ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ТРАССАСИНИ ДАРАХТЛАРДАН ТОЗАЛАШ Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши керак. Қиш пайтида йиқилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унинг ағанашига қарама-қарши тарафга қараб қордан тозаланган 5-6 метр узунликда иккита йўлакча очилиши керақ Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш ман этилади.
Ишбошчи барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин ағанаётган дарахтлар, арқонлар ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига яқинлашиш хавфи борлиги тўғрисида огоҳлантирилиши шарт.
Дарахтларнинг симлар устига ағанашини олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқи билан тортиб қўйиш зарур.
Дарахт симларга ағанаган тақдирда, ҳаво электр узатиш тармоғидан кучланишни олмасдан туриб, унга 8 метргача масофага яқинлашиш ман этилади.
Ағанатилаётган дарахтни тушиши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт.
Дарахт ағанаши мўлжалланган томонда, ҳамда унинг қарама-қарши томонида туриш ман этилади.
Дарахтни, маълум қисмини кесмасдан ёки арраламасдан ҳамда бутунлай арралаб ағдариш ман қилинади. Қийшайган дарахтни эгилган томонга ағанатиш зарур.
Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни ағанатмасдан ишдаги дам олишга чиқиш ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш ман қилинади.
Чириган ва қуриган дарахтни ағанатишдан олдин уни маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг йиқитиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни кесиб ағанатиш ман этилади.
Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб ҳаммасини бирданига ва бирини устига бирини йиқитиш йули билан ағанатиш ман этилади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар ағанатилиши зарур.
ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ТЕКШИРИШ Ҳаво электр узатиш тармоқларини ёки ўчириш-ёқиш пунктларини кўрикдан ўтказиш жараёнида бирон-бир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек устунларга ва унинг конструктив бўлакларига кўтарилиш ман этилади.
Ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларига кўтарилиб текширишга рухсат этилади.
¡тиш қийин жойларда (ботқоқ, сув тўсиқлари, тоғ, ўрмон ва ҳоказо) ва ҳаво айниган шароитларда, ҳамда куннинг қоронги пайтларида ҳаво электр узатиш тармоқларини кўрикдан ўтказиш II группага эга бўлган икки ходим томонидан амалга оширилиши керак. Қолган пайтларда ҳаво электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказиш II группага эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кунни қоронғи пайтида ҳаво электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказишда симлар остидан юриш ман қилинади.
Ҳаво электр узатиш тармоғини носоз жойини қидираётганда кўрикдан ўтказувчида ўзи билан огоҳлантирувчи белги ёки шиорлар бўлиши зарур.
1000 В кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини узилиб ерда ётган симларига 8 метргача масофага яқинлашиш ман қилинади.
Бундай симларга одамлар ва ҳайвонларни яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар қўйилиши, мумкин бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи белгилар ёки шиорлар қўйилиши ва ушбу ҳодиса тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур.
Агар темир-бетон устунли 6-35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи изоляторларининг носозлиги, симларни устунга тегиб турганива бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлик аломати сезилса, (яъни ердан намнинг кўтарилиши, устунда ва устуннинг ерга тегиб турган жойида электр ёйининг пайдо бўлиши ва бошқа белгилар) кучланиш остидаги устунга 8 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади.