Солур диним уйига кофире…


Лаби лаълинг эрур оғишта қонимдин ажаб эрмас



Download 89 Kb.
bet2/5
Sana16.06.2022
Hajmi89 Kb.
#677208
1   2   3   4   5
Bog'liq
Solur dinim uyiga kofire крилл

Лаби лаълинг эрур оғишта қонимдин ажаб эрмас,
Ани тутсамким, ул майхорадур бу дам манга конлиқ.
Қизил лабинг қонимнинг аралашмасидан иборат бўлса, ажаб эмас. Чунки ўша қизил лабли майхўрни қонхўр деб (қоноу поспобларига) тутиб берсам ҳам бўлади.
Ёрнинг қизил лаби ошиқнинг қизил қонидан бўлганлиги, Маъшуқ лабининг қизиллигида ошиқ қонининг ҳиссаси борлиги айтиб ўтилмоқда. Ошиқ жисмида қон айланиб, ҳаракатланиб турар экан, у тирик. Аммо бу қон ҳаракатдан тўхтаса, жисм йўқликка маҳкум бўлади. Ёрнинг лаъли лаби эса ошиқнинг ҳаёт манбаи, тириклигининг нишонасидир. Тасаввуфий термин сифатида лаб-илоҳий калом тимсоли. Демак, ошиқ ёрнинг лабини, у орқали Маъшуқнинг сўзларини фараз қилиб орзулаган дамда шу гўзалнинг ўзи ошиқнинг чин истаги, орзуси эканлигини англаб етмоқда. Ғазалдаги лирик қаҳрамон оддий ошиқ эмас, у илоҳий ишқ билан қалби тўла ҳақиқий ошиқ. Унинг Маъшуқи-Илоҳ. У тўғридан-тўғри илоҳга ошиқ.
Мисрадаги лаби лаълинг яъни лаълдек лабинг бирикмаси ташбех санъатига мисол бўлади.
Кўнгул то айлади зулфунг саводи аъзамин маскан,
Қорариб рўзгори, кўрди юз турлук паришонлиқ.
Кўнгил қора сочингни Ватан тутгандан бери, бахти қорайиб, юз турлик парокандаликларга дучор бўлди.
Ошиқ танлаган йўл шунчалик мушкулки, бу йўлда қийинчиликлар бисёр. Ғазал матласида айтилганидек, Маъшуқ уни, ҳатто, диндан қайтишга мажбур этди. Бутун ҳаётини остин-устун қилди. Ҳар лаҳза оромини ўғирлаб, ошиқ ҳаловатини тамоман йўққа чиқарди. Ошиқнинг кўнгли ёрнинг қора сочини, унинг ўзини Ватан тутгандан бери, унинг ҳаёти фақат парокандаликдан иборат. Тасаввуфда ёрнинг сочи илоҳий ишқ йўидаги қийинчиликларни ифодалайди. Ошиқнинг ишқи шу қийинчиликлар боис секин-аста камол топиб бормоқда. Ошиқ олдин динга меҳр қўйган эди. Барча дин амалларини сўзсиз бажарарди. Энди унинг бор муҳаббати, эътиқоди, орзу-истаги- буларнинг бари илоҳий ишқни истайди. Маълумки, бир кўнгилга икки муҳаббат сиғмайди. Ошиқнинг хаста кўнгли ҳам Илоҳ ишқи билан тўлиб бўлган. Унда ўзга ҳеч нарсага эҳтиёж, хоҳиш йўқ.
Ушбу байтда зулфунг саводи аъзамин бирикмаси истиора санъатини, қорариб сўзи эса ташхис санъатини ифода этган.

Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish