Деворбоп сопол материаллар ва буюмлар ичида ҳозирги вақтда энг кўп тарқалгани сопол ғишт, ҳар хил самарали сопол материаллар, шунингдек деворбоп ғишт панелларидир. Тўлиқ сопол ғишт 250х120х65 мм (25-расм) ёки 250х120х88 мм ўлчамли, тўғри тўртбурчакли паралллелипед шаклида бўлади. Қалинлиги 88 мм модулли ғиштларда технологик бўшлиқлар бўлиши шарт. Ўлчамлардан четга чиқиш узунлиги бўйича ±5, эни бўйича 4, қалинлиги бўйича 3 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. ғишт етарли пишган бўлиши керак. Алвон рангли, чала пишган ғишт зичлиги ва совуққа чидамлилиги, ўта пишган ғишт жуда зич, мустаҳкам ва иссиқлик ўтказувчанлиги юқори бўлиши билан фарқланади. ғиштнинг қуруқ ҳолатдаги зичлиги 1600-1900 кгғм3, иссиқлик ўтказувчанлиги эса 0,71 – 0,82 Втғ(м0С) атрофида ўзгаради. ғиштни бу хоссалари уни тайёрлаш усулларига боғлиқ. Ярим қуруқ зичланган ғишт ғоят зич, бинобарин, кўп иссиқлик ўтказувчан бўлади. Сиқилишга ва эгилишга мустаҳкамлиги бўйича ғишт қўйидаги маркаларга бўлинади: 75,100,125,150,175,200 ва 300 (8-жадвал). Ўзгармас массали қуритилган ғиштнинг сув шимиб олиши камида 8% бўлиши керак. Сув шимиб олиши бундан кичик бўлса, ғишт кўп иссиқлик ўтказади,бу мақсадга мувофиқ эмас. Сувга тўйинган ғиштдан совуққа чидамлилиги бўйича кўзга кўринадиган шикастлар бўлмаслиги (қатламланиш, майдаланиши ва ҳоказо), камида навбатма-навбат такрорланадиган 15 босқичга-150С ва ундан паст ҳароратда музлатиш ва кейин 1550С да сувда эритишга бардош бера олиши керак. Сопол ғишт ички ва ташқи девор, устун гумбаз ва биноларнинг бошқа қисмлари учун ишлатилади. Бундан ташқари ундан ғишт панеллари тайёрланади.
25-расм.Яхлит сопол ғишт.
1-ўриндиқ; 2- ложок (бўйлама ён сирти); 3-тўчок (кўндаланг ён сирти)
26-расм. 19(а), 32(б), 13 (в) ва
28 (г)та коваги бор сопол ғишт.
Деворбоп самарали сопол материаллари - ичи ковак ғишт ва тошлардан (26-расм) иборат. Улар чеккалари текис тўғри бурчакли параллелепипед кўринишига эга. ғишт ва тошлардаги коваклар юзага нисбатан перпендикуляр ёки параллел жойлашган бўлиши ва ковакнинг иккала томони ёки бир томони очиқ бўлиши мумкин. 8-Жадвал. ғиштларнинг мустаҳкамлиги
ғишт маркаси
|
Барча турдаги ғиштларнинг сиқилишга чидамлилиги
|
Мустаҳкамлик чегараси, МПа
| | | | |
пластик қолипланган тўла ғишт
|
ярим қуруқ қолипланган тўла ғишт ва ичи ковак ғишт
|
қалинлаш-тирилган ғишт
|
300
250
200
175
150
125
100
75
|
30
25
20
17,5
15
12,5
10
7,5
|
4,4
3,9
3,4
3,1
2,8
2,5
2,2
1,8
|
3,4
2,9
2,5
2,3
2,1
1,9
1,6
1,4
|
2,9
2,5
2,3
2,1
1,8
1,6
1,4
1,2
|
Do'stlaringiz bilan baham: |