Маънавий –маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарининг ҳуқуқлари
Маънавий- маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари педагогик жамоа билан ҳамкорликда таълим муассасаси тарбиявий тизимини тузиш, мактаб бошқарувида иштирок этиш, ижодкор ва тажрибали педагогларни синф раҳбарлиги, тарбиячилик, болалар бирлашмаларига раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш, синф раҳбарлари, етакчи, тарбиячи, педагог-ташкилотчиларнинг тарбиявий ишларини мувофиқлаштириш, янги педагогик технологиялардан эркин фойдаланиш, касбий фаолияти учун қулай шароит ва имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқларига эга. Жумладан:
директор ўринбосари ўз фаолиятида тарбия жараёнини назорат ва таҳлил этиш, мактаб жамоасининг тарбиявий ривожланиши йўналишларини, синфлараро ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини таҳлил этади, синф раҳбарлари билан ўқувчилар жамоаларини ўрганиш, синф раҳбарларининг тарбиявий ишлари сифат-самарадорилиги ва мазмунини, болалар ижодий бирлашмалари (тўгарак, клуб, секция) фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш;
синф раҳбарлари, ўқитувчи, тарбиячи, болалар етакчилари, ота-оналар, маҳалла, ижодий ташкилотлар билан ишлаш мазмуни, шакл ва усулларини танлаб олиш ва уни мактаб анъаналарига мувофиқ равишда амалга ошириш;
маъмурият билан келишган ҳолда дарсларда, дарсдан ташқари ўтказиладиган тадбирларда, ўқув ишлаб чиқариш амалиётида, шунингдек синф раҳбарлари, болалар етакчилари таклиф этган барча тадбирларда (маҳаллада, оилада ўтказиладиган) иштирок этиш;
ҳар бир педагог ходимни маънавий ва маърифий тарбия бўйича олиб борган ишлари, ўқувчиларни мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этишдаги натижалари асосида моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича тегишли комиссияга таклиф киритиш;
ота-оналарни мактабга таклиф этиш, хокимият қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ишида, корхоналардаги мактабга тегишли ҳамкорлик кенгашларида, бола таълим-тарбияси билан боғлиқ бўлган йиғилишларда, мактабдаги тарбия муаммоларига бағишланган барча назарий-амалий, методик ишларда қатнашиш;
бошқа таълим-тарбия масканлари иш тажрибасини ўрганиш;
педагогик кенгаш ёки синф раҳбарлари методика бирлашмалари кенгашларига масалалар киритиш ва муҳокама қилиш;
синф раҳбарларининг таълим-тарбия ишлари бўйича эришган ютуқларини ҳисобга олиб, уларни тақдирлаш бўйича рахбариятга таклиф киритиш;
синф раҳбарлари, болалар етакчиларининг ўз вазифаларини суиистеъмол қилганлиги холатларида уларга танбеҳ бериш;
болани яхши тарбиялаган ота-оналарни, мактабга ёрдам берган маҳалла фаолларини тақдирлаш учун таклиф бериш;
мактабдан ва синфдан ташқари тарбия ишларини янада такомиллаштириш;
бошқаларни ўз ишига ҳурмат билан қарашларини талаб этиш ҳуқуқларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |