Бошланғич ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш
4.1. Бошланғич ташкилот фаолияти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгаши раиси ўринбосари ва умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштириб борилади.
4.2. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгаши раиси ўринбосари:
а) Бошланғич ташкилот фаолияти билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва тарқатма материалларни Бошланғич ташкилотга ўз вақтида етказиб бериш;
б) Бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўз вақтида ўтказилиши, Бошланғич ташкилотлар фаолиятини Низом ва номенклатура бўйича ташкил этилишини назорат қилиш, Бошланғич ташкилот етакчилигига, “Камолот” ва “Камалак” сардорлигига номзодларни суҳбатдан ўтказиш;
в) Бошланғич ташкилот етакчиси, “Камолот” ва “Камалак” сардори, йўналиш ва синф сардорлари учун мунтазам ўқувлар, семинар-тренинглар ташкил этиш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишини йўлга қўйиш;
г) Бошланғич ташкилот етакчисининг ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ютуқларини оммалаштириш, мавжуд муаммоларини ўрганиб, ечишда кўмаклашиш;
д) Бошланғич ташкилот етакчисидан йиллик иш режа асосида ҳисоботлар (ойлик, чорак ва йиллик)ни қабул қилиш.
4.3. Умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифалари:
а) Бошланғич ташкилот фаолиятига оид барча тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юритилишида услубий кўмаклашиш;
б) Бошланғич ташкилот етакчиси, “Камолот” ва “Камалак” сардори ҳамда йўналиш сардорларининг фаолиятини тўла қўллаб-қувватлаш;
в) Бошланғич ташкилот томонидан умумий ўрта таълим мактаби миқёсида ўтказадиган тадбирлари ташкиллашда ёрдам кўрсатиш;
г) Бошланғич ташкилот фаолларининг туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсидаги тадбирлардаги иштирокини таъминлаш.
V. Бошланғич ташкилот фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш
5.1. Бошланғич ташкилот фаолияти учун мактаб томонидан алоҳида хона (камида 25 кв.м.) ажратилади ва жиҳозланади (1 та иш столи ва стул, Бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари учун камида 12 кишига мўлжалланган стол ва стуллар, 2 та китоб жавони, 1 та компьютер жамланмаси, принтер, телевизор, DVD-плеер, проектор, экран, рақамли фотоаппарат, флипчарт) ҳамда зарурий девонхона моллари билан таъминланади.
Кам комплектли мактабларда Бошланғич ташкилот хонаси мактаб имкониятидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланади.
5.2. Бошланғич ташкилотнинг иш режасида белгиланган чора-тадбирлар умумий ўрта таълим мактабининг иш режасига киритилиб, молиялаштирилади.
5.3. Бошланғич ташкилотнинг лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолот” ЁИҲнинг туман (шаҳар) кенгашлари томонидан кичик грантлар ташкил этилиб, танлов асосида молиялаштирилади ҳамда режа асосида Бошланғич ташкилотнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришда кўмаклашилади.
5.4. Умумий ўрта таълим мактабидаги Бошланғич ташкилот етакчисининг иш ҳақига нисбатан 50 фоизгача рағбатлантириш, мактаб директори жамғармаси ҳисобидан белгиланган устама ҳақига нисбатан қўшимча равишда мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |