиган пўлат арқонлар аввал тортувчи механизмга маҳкамланиши ва потенциалларини тенглаштириш учун симга уланган худди шу ерга улагичга уланиши керак. Шундан кейингина пўлат арқонни симга улашга рухсат берилади. Пўлат арқон ва сим, уларнинг потенциаллари тенглаштирилгандан кейингина бир-биридан ажратилиши мумкин.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғидаги монтаж ишларида (симларни кўтариш, тортиш, устунлар орасидаги симларни осилиб туришини ўлчаш ва симларни узатиш роликларидан қисқичларга олиб маҳкамлаш) сим ёзилаётган анкерли устунда, тортилаётган сим ўтаётган охирги анкерли устунда ва сим осилиши керак бўлган оралиқдаги ҳар бир устунларда симлар ерга уланиши керак.
Оралиқ устунлардаги симга қўйилган ерга улагичлар иш тамом бўлгандан сўнг олиниши мумкин. Агар ушбу оралиқ устунда симга тегиш билан боғлиқ иш давом эттириладиган бўлса, шу устундаги симларга ерга улагич қўйиш зарур.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғида симларни узатма роликлардан ушлаб турувчи қисқичларга ўтказишни симларни тортиш йўналишига тескари бажариш зарур. Симларни қисқичларга ўтказишдан олдин ўтказилиши керак бўлган тарафдаги анкерли устундаги маҳкамланган симда ерга улагич қолдирилиб, қисқичга ўтказиш бошланадиган тарафдаги анкерли устундан ерга улагич олиб ташланади.
Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги симларни монтаж қилишда қўйилган ерга улагич симни қисқичларга ўтказгандан кейингина ва ушбу устунда иш тугагандан сўнггина олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараёнида, олдин битирилган икки анкер ўртасидаги симлари қисқичларга ўтказиб бўлинган ҳаво электр тармоғи участкасини қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги тармоқ деб ҳисоблаш зарур. Ушбу тармоқда симларни тўғридан-тўғри ушлаб бажариладиган ҳамма ишларни бажариш учун иш жойига ерга улагич қўйгандан кейингина рухсат этилади.
Ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоқларда корхоналар уларни (тақсимловчи қурилмадан) ўчирилган ва тармоқни боши ҳамда охирига ерга улагич қўйилган пайтда симларда ишлаб турган қўшни тармоқни энг кўп ишчи токи ўтаётган шароитида симдаги потенциал 42 В-дан юқори бўлган тармоқларни аниқлаб олишлари зарур.
Ушбу ҳаво электр узатиш тармоғидаги симларга тўғридан-тўғри асосий электр ҳимоя воситасисиз ушлаб бажариладиган ҳамма ишлар ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсири натижасида иш жойидаги сим потенциали 42 В-дан паст бўлишини таъминловчи ерга улагичларни жойлаштириш талаблари кўрсатилган технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси билан амалга оширилиши лозим.
Агар ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги ўчирилган тармоғда (занжирда) потенциални 42 В-гача пасайтиришни иложи бўлмаса ерга улагични фақат битта иш бажарилаётган устундаги ёки икки ён томонидаги симларга қўйиб ишлаш шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тармоғини (занжирини) тақсимловчи электр ускунасида ерга улаш ман қилинади. Иш фақат симлари ерга уланган устунда ёки унинг икки устун оралиғида бажарилиши мумкин.
Ишлар икки ёки ундан кўп устунлар оралиғида (участкаларда) бажарилиши керак бўлган ҳолларда электр узатиш тармоғи (занжири) анкерли устундан симлари тугунларидан узилиб алоҳида бўлакларга ажратиб қўшилиши шарт. Ҳар бир шундай ажратилган участкада, фақат бир бригадагина ерга улагич қўйилган ерда ишлаши мумкин.
Бир-бирига устма-уст жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида, фақат ушбу занжир кучланиш остида қолган занжирдан пастда жойлашган тақдирдагина ишлаш мумкин. Бунда ўчирилган занжирдаги симни алмаштириш ва уни созлаш ман қилинади.
Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда устунни кучланиш остида қолган занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши керак. Байроқчалар ердан 2-3 метр баландликка иш бажарувчи билан бирга III группага эга бўлган бригада аъзоси осади.
Устуннинг кучланиш остида қолган занжири томонидан кўтарилиш ва ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш ман қилинади. Агар устунда степ-болтлар бўлса, уларни қайси занжир остидалигидан қатъий назар ундан кўтарилишга рухсат берилади. Устундаги степ-болтларни кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг кучланиш остида қолган тарафида жойлашган тақдирда, устунга ерда турган ишбоши ёки III группага эга бўлган бригада аъзоси кузатувида чиқиш зарур.
Устунда туриб, кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда ерга улагични иш олиб борилаётган ус-туннинг ҳар бирига қуйиш зарур.
Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлашда ўчирилган фаза симини тақсимловчи электр ускунада ерга улаш ман қилинади. Сим фақат иш жойида ерга уланиши зарур. 35 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини битта фазасида ёки навбатма-навбат ҳар бир фазасидаги ишларни бажаришда ерга улагични фақат иш олиб борилаётган фазагагина ўрнатиш мумкин. Бунда кучланиш остида бўлиб, ерга уланмаган бошқа фазаларга 3.1-жадвалда курсатилган масофадан кам оралиқда яқинлашиш ман қилинади.
Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида ерга улагични мустаҳкамлигини ошириш учун қўшалоқ иккита алоҳида-алоҳида бир-бирига параллел ўрнатилган ерга улагичдан фойдаланиш зарур.
Ўрнатилган ерга ўлагичдан 20 метргача симда ишлашга рухсат этилади. Бирнечта бригада бараварига иш олиб борганда, ўчирилган сим электр токи билан боғлиқ бўлмайдиган қилиб ажратиб қўйилиши зарур. Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб бир дона қўшалоқ ерга улагич ўрнатилади.
110 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларни алоҳида фазаларидаги таъмирлаш ишларида симга ерга улагични ўрнатишдан ёки уни олиб ташлашдан олдин электр ёйи тарқалмаслиги учун ёй ўчирувчи қурилмаси бўлган махсус штанга билан сим ерга уланиши керак.
Бу штанга фақат кўчма ерга улагич қўйилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши шарт.
Фазалари горизонтал жойлашган ҳаво электр тармоқларини айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида кучланиш остида қолган сим ушлаб турувчи фазалар траверсига ўтиш ман қилинади.