Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Мустақил таълимнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, асосий эътибор талабаларнинг берилган мавзуларни (амалий масалалар, топшириқлар ва ҳ.к.) мустақил равишда, яъни аудиториядан ташқарида бажариши, ўқиб ўрганиши, изланиши ва тегишли йўналиш бўйича назарий ва амалий билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштиришига қаратилади.
Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишда “Педагогика” ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш тавсия этилади:
-дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг барча мавзуларини чуқур ўрганиш;
-ўрганилган мавзулар мазмунини махсус педагогик адабиётлар билан ишлаш орқали тўлдириш;
-талабаларнинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган мавзуларни чуқур ўрганиш;
-талабаларнинг ўз-ўзини тарбиялаши ва камол топтиришига имкон берадиган омиллар ва методлардан фаол фойдаланиш;
-назарий ва семинар машғулотлар жараёнида талабаларни ижодий фаолиятга йўналтириш, уларда таҳлил қилиш, мустақил ишлашг ва машқлар бажариш кўникмаларини шакллантириш;
-педагогик адабиётларни дидактик ва тарбиявий жиҳатдан таҳлил қилиш, классик асарлар матни устида ишлаш, педагогик жараённи турли жиҳатдан кузатиб бориш.
«Педагогика» ўқув фанидан талабаларнинг мустақил ишларини реферат ва маърузалар тайёрлаш, фундаментал асарларни конспектлаштириш ва бошқа шаклларда ташкил этиш тавсия этилади. Мустақил иш мавзуларини белгилашда маъруза ва семинар машғулотлари мавзуларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши лозим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг намунавий мавзулари: Билимлар - таълим мазмунининг асосий таркибий қисми.
Дунёқараш ва унинг моҳияти.
Билим ва диний эътиқоднинг ўзаро муносабати.
Педагогик лаёқат.
Акмеология ва унинг моҳияти.
Мутахассиснинг педагогик фазилатлари.
Қадриятлар ва маърифий қадриятлар.
Ўзбек педагогикасида маърифий қадриятлар.
Маърифат ва унинг моҳияти.
Маърифат ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги.
Ўқувчилар билимини назорат қилиш - таълим сифатини баҳолашнинг асосий унсури.
Педагогик назорат ва ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолаш хусусиятлари.
Баҳолаш, унинг функциялари ва турлари.
Таълим сифатини назорат қилишнинг мазмуни, шакллари, методлари ва турлари.
Ўзлаштиришни назорат қилиш принциплари ва методлари.
Мукофотлаш ва жазолаш - рағбатлантириш методи сифатида.
Тест усули, унинг ютуқлари ва камчиликлари.
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқариш.
66. Ўзбекистон Республикасисининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари таълим тизимини
бошқариш ҳақида.
Таълим тизимини бошқариш органларининг ваколатлари.
Таълим муассасасини бошқариш.
Таълим муассасалари аттестацияси ва аккредитацияси.