3. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ
3.1. Суғурталовчи Суғурта шартномасига асосан қуйида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбурият олиб боради:
Гаровга қўйилаётган Мол-мулк суғуртасидан:
Мол-мулкнинг доимий сақланиш жойида бўрон, кучли шамол, довул, жала, сел, яшин уриши, зилзила, тошқин, кўчки, дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, ёнғин, портлаш, ўғирлик, босқинчилик, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракати натижасида етказилган зарар.
4. УМУМИЙ ИСТИСНОЛАР
4.1. Суғурталовчи қуйидаги ҳолларда Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига суғурта товони тўлашни рад этади:
1-Бўлим:
Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчининг қастдан қилган ҳаракатлари;
Суғурта қилдирувчининг ва (ёки) оила аъзоларининг спиртлик ичимликлар, гиёхванд моддалар таъсиридаги харакатлари;
мол-мулкнинг табиий ҳолда куйиши, чириши ёки емирилиши, куя, зараркунандалар, термитлар ёки бошқа ҳашоротлар, мол-мукка хос камчиликлар, яширин нуқсонлар, ўзидан-ўзи ёмонлашуви, заҳарланиш, занглаш, қуруқ ёки хўл туташ, об-ҳаво намлиги, смог ёки экстермал ҳарорат таъсирида етказилган зиён, бузилиш ёки зарар; ёҳуд ер ости сувлар таъсирида ернинг чўкиши натижасида мол-мулкнинг зарарланиши, бузилиши ёки нобуд бўлиши;
учинчи шахслар томонидан йўқ қилинган ёки зарарлантирилган Мол-мулклар ваколатли органларга мурожаат қилинмаган бўлса ҳамда ушбу ходиса ваколатли органлар томонидан тасдиқланмаган бўлса;
Суғурта шартномаси муддати тугаган бўлса, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 948 ва 950 моддалари бўйича;
Суғурта шартномаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ҳақиқий эмас деб тан олинган бўлса;
Суғурта ходисаси ёки Суғурта товонини аниқлашда Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчига нисбатан тергов ишлари олиб борилаётган бўлса;
Суғурта шартномаси ҳақиқий эмас деб тан олинган пайтда.
4.2. Суғурта шартномасига асосан қуйидаги сиёсий тавсифга эга бўлган ходисалар оқибатида, Мол-мулкга етказилган зарар қопланмайди:
уруш ва харбий харакатлар (уруш эълон қилинганлиги ёки қилинмагалигидан қатъий назар), ғалаён, инқилоб, қўзғалон, исён, фитна, иш ташлаш, ҳукуматни ноқонуний равишда эгаллаб олиш, террорчилик харакатлари, мусодара қилиш, реквизиция, хукумат ёки унинг таркибий қисми топшириғига асосан бузиб ташланиши ёки унга зарар етиши харакатлари, ядро реакцияси, ядро нурланиш ёки радиоактив зарарланиши ёки нобуд бўлиши ҳолатларида.
4.3. Суғурта шартномасида бошқа ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса, Мол-мулк давлат ваколати томонидан йўқ қилинса ёки қўлга олинса, мусодара қилинса, Суғурталовчи Суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган зарарни қопламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |