Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Психология” фанини талабалар чуқур ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ва семинар дарсларига мувофиқ педагогик технологиялар кенг қўлланилади.
Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
“Психология” фанининг тарихи ва ривожланиш босқичлари. Фаннинг предмети ва вазифалари. Психик ҳодисалар, психик ривожланишнинг қонуният ва механизмлари. Шахс ва воқелик, шахс ва жамият, шахс ва предметлар олами орасидаги муносабат, воқеликни англаш, оламнинг психологик таҳлили, психик ҳодисаларнинг кечиши, психологиянинг тарихий ва назарий аҳамияти, жамиятда олиб борилаётган ишлар натижасидаги ютуқлари.
Психология фанининг предмети, вазифалари ва тадқиқот методлари
“Психология” табиий ва ижтимоий илмий фан сифатида. Психика тирик мавжудотнинг объектив борлиқни акс эттириш шаклларидан бири эканлиги тўғрисида умумий тушунча. Психик акс эттириш - объектив оламнинг субъектив образи эканлиги. Психиканинг акс эттириш ва бошқарувчанлик вазифалари. Психиканинг тараққиёт босқичлари. Мия ва психика. Психика ва онг. Онг ва онгсизлик (англанмаган, онг даражасига бориб етмаган ҳаракатлар) ҳолатлари.
“Психология” фани ҳақидаги тасаввурлар тараққиётининг асосий босқичлари. Психология ва фалсафа. Психология фанининг назарий ҳамда амалий вазифалари.
Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши ва унинг тамойиллари. “Психология” фанининг тармоқлари, ишлаб чиқариш, таълим тизими, тиббиёт, оила, умуман ҳаётдаги аҳамияти.
“Психология” фанининг вазифалари, тадқиқот методлари ва уларнинг ишлаб чиқариш, таълим тизими, тиббиёт, оилада қўлланиши.
Шахс ва унинг фаолияти
Шахс ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахснинг тузилиши. Фрустрация ва шахснинг келажак режалари. Конформизм. Дунёқараш ва эътиқод. Шахс тараққиётини ҳаракатга келтирувчи кучлар. Шахсни экспериментал тадқиқ қилиш методлари. Шахс шаклланишининг ижтимоий шарт-шароитлари.
Шахс фаолияти ва унинг йўналиши. Шахснинг режалари ва муҳим мўлжаллари. Фаолиятнинг тузилиши. Ташқи (амалий) ва ички (ақлий) ҳаракатлар. Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси ҳақида тушунча. Иш-ҳаракатларни бажариш жараёнлари. Ақлий жараёнлар. Фаолиятни эгаллашда фаоллик ва ишчанлик. Кўникма ва малакалар, уларнинг классификацияси. Уларнинг шаклланиш қонуниятлари. Интеллектуал кўникмалар. Фаолиятнинг асосий турлари. Етакчи фаолият ҳақида тушунча. Шахсни идрок қилишда, уни тушунишда психологик билимларнинг аҳамияти.
Мулоқот
Мулоқот тўғрисида умумий тушунча. Мулоқотнинг кўп режали характери. Мулоқот ахборот алмашиш тариқасида. Мулоқот шахслараро таъсир сифатида. Мулоқот кишиларнинг ўзаро бир-бирини тушуниши тариқасида. Турли типдаги мулоқот ва инсон тафаккури. Мулоқотдаги қайтарма алоқа. Мулоқот тренинги. Педагогик мулоқот. Мулоқот ва тил. Инсонларнинг бир-бирини тушуниш механизмлари: рефлексия, стереотипизация, идентификация, эмпатия. Мулоқот турлари.
Нутқ тўғрисидаги тушунча. Нутқ турлари ва унинг вазифалари. Нутқнинг вужудга келиши ва уни идрок қилиш. Нутқнинг ўсиши. Инсон ҳаётида нутқнинг аҳамияти. Инсонга вербал ва новербал, паралингвистик таъсир кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |