Сопол материаллар



Download 351,52 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi351,52 Kb.
#139490
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sopol buyumlar mazuidagi maruza takdimoti

Сопол материалларни ишлаб чиқариш учун юқори пластик гиллар ишлатилганда хош ашё аралашмасига ёғсизлантирувчи қўшимчалар ёки маълум миқдорда пластиклиги кам гил қўшилади. Гил заррачаларини ажратиш учун зарур бўлган куч унинг боғланувчанлигини кўрсатади. Юқори боғланувчанликка таркибида кўп миқдорда гилли фракциялар бор гиллар эга бўлади. Гилнинг боғланиш хусусияти шу билан ифодаланадики, гил пластик бўлмаган материалларнинг заррачаларини боғлаши (қум, шамот ва бошқалар) ва қуриганида етарли даражада мустаҳкам хом ашё ҳосил қилиши мумкин.

Гилларнинг ҳавода кичрайиши 1100С да қуритиш жараёнида эндигина қолипланган намунанинг чизиқли ўлчамларида фоиз ҳисобида ифодаланади. Юқори пластик гилларнинг ҳавода чизиқли кичрайиши 10 % дан ортиқ, ўртача пластикликдаги гилники 6-10 ва оз пластик гилники 6 % дан кам бўлади. Гилларнинг оловда кичрайиши деб, пишириш жараёнида қуруқ намунанинг чизиқли ўлчамларининг ўзгаришига айтилади. Гилларнинг оловда кичрайиши турига қараб одатда 1-4 % атрофида бўлади. Оловбардошлик – гилнинг юқори ҳарорат таъсирига шакли ўзгармай бардош бера олиш хоссасидир. Оловбардошлиги бўйича гиллар уч гурухга бўлинади: юмшаш ҳарорати 15800С дан юқори оловбардош гиллар; юмшаш ҳарорати 15800-13500С бўлган қийин суюқланадиган гиллар ва юмшаш ҳарорати 13500С дан паст осон суюқланадиган гиллар.

Оловбардош гиллар гилли заррачалардан иборат бўлиб, уларнинг таркибида озгина миқдорда аралашмалар бўлади ва шу сабабли юқори пластикликка эга. Бу гиллар оловбардош чинни ва фаянс буюмларни тайёрлаш учун ишлатилади. Қийин суюқланадиган гиллар пол плиткалари, оқава қувурлари ва қурилишбоп сополакнинг бошқа турларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Қўшилмалар. Пластик сергил хом ашё сопол материаллар ишлаб чиқаришда кам ишлатилади, чунки қуритиш ва пишириш жараёнида улар кўп кичраяди, бунинг натижасида буюмлар қийшаяди ва ёриқлар билан қопланади. Кичрайишни камайтириш учун хом ашё аралашмасининг таркибига гилни камайтирувчи материаллар (қум, шлак, қаттиқ ёқилғининг ёнишидан ҳосил бўлган кул, майдаланган сопол синиғи, шамот ва бошқалар) киритилади.


Download 351,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish