Sotisal psixologik trening guruhiy psixokorreksiya sifatida


Психологияда социал психологик тренингнинг психокорркцион жараённинг муҳим босқичи сифатида ўрганилиши



Download 200,73 Kb.
bet5/34
Sana20.02.2022
Hajmi200,73 Kb.
#460836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Sotisal psixologik trening guruhiy psixokorreksiya sifatida

Психологияда социал психологик тренингнинг психокорркцион жараённинг муҳим босқичи сифатида ўрганилиши

Бугунги кунда тренингларнинг бир қатор назарий аҳамияти мавжудки, улар кўпгина муаллифлар томонидан уч асосий ёндашувга асосланади:
- Психодинамик ёндашув. Бунга транзакт таҳлил, психодрамма, тана-йўналиши коррекцияси киради. Тренинглар турли жисмоний ўйинлар ва ҳаракатлар билан олиб борилади.
- Гуманистик ёндашув. Унга гуруҳлараро учрашувлар, сензитивлик тренинги кирадики, бунда асосий эътибор ўз мавжудлигини, содир этган қилмиши учун масъулият ҳиссини, қадриятларни англашни биринчи даражага қўядиган сензитивлик тренингига, аутентлик муаммоларини ҳал қилишга қаратилади.
- Хулқ-атвор ёндашувида дастлаб хавфсиз муҳитда ноэффектив хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатнинг янги кўриниши аниқланиб, апробация қилинади ва бу жараён бихевиористик танланган гуруҳларда олиб борилади3.
Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, бугунги кунда замонавий тус олаётган когнитив-бихевиорал методологик-техник йўналиш ва унинг қисқача изоҳини ажратиб кўрсатиш лозим топилди. Ушбу йўналиш вужудга келишининг асосий омилларидан бири бихевиорал ёндашувга эмпирик ва назарий жиҳатдан етарли заҳирага эга бўлмаганлик, бутунлай бихевиорал методлардан фойдаланиш оқибатида имкониятлар чекланганлигини англаб етишдан иборат. Иккинчиси, билвосита ўз-ўзини бошқариш жараёни аҳамиятининг илгаридан мавжудлигини тан олмаслик, таълим назарияси ўрганувчининг хулқ-атворидаги ақлий ва ҳиссий ўзгаришини асосий ўринга қўяди4. Учинчидан, мантиқий даволаш усули билан шуғулланган бихевиорализм асосчилари Ф.Дюбуадан тортиб Д.Келлигача бўлган психотерапевтлар когнитив-бихевиорал йўналишнинг асосини яратдилар. Асосан, А.Эллис, А.Лазарус, А.Бека ва унинг шогирдларининг ишлари таснифланаётган ёндашув ривожига ҳисса қўшди. Когнитив-бихевиорал ёндашув когнитив инқилоб даврида батамом шаклланиб бўлдики, Р.Нисбетт, Л.Росс, А.Тверский, Д.Канеман каби когнитив психологларнинг назарий қарашларини бу йўналишни янада такомиллаштирди. Қайсидир маънода Л.С.Виготский ва унинг шогирди А.Р.Лурия изланишларининг таъсири катта бўлди. Улар томонидан таклиф этилган ижтимоийлашув ва интериоризациялашув модели назарий база сифатида болалар когнитив-бихевиорал психологияси шаклланишида хизмат қилди (Психотерапия эволюцияси, 1998).
Шунингдек, Л.С.Виготский томонидан илгари сурилган ва АҚШда бихевиорал йўналиш билан бир вақтда шаклланган тарихий-маданий концепция замонавий психологиянинг бугунги кўринишида муҳим роль ўйнади.
Инсоннинг фундаментал дастлабки характеристикаси фаолият кўрсатувчи мавжудот сифатида Л.С.Виготский ва А.Н.Леонтьев изланишлари, тренинг машғулотларини ривожлантиришни 30-йиллардаёқ ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Негаки, айнан тренингда иштирок эта туриб, “ўзгалар орқали ўзлигимизга эришишимизни ҳис этамиз”. Шахс ўзгалардан талаб қиладиган сифатларини ўзида акс эттиради5.
Шунинг билан бирга яна бир дунёқараш мавжудки, унга кўра психологик тренинг, “асосий маданий қурол сифатида баҳоланиб, “тараққий этиш даври”нинг янги намунасини эгаллаш ва тренинг жараёнидаги шахснинг ўзгарувчи хусусиятини тушунишнинг методологик ва операцион тизим асосида кўриб чиқилади”6.
Л.С.Виготскийнинг методологик йўналишига хос когнитив-бихевориал атамаларини интерпретация қила туриб, гуруҳий жараёнлар мантиқини аниқлашга ҳаракат қиламиз:
1. Ички омилдан ташқига, тренингнинг дастлабки босқичларидаги хулқ-атвор моделлари ва ноконструктив элементларига (билимлар, қурилмалар ва бошқа) ўтиш назарияси.
2. Иккинчи босқичда ташқи омилнинг мукаммал хулқ-атвор моделини шакллантириш назарияси.
3. Гуруҳ иштирокчилари хулқ-атворини намуна томонга қараб максимал даражада модификация қилиш ва уни ички жараёнда мустаҳкамлаш назарияси7.
Шу сабабга кўра, тренингнинг аниқ илмий методологияси фаолиятли ёндашув ғояларига мос тушади. Ушбу назария ижтимоий-психологик гуруҳнинг детерминантлик нуқтаи назарига кўра, гуруҳ ичида ҳамкорликдаги фаолиятда намоён бўлади. “Яъни гуруҳнинг ижтимоий-психологик характеристикасини ўзгартириши натижасида унга сезиларли таъсир кўрсатади”8. Ўзгаришларнинг боғлиқлик характери мураккаблигини тўғри баҳолай туриб, Л.А.Петровская гуруҳнинг фаолиятдаги ижтимоий-психологик феноменини нафақат тўғридан-тўғри, бевосита, балки билвосита, яъни мулоқот шакллари орқали англаш зарурлигини қайд этади.
Шунингдек, иккиламчи, асосан ижтимоий-перцептив жараёнлар гуруҳнинг ривожланишига асосий таъсир этувчилардан бири сифатида кўрсатилади (ўша манба). Ижтимотий-психологик тренингнинг фаолиятли ёндашув методологик доирасига табиий равишда уйғунлашиб кетиши муаммосигина аниқ бўлиб қолади.
Тахминий фаолиятлар таркибининг кўпқирралигини инобатга олган ҳолда, ижтимоий-психологик тренинг воситалари орқали ҳал қилинадиган вазифалар доираси кенг ва хилма-хилдир. Табиийки, шунга кўра тренинг шакллари ҳам турли-туман бўлади. Бизни, биринчи навбатда, тренинг ҳал қилиши лозим бўлган муаммолар қизиқтиради. Г.Триандис улардан иккита асосийларини ажратиб кўрсатади: биринчидан, таълим олувчиларни шахслараро муносабатларда маданиятлараро тафовутлар билан таништириш, яъни икки маданиятда бир нарсанинг турлича содир бўлиши вазиятни мағлубиятга элтиши мумкинлиги ҳақида тасаввур пайдо қилиш. Иккинчидан, қабул қилинган билимларни янги билимларга ўзгартириш, яъни “ўрганишни ўрганиш”9.
Тренинг жараёнида ушбу вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги психологик жараёнлар ишга тушиши керак: маданиятлараро компетентликнинг ўсиши ва шаклланиши, реал хавф-хатарга дуч келганда бевозталикдан қутула билиш, ўз-ўзини бошқариш қобилияти ва эмпатияни шакллантириш, маданиятлар ўртасидаги ўхшашликларни англаш, ёлғондакам атрибутларни коррекция қилиш, қадриятлар ва хулқ-атвор ўртасидаги номутаносибликни пасайтириш, позитив хулқ-атворни моделлаштириш ва кучайтириш10.
Тренингнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундан иборатки, бу тавсия этилаётган методлар орасидан танлаш эркинлигининг мавжудлигидир. Эмпирик методлардан ташқари дидактик методларнинг барча кўринишлари ҳам ғоят муҳимдир. Булар маърузалар, тематик семинарлар, таҳсил олаётганларнинг фаоллигини шакллантирувчи принциплар ва ҳ.к. Маданиятлараро компетентликни шакллантирувчи тренингда оддий тренинг техникаларининг – мунозара (аниқ вазиятлар таҳлили, гуруҳ ичида ўз-ўзини таҳлил қилиш), ролли ўйинлар, специфик автобиаграфик ҳикоя, маданиятлараро алоқадорлик сценарийси, стимуляцион ўйинлар, маданиятли ассимиляторнинг қўлланиши ва бошқаларнинг аҳамияти катта.
Гуруҳий психологик тренинг амалий психологиядаги фаол усулларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Улар қуйидаги ҳолатларда ишлатилади: 1) клиник психотерапияда неврозларни, алкоголизмни ва соматик касалликларни даволашда; 2) психик соғлом инсонлар билан ишлашда, ўзини ривожлантириш учун ёрдам ва психологик ёрдам муҳтожлар учун.
Бизнинг фаолиятимизда иккинчи ҳолат биз учун муҳимдир.
Психологик луғатда ижтимоий психологик тренинг амалий психологиянинг соҳаси сифатида кўрсатилади. Бунда мулоқот учун лаёқатлилигини аниқлаш учун ишлатилади. Гуруҳий психологик тренинг нафақат ижтимоий психологияда, балки кенг қўлланиладиган усуллардан биридир.
Тренинг фаолияти бўйича етакчи мутахассислардан бири ҳисобланган Ю.Н.Емельяновнинг фикрига кўра тренинг бу инсонларни турли хил вазиятларда осон мулоқот қилиш имкониятини берадиган усуллардан бири ҳисобланади. Бунга гуруҳда ўқув машқларини мисол қилса бўлади.
Ҳозирги кунга келиб тренинг атамаси ўтган йиллардагидан кўра кенгроқ маънога эга бўлмоқда. Нейролингвистика ва акмеология бўйича етакчи мутахассис А.П.Ситниковнинг фикрига кўра: «Тренинг бу ўқув ва ўйин фаолиятини ўзида жам қилувчи синтетик антропотехник усули ҳисобланади». Антропотехника бу инсоннинг ўз қобилиятларини табиий равишда ривожлантиришга қаратилган жараён ҳисобланади. Антропотехниканинг уч хил кўриниши мавжуд: ўқиш, ўқитиш ва ўйин.
Тренингни кўп соҳаларда ишлатишнинг асосий сабабларидан бири бу мақсадларни кенгайишидир. Махсус бошқарув тренингларнинг кўпайиши бу шахсий ўсиш ҳисобланади. Психологик тренинг тушунчаси шунчалик кенгдирки у гуруҳий психотерапия, психокоррекция ва ўқитиш билан кесишади.

Download 200,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish