Son verstk indd



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/97
Sana13.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#664988
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97
Bog'liq
2020-1-verstka

КАСБИЙ ТАЪЛИМ


17
2020 №1, Kasb-hunar ta’limi
КАСБИЙ ТАЪЛИМ
сати учун самарали ва тежамкор тизим 
ҳисобланади. Таълим олиш қанчалик ама
-
лиётга яқин бўлса, корхона ва ўқувчи учун 
шунчалик катта фойда бўлади. Германияда 
касб-ҳунар таълими дуал тизимга асосан 
ташкил этилган. 
Биз томондан олиб борилаётган тадқи-
қотимизнинг мақсади профессионал таъ
-
лимнинг икки томонлама шаклини пайдо 
бўлиши ва замонавий шароитда ривожла
-
нишида унинг элементларини Германия 
тажрибасига асосланиб фойдаланиш им
-
кониятини аниқлаш ва асослашдан иборат 
бўлиб, мутахассислар тайёрлашда замона
-
вий профессионал таълимни шаклини ри
-
вожлантиришдан иборат. 
Шу муносабат билан таҳлиллар ва 
энг яхши хорижий тажрибадан самарали 
фойдаланиш зарурати кучаймоқда. Кон
-
цептуал даражада буни қиёсий педагогика, 
хорижий ва маҳаллий профессионал таъ
-
лимнинг фундаментал асосларини наза
-
рий ўрганиш ва уларнинг ривожланишини 
тарихий ва прогностик нуқтаи назардан 
кўриб чиқиш орқали амалга ошириш мум
-
кин. Ривожланган давлатларнинг таълим 
тизимлари тажрибасини ўрганиш, ўз мам
-
лакатида таълим ва тарбия муаммоларига 
янада танқидий ёндошишга имкон беради, 
касбий таълим соҳасидаги ўзгаришлар за
-
рурлигини тушунишни таъминлайди ва 
педагогик инновацияларни қўллаб-қувват
-
лайди.
Дастлабки изланишларимизга кўра, 
профессионал таълимда мутахассисларни 
тайёрлашда назарий ва амалий таълимнинг 
ўзига хос хусусиятлари сифатида, таълим
-
нинг икки томонлама шаклида назарий 
машғулотлар билан бирга амалий таълим
-
ни ўқитиш бўйича ярим вақтда ишлаш би
-
лан бирлаштирадиган ўқув жараёни сифа
-
тида тавсифлашни келтиришимиз мумкин. 
Бу ўз навбатида профессионал таълим
-
нинг меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ 
юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун 
давлат, иш берувчилар ва турли ташкилот
-
ларнинг ўзаро яқин муносабати механиз
-
ми бўлган ижтимоий шериклик маҳсули 
сифатида пайдо бўлишига олиб келади. 
Шунингдек, профессионал таълим бозор 
иқтисодиёти шароитида муваффақиятли 
мослаштирилган таълим ҳодисаси сифа
-
тида ҳам кўриб чиқилади, бу турли мамла
-
катларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам 
профессионал таълимнинг ривожланиши
-
га бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. 
Дуал таълим тизимининг элементлари
-
га асосланган таълим муассасаси ва корхо
-
на мутахассислари томонидан биргаликда 
ишлаб чиқилган ўқув дастурлари профес
-
сионал аҳамиятга эга бўлган компетенция-
ларнинг муваффақиятли ривожланишига 
ёрдам беради.
Ўқув тизимида дуал таълим – таълим-
да ўқув жараёнининг профессионал йўнал
-
тирилган назарий ва амалий қисмларини 
ташкил қилиш тўғрисида хорижий олим
-
ларнинг қуйидаги таърифларини келтириш 
мумкин.
А.Г.Федотова томонидан «корхоналар
-
нинг талабалар касбий таълимида бевосита 
иштирок этишига асосланган ўқитишнинг 
ушбу тизими ишлаб чиқариш тажрибасига 
эга бўлган юқори малакали ёш мутахассис
-
ларни тайёрлашнинг самарали усулидир», 
дуал таълим тизими мутахассисларнинг 
даражаси ва сифатига максимал даражада 
мос келиш имконини беради талабаларни 
ишлаб чиқариш талабларига тайёрлашни 
[2], В.Л. Тешена эса «дуал таълим муҳити 
маълумотларнинг етишмаслиги ва амалий 
машғулотларнинг ёмонлиги туфайли юзага 
келадиган бошқа ўқитиш шакллари учун 
муқаррар стрессиз иш жойига бемалол ки
-
ришни таъминлайди» [3] деб, Д.A. Торо
-
повнинг касб таълими сифатини таъмин
-
лаш учун шарт-шароитларни аниқлашга 
бағишланган диссертациясида эса [4], дуал 
тизим келажакда ишда касбий мослашиши 
учун талабаларнинг касбий, амалий билим 


18
Kasb-hunar ta’limi №1, 2020
ва кўникмаларини шакллантиришини таъ
-
кидлаб ўтишган. 
Таълим ва корхона ўртасидаги шерик-
лик доирасида амалга оширилган икки 
томонлама таълим, профессионал таълим 
ўқувчиларига ишлаб чиқариш шароитла
-
рига муваффақиятли мослашиш, касбий 
кўникмаларга эга бўлиш, корхонанинг ўзи
-
га хос хусусиятларини тушуниш ва унинг 
корпоратив маданияти ва қадриятларига 
тақлид қилиш имконини беради. 
Бошқа томондан, шуни таъкидлаш ке
-
ракки, профессионал таълимининг икки 
томонлама шаклининг ўзига хос хусусият
-
лари, касб-ҳунар таълими муассасалари
-
нинг маркетинг фаолияти функцияларини 
ўз ичига олган касб-ҳунар таълими менеж-
ментининг мавжуд таълим-ташкилот тизи
-
мида келажакда малакали ишчиларни тў
-
лиқ тайёрлаш имкониятини беради.
Шу билан бирга, дуал таълимнинг ҳам 
ташкилий, ҳам педагогик жиҳатларини ҳи
-
собга олиш керак. Педагогик жиҳатларни 
ишлаб чиқишда ўсмирларни ўқитишнинг 
ўзига хос хусусиятларини, таълимнинг ҳар 
бир босқичида ўқув таркибини танлашга 
алоҳида ёндашувни ҳисобга олиш керак. 
Бунда педагогиканинг асосий тамойил
-
лари: яхлитлик, бирлик ва мустаҳкамлик, 
профессионал мақсадга мувофиқлик, мав
-
жуд тажриба ва билимларга таянишга риоя 
қилиш керак. 
Кўпгина хорижий мамлакатларда дуал 
таълим тизими қўлланилади. Уни ташкил 
этиш шакллари бир-биридан фарқ қили
-
ши мумкин, аммо асосийси, дуал таълим 
– бу ўқитишнинг назарий қисми таълим 
муассасида, амалий қисми – иш жойида, 
мулкчиликнинг турли шаклидаги корхо
-
наларда амалга ошириладиган машғулот 
тури бўлиб, бу эса корхоналарининг юқо
-
ри малакали кадрларига бўлган эҳтиёжи 
ва Ўзбекистонда мавжуд бўлган профес
-
сионал таълими тизими ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни ҳал қилиш имконини беради.
Профессионал таълим дастурини ишлаб 
чиқишда дуал таълим тизимининг эле
-
ментларини жорий этишда ишчиларнинг 
касбий маҳоратини шакллантиришнинг 
ташкилий-педагогик шартлари муҳим касб 
этади.
Хулоса ўрнида, дуал таълимидан фой
-
даланган ҳолда профессионал таълимни 
ташкил этишда мавжуд ёндашувлар ва хо
-
рижий тажрибани ўрганиш, адабиёт манба
-
ларининг таҳлилий, ташкилий-педагогик 
шароитлар ва профессионал таълимда ўқи
-
тишнинг икки томонлама модели тушун
-
чаларини шакллантириш, дуал таълимини 
амалга оширишнинг умумий схемасини 
ажратиб кўрсатиш, бу эса дуал таълим мо
-
делини амалга ошириш учун асосий таш
-
килий ва педагогик шартларни аниқлаш 
имконини беради.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish