8.5. Наф олувчининг ҳуқуқлари: 8.5.1. Суғурта шартномаси муддати давомида Суғурталовчидан ипотека кредити суғуртаси бўйича маслаҳатлар олиш.
8.5.2. Суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурталовчидан Суғурта товонини/қопламасини олиш.
8.5.3. Суғурта ҳодисаси бўйича холис экспертиза ўтказишни талаб қилиш.
8.5.4. Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи билан келишилган холда Суғурта шартномасига қўшимча ва (ёки) ўзгартириш киритиш.
8.5.5. Суғурталовчини ва Суғурта қилдирувчини огоҳлантирган ҳолда Суғурта шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш.
8.6. Наф олувчининг мажбуриятлари: 8.6.1. Кредит шартномасида белгиланган муддатда кредит маблағларини ажратиш.
8.6.2. Суғурталовчига суғурта объекти ҳақида тўлиқ ва хаққоний маълумот бериш.
8.6.3. Суғурталовчи билан суғурта объектини мониторинг қилишда қатнашиш.
8.6.4. Суғурта ҳодисаси содир этилганда:
Суғурталовчини ёки унинг вакилини зудлик билан, 72 соатдан кечикмасдан хабардор қилиш.
ваколатли органларга ходиса ҳақида ариза бериш.
8.6.5. Суғурталовчига ходисанинг тавсифи ҳақида маълумотнома бериш иложи бўлмаганда иш судга берилгани ҳақида ёки жиноят ишининг очилганлиги ва тўхтатилганлиги ҳақидаги тергов органининг қарори нусхасини бериш.
8.6.7. Суғурта ҳодисаси рўй берганда зарарланган Мол-мулкни кўриш ва зарар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган фотосурат ёки видеотасмалар билан Суғурталовчинитаъминлаш.
9. СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ 9.1. Суғурта қилдирувчининг Суғурта товонини тўлаш хақидаги аризаси қуйидаги хужжатлар билан бирга 3 (уч) кун ичида тақдим қилинади:
Суғурта ходисаси тўғрисида хабарнома;
Суғурта қилдирувчининг Мол-мулкнинг зарарланган қисмига бўлган даъвоси, рўйхат бўйича номи ва зарар миқдори;
Учинчи шахслардан зарар учун ундирилган маблағ;
Суғурта ҳодисасини тасдиқловчи мухрланган ва ваколатли шахслар (суд, ёнғин хавфсизлиги, ИИБ, ЙҲХБ ва б.ш.) томонидан рўйхатланган хужжатлар тўплами;
Суғурта қилинган шахс вафот этган тақдирда Суғурталовчига ФҲДЁ томонидан берилган вафоти тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
бахтсиз ҳодиса натижасида Суғурта қилинган шахснинг иш қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқотилганлигини тасдиқловчи хужжатлар;
бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ доимий йўқотишида Суғурта товони.
9.2. Суғурта пулига нисбатан қуйидаги тартибда тўланади:
1-гуруҳ ногиронлиги учун – 80,0 %;
2-гуруҳ ногиронлиги учун – 65,0 %.
Суғурта қилдирувчи бахтсиз ходиса натижасида вафот этганда олдинги Суғурта таъминоти тўланган қисмлари олиб ташланган ҳолда 100 % тўланади.
9.3. Суғурта ҳодисаси ҳақида ариза берилгандан сўнг, ҳодиса асосларини аниқлаш учун
3 (уч) кун ичида комиссия ташкил қилинади. Комиссия таркибига Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчининг вакиллари, ҳодиса тавсифига кўра мутасадди ташкилот вакиллари, экспертлар ва бошқалар киради.
9.4. Cуғурта ҳодисаси натижасида аниқланадиган мулкга етказилган суғурта товони миқдори Линцезияга эга бўлган баҳоловчи ташкилот ёки экспертларнинг баҳолаш хисоботи асосида белгиланади.