МЕЖДУНАРОДНАЯ ОНЛАЙН-КОНФЕРЕНЦИЯ «СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ ДИАГНОСТИКИ И
ЛЕЧЕНИЯ ХИРУРГИЧЕСКИХ ЗАБОЛЕВАНИЙ У ДЕТЕЙ» 25-СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА, ТАШКЕНТ
152
Худди мана шу ҳол ота-оналарнинг шифокорларга мурожаат қилишларига
сабаб бўлган.3 ёшгача операция бўлган болалар 29,5% ни ташкил қилди. 3-7
ёшли болалар (33,0%). 7-12, 12-15 ёшлиларнинг операция бўлаётгани бизнинг
мисолимизда 36,4%, бўлди бу эса ҳанузгача ушбу норасоликнинг ташхислаш
ва операция қилиш муддати масалаларига етарли равишда эътибор
берилмаётганидан далолат беради.
Клиникамизга келиб тушган болаларнинг кўпчиилиги 1-гурухдаги 33
нафар беморда бир босқичли балапениал неоуретрапластика операциясининг
нусхалаштирилган усули бажарилди.
2-гурух 30 болада кўп босқичли операция
усулларидан фойдаланилди,
яъни Snodgrass усулида 8 (26,6%) та, Bracka усулида 5 (16,6%), Duplay усулида
2 (6,6%), MAGPI усулида 2 (6,6%) ва Mathieu усулида 3 (10,0%) нафар болада
операция бажарилди.
Натижалар ва муҳокома.
1 гурух беморларида бир босқичли
балапениал неоуретропластика операцияси бажарилди. Дренажлаш эса
везикоэндопункция
усулида обтурацияловчи, дренажлаб-ювувчи катетердан
фойдаланилди. (Патент ЎзР. №1544. 18.09.2000 й).
Операциядан кейинги
даврда барча болаларда (неоуретрани ювиш усули)да амалга оширилди.
(Патент ЎзР, №1541,18.09.2000 й).
Бир босқичли операциядан кейинги даврда 4 та беморларда олатда бироз
шиш кузатилди, 3 нафар болада ташқи жароҳатда гематома ривожланиб, 3-4
кунларда сўрилиб кетди. Олат терисининг қисман некрози 1та беморда
кузатилди, ва бу натижада уретра тери фистуласи ҳосил бўлишига олиб келди.
Қовуқнинг оғриқли қисқариши 2 нафар беморда кузатилди ва спазмолитиклар
ёрдамида бартараф этилди. Натижада 1-гуруҳдаги 33 бемордан 3
тасида
уретра-тери фистуласи ҳосил бўлди, бу 9,0% ни ташкил этди. 2 гуруҳдаги яъни
кўп босқичли операция усуллари бажарилган беморлардан 7 нафарида ташқи
жароҳат майдонида шиш пайдо бўлди, 4 нафар беморда гематома ривожланди
ва 4 тасида ташқи жароҳат терисида қисман некроз кузатилди. Қовуқнинг
оғриқли қисқариши 3 болада аниқланди. 2 гуруҳидаги 30 бемордан 4 (13,3%)
тасида уретра-тери фистуласи ҳосил бўлди, 2 нафарида уретра торайиши
(6,6%), 1 тасида йиринглаш натижасида чоклар
очилиб кетиши кузатилди
(3,3%) ва 1 беморда меатостеноз ривожланди (3,3%) ҳамма асоратлар сони
26,6% ни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: