Сонли Қўшма қарорига 2-илова Умумий ўрта таълим мактабларидаги “Камолот” ёшлар ижтимоий


Маънавий - маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига қўйиладиган талаблар



Download 140,5 Kb.
bet8/10
Sana04.06.2022
Hajmi140,5 Kb.
#634928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 Низом

Маънавий - маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига қўйиладиган талаблар

Маънавий - маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари:


педагогик жамоа, маҳалла, ота-оналар орасида ўзининг билимдонлиги, инсоний фазилатлари билан намуна ҳамда ҳурмат-эътиборга эга бўлиши;
педагогик жамоада қулай психологик иқлим (муҳит) ярата олиши;
таълим муасасаси ва педагоглар фаолиятини тахлил қилиши, муаммоларни аниқлаши ва уларнинг хал қилишнинг самарали йўлларини топиши;
амалдаги болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид бўлган буйруқлари, низомлари, йўриқномаларини, жаҳон ва республикамиздаги мавжуд педагогика фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини билиши;
тарбиявий фаолиятга тегишли бўлган давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмалари ҳақида маълум тасаввур ва билимларни эгаллаган бўлиши;
болалар ва ўқувчилар билан синфдан ташқари тадбирларни тайёрлаш ва ўтказа билиши;
умумтаълим мактабида ўқувчилар билан тарбиявий ишларни ташкил этишда ташаббускор ва бошқаларга услубий тавсия, ёрдам кўрсата олиш тажрибасини эгаллаганлиги;
ўтказилаётган тадбирларнинг тайёрланиши ва ўтказилиш сифат-самарадорлигига жиддий эътибор бериши, лозим бўлганда фойдали маслаҳатлар кўрсатиши;
илғор тажрибаларни (тарбиявий ишлар бўйича) ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириши;
иш фаолиятини мунтазам янги педагогик технологиялар билан бойитиши, ўз касб маҳоратини ва белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши лозим.
Маънавий - маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) 3 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
в) малака тоифаси камида 2-тоифали ўқитувчи.


Директор ўринбосарининг асосий вазифалари
Унинг бош мақсади таълим муассасасида тарбиявий ишлар тизимини шакллантириш бўлиб, асосий вазифалари таълим муассасаси тарбиявий жараёнига Миллий ғоя асосларини татбиқ этиш, тарбия жараёнидаги асосий ва ёрдамчи воситаларни аниқлаш, педагог ходимлар ва ўқувчилар учун тарбиявий дастурларни тузиш, тарбия жараёнини янги педагогик технологиялар билан таъминлаш, жамоа тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш, ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмалари билан ишлаш, ўқувчи шахсининг тарбияланганлик даражасини таҳлил этиб бориш кабилардан иборатдир.
Жумладан:
ўқувчиларни Ватанга, Ўзбекистон Республикаси Президентига муҳаббат ва фидойилик, Ўзбекистон Давлат рамзларига садоқат, Миллий ғоя руҳида тарбиялаш;
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлоқ меъёрларини тарбия жараёнига татбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни шакллантириш;
Миллий ғоя ва маънавият асослари йўналишидаги фанлар таълими самарадорлигини назорат қилиш, шу фанлар бўйича ўзлаштириш, ўқувчилар давомати, хулқи, тарбиявий соат ҳамда тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш, шунингдек, барча фанлар таълимида тарбиявий мақсадларни амалга оширилишини назорат этиш, бу борада услубий хизматни ташкил этиш;
ўқувчилар онгига она Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш, юртимизда бунёд этилаётган иншоотлари, маърифат масканлари билан таништириб бориш;
педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этиш, тегишли педагог ходимларга зарур услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг малака ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва курсларга йўлланма беришни ташкил этиш;
ўқитувчилар томонидан ўтказилган тарбиявий соат ва тадбирларни назорат қилиш, бу асосда синф журналларининг юритилишини кузатиб бориш;
ўқувчиларни тарбиялашда маҳалла, ота-оналар билан ҳамкорликни ривожлантириш, фаол педагог ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни йўлга қўйиш;
ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, ота-онасиз болаларнинг, ҳомийлик ва васийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш;
ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмаларини, жумладан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Камалак” Болалар ташкилоти, болалар етакчиси, ўқувчилар ижодий бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
мактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишларни йўлга қўйишда барча турдаги тўгарак, ижодий бирлашмаларга ўқувчиларни жалб қилиш;
синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тўгарак, бирлашма раҳбарлари, болалар етакчилари, мактаб фаолларига методик ёрдам кўрсатиш, ижодий изланиш, кўмаклашиш. Мактабдан ва синфдан ташқари ишларни тўғри йўналишда олиб боришга йўлланма бериш;
ўқувчилар жамоасининг шаклланишида уларда ватанпарварлик, инсонийлик, халқлар ва миллатлар ўртасидаги дўстлик ҳамда тотувликни таъминлаш учун етарли шароитни вужудга келтириш;
ўқувчиларни турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш;
ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топтириш, уларининг қизиқиш, имконият ва қобилиятларига қараб Фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёҳлик ва ўлкашунослик йўналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб қилиш;
умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
педагогик жамоа, жумладан синф раҳбарлари, психологлар балан ҳамкорликда битирувчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига йўналтириш;
таълим муассасаси ўқув ва бошқа хоналарини ўқувчиларнинг маънавий-маърифий тарбиясига оид масалаларни хал қилишга хизмат қилувчи кўргазмали ташвиқот ва тарғибот воситалари билан жиҳозлашни ташкил қилиш;
мактаб кутубхонасининг маърифий ва тарбиявий ишларини мувофиқлаштириш ва йўналтириш, тарбиявий йўналишдаги методик адабиётлар кутубхонасини ташкил этиш;
мактаб тиббиёт ходимлари, ўқитувчилари, синф раҳбарлари, психолог, ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, маънавий, маърифий, жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиш мувофиқлигини назорат қилиш;
таълим муассасасида техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, педагогик ходимлар меҳнатини ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш;
қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, иқтидорли болалар ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш, уларнинг рўйхатини шакллантириш;
ўқувчиларга ҳурмат билан қараш ҳиссини шакллантириш, уларнинг қизиқишларини аниқлаш, касб танлашларига ёрдам бериш;
синф раҳбарлари услубий бирлашмалари фаолиятини режалаштириш ва ижросини назорат этиш;
таълим муассасаси “Ота-оналар университети” фаолиятини ташкил этиш, ота-оналар қўмитаси билан ҳамкорликда умуммактаб ота-оналар мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, конференциялар, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш. Мактабда ўтказилган тарбиявий ишлар юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш;
тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш;
ўқувчиларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш, шунингдек ўқувчиларнинг кузги, қишки ва баҳорги таътилларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш;
баркамол авлодни тарбиялашда “Маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлиги” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш;
ўқувчиларнинг маданий дам олишлари, саёҳатларини уюштириш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш, таълим муассасасининг тозалигини назорат этиш;
ўз малакасини ошириб туриш, ўз соҳаси бўйича ўтказиладиган турли миқёслардаги семинарларда иштирок этиш каби вазифалардан иборат.



Download 140,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish