Созлаш ишларини бажаришда хавфсизлик коидалари кучланиш остида ишлаш


ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ИШЛАР



Download 52,45 Kb.
bet5/7
Sana20.02.2022
Hajmi52,45 Kb.
#460490
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Созлаш ишларини бажаришда хавфсизлик коидалари (1)

ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ИШЛАР
Ердан изоляция қилинган мамақалдироқдан ҳимоя қилувчи троссга тушган ерга улагични улаш ва олишдан олдин тросс аввал ерга уланиши зарур.
Ҳаво электр узатиш тармоқларидаги 240 мм2 ва ундан йўғон симларда, 70 мм2 ва ундан йўғон троссларда одамларни сим ва тросс бўйлаб ҳаракат қилишларига рухсат этилади.
Ҳар бир фазаси кокилларга бўлинган сим ва тросслар бўйлаб ҳаракат қилганда, ходим ҳимоя камари арқонини уларга, махсус аравачалар ишлатилган тақдирда эса, аравачага маҳкамланган бўлиши зарур.


Синаш ва ўлчаш. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш


Кўриладиган масалалар: Синаш ўтказиш ишларига ижозат махсус тайёргарликдан ўтган ва ушбу боб талаблари бўйича билими текширилган ходимга берилади. Ишбошчи бундан ташқари тажрибали ходим назоратида бир ойлик амалий иш тажрибасидан (стажировкадан) ўтиши зарур.

Электр ускуналарида ва шу жумладан электр ускуналаридан ташқарида (ишлатилмайдиган электр ускуналарида, омборхонада, корхона майдонида, далада ва ҳоказоларда) кўчма синаш ускуналарини қўллаб синаш ўтказиш ишлари наряд билан бажарилиши шарт. Синаш ўтказишга ижозатни иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса ишбошчи беради.


Бундай ҳолларда синаш ўтказишга наряд ушбу ишлар зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим томонидан берилади.
Ускуналарни монтаж қилиш ёки таъмирлаш жараёнида ўтказиладиган синаш ишлари нарядни «қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган» деган сатрида қайд қилиниши шарт.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида синаш ишларини фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
Синаш ишларини таркибида IV группага эга бўлган ишбошчи, III группага эга бўлган бригада аъзоси, қўриқлаш учун қўйилган II группали ходим бўлган бригада амалга ошириши керақ
Синаш ишларини бажарувчи бригада таркибига тайёргарлик ишларини бажаришга жалб қилинадиган ва ускуна устидан назорат қилиш учун таъмирловчи ходимларнинг ишчилари киритилиши мумкин.
Ускунани монтаж қилиш ёки таъмирлашни бажарадиган бригада составига синаш ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ёки электролаборатория ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда синаш ишларига ишбошчи ёки унинг кўрсатмаси билан созлаш корхонаси ёки лаборатория ходимларидан IV группага эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналаридан ташқарида туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай ва сетка билан ёпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган доимий ўрнатилган синаш ускуналарида изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий бирданига синашдан ўтказиш ишларини амалдаги йўриқномага асосан III группага эга бўлган бир ишчи бажариши мумкин.
Синаш ўтказишга берилган наряд билан ишлашга ва унга тайёргарлик ишларини бажариш учун ижозат синаш учун мўлжалланган электр ускунада ишлаётган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан ва улар нарядларини ишга ижозат берувчига топширганларидан кейиигина берилади.
Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр ускуналарида ишбошчига бригадани иш жойидан чиқариб юборгандан кейин ишдаги танаффусни расмийлаштириб, нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади.
Синалаётган ускуна, синаш ускунаси ва улаш симлари тўсиқ, арқон ва ҳоказолар билан тўсилиши ва уларга ёзуви ташқарига қараган «Синалмоқда. Ҳаёт учун хавфли» деган шиорлар осилиши шарт. Тўсиқни синов ўтказаётган ходим ўрнатади.
Зарур бўлган тақдирда синалаётган ускуна, синаш ускунаси ва улаш симларига бегона одамларни яқинлашишини олдини олиш учун II группага эга бўлган бригада аъзоларидан бири назоратчи қилиб қўйилиши керак. Назоратчилик қилаётган бригада аъзоси тўсиқдан ташқарида туриши ва синалаётган ускунани кучланиш остида деб ҳисоблаши шарт. Назоратчилик қилаётган ходим ўз иш жойини (постини) фақат ишбошчининг рухсати билангина ташлаб кетиши мумкин.
Кабел электр узатиш тармоқларини синаш жараёнида агар кабелни иккинчи учи беркитилган хонада (камерада), комплект тақсимловчи ускунани хонасида (отсекида) ёки хона ичида жойлашган бўлса, эшикка ёки тўсиқда «Синалмоқда. Ҳаёт учун хавфли» деган шиор осилиши шарт.
Агар кабел электр узатиш тармоги иккинчи учи жойлашган хона эшиги ва унга ўрнатилган тўсиқ беркитилмаган ёки кабелнинг фазалари трассадаги таъмирлашга мўлжалланган тармоқ билан қўшиб синаладиган бўлса, кабелни трассадаги фазаси уланган жойга шиорлар осишдан ташқари яна бригада таркибига киритилган II группали ишчидаи ёки навбатчи ходимлардан қўриқловчи қўйилиши керак.
Синаш ускунаси ва синалаётган ускуна хар хил хоналарда ёки тақсимловчи электр ускунанинг бошқа бир ерида жойлашган бўлса, изоляция аҳволини текшириб туриш учун III группага эга бўлган бригада аъзоларининг бирортаси ишбошчидан алоҳида туришига рухсат этилади. Ушбу бригада аъзолари тўсиқдан ташқарида жойлашишлари ва синаш ишларини бошлашдан олдин ишбошчидан йўриқнома (инструктаж) олишлари керақк.
Синашга халақит берадиган ердан улагични олиш ва синаш ишлари тамом бўлгандан кейин қайта ўрнига қўйиш фақат синаш ишларига раҳбарлик қилаётган ходим кўрсатмаси билан синаш ускунасини юқори кучланишли қисмини ерга улангандан кейингина амалга оширилиши мумкин.
Синаш схемасини йиғишда энг аввал синаш ускунаси ҳимоя ва ишчи ерга улагичларини ўрнатишни бажариш ва керак бўлган тақдирда синаладиган ускуна карпусини ҳимоя ерга улагичини ўрнатиш зарур. Кўчма синаш ускунаси билан синов ўтказганда ушбу ускуна корпусини фақат ишчи схема ёрдамида ерга улаш тақиқланади.
Кўчма синаш ускунаси корпуси кўндаланг кесими камида 10 мм2 бўлган эгилувчан мис сим билан алоҳида ерга уланиши керақ Синаш ўтказишдан олдин корпусни ерга мустаҳкам уланганлигини текшириш зарур.
Синаш ускунасини 380/220 В кучланишли тармоққа улашдан олдин унинг юқори кучланишли кисми ерга уланиши шарт.
Синаш схемаларини ерга улаш учун ишлатиладиган эгилувчан мис симнинг кўндаланг кесими камида 4 мм2 бўлиши керак.
Синаш ускунасини 380/220 В кучланишли тармоққа, улаганда занжир узилишини яққол кўрсатадиган ўчириш-ёқиш аппаратлари орқали ёки ускунани бошқарувчи шчитга ўрнатилган штепсель вилкаси орқали улаш шарт.
Ўчириш-ёқиш аппарати ушлаб қолувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши ёки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига изоляцион накладка қўйилиши керак.
Синаш ускунасини 380/220 В кучланишли электр тармоғига уловчи сим ёки кабел ушбу тармоққа ўрнатилган автоматик ўчиргич ёки сақлагич билан ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Кўчма синаш ускунасини электр тармоғига ушбу электр тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот вакили улаб бериши зарур.
Синаш ускунасидаги операторнинг иш жойи ускунани 1000 В кучланишдан юқори қисмидан ажратилган бўлиши керақ Ускунани 1000 В кучланишдан юқори қурилмасига кирадиган эшиги блокировка билан жиҳозланган бўлиб, эшик очилганда ускунадан кучланиш олиниши ва ускунага кучланиш бериш мумкин бўлмаслиги шарт. Операторнинг иш жойида ускунага 1000 Вольтдан паст ва ундан юқори кучланиш берилганлигини кўрсатувчи ёруғлик сигнализацияси бўлиши керак. Бундан ташқари кўчма синаш ускунасида кучланиш пайдо бўлиши билан автоматик равишда ишловчи ташқи ёруғлик сигнализацияси бўлиши зарур.
Юқори кучланишли ўзгармас ток олиш учун, қоида тариқасида қаттиқ ярим ўтказгичлардан йиғилган схемаларни қўллаш зарур.
Кенотрон синаш ускуналари, хизмат қилувчи ходимларни рентген нурларининг зарарли таъсиридан сақланишлари учун, «Кенотрон ускуналарини эксплуатация қилишда ходимлар учун хавфсизлик техникаси бўйича наъмунавий йўриқнома»-га асосан эксплуатация қилиниши зарур.
Синалаётган ускуна билан синаш ускунасини ўловчи сим, олдин синаш ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, ушбу сим кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмига 3.1. жадвалини 3 устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслиги керак.
Синаш ускунасидан келаётган симни кабел фазасига ёки синалаётган ускуна фазасига улаш ва олиш синов раҳбари кўрсатмаси билан фақат ушбу ускуна­ни ерга улаш пичоғини ёхуд кўчма ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейин ёки шу жумладан махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейингина амалга оширилади.
Ишбошчи ҳар доим синалаётган ускунага синаш ускунасидан кучланиш беришдан олдин қуйидаги тадбирларни бажариши шарт:
- синаш учун йиғилган схемаларни тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларни мустаҳкамлигини текшириши;
- назорат учун тайинланган ҳамма бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган ишчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар иш жойидан чиқарилганлигини ва ускунага синаш учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириши;
- бригада аъзоларини «Кучланиш бераяпман» деган сўзлар билан огоҳлантириш ва ушбу огоҳлантириш ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейингина синаш ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб ускунани 380/220 В кучланишли тармоққа улаши зарур.
Синаш ускунасини юқори кучланишли то­монидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб синаш ускунаси, синалаётган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши ва синаш схемасида ва синалаётган ускунада симларни бирон-бир қайта улаш ишларини бажариш ман қилинади.
Синаш ускунасини юқори кучланишли томонига кучланиш берилган пайтдан бошлаб синаш ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаётган ускунага яқинлашиш ва ерда туриб синаш ускунаси корпусига тегиш ман қилинади.
Кабелларни синаш ва улардаги носоз жойларини куйдириш билан топиш уларни ерга улаш ускунаси бор қурилма томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида ерга улаш ускуналари ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар, корхона раҳбари рухсати билан бажарилиши мумкин.
Синаш ишлари тамом бўлгандан кейин ишбошчи синаш ускунасидан кучланишни нолгача пасайтириши, ускунани 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва юқори кучланишли томонини ерга улаши ҳамда «Ускунадан кучланиш олинди» деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши керақ Фақат шундан кейингина симларни қайта улаш ёки синаш ишлари батамом тугалланган тақдирда сина­лаётган ускунани синаш ускунасидан узиб ташлаб тўсиқлар олиниши мумкин.
Катта сиғимли электр ускуналарида (кабелларда, генераторларда) синаш ишлари тугагандан сўунг қолган электр заряди олиб ташланиши зарур.



Download 52,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish