32
3.2. АТС (ANATOMICAL THERAPEUTIC CHEMICAL
CLASSIFICATION SYSTEM) ТУРКУМЛАНИШ ТИЗИМИ
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)
турли давлатлар
врачларига, фармацевтларга амалий фаолият учун дори воситаларини АТС
туркумланиш тизимини тавсия этади.
Ушбу тизим бозорни маркетингли изланишида,
дори воситалари
эҳтиѐжи ва истеъмоли таҳлилида, реклама ва бошқа жараѐнларда
қўлланилиши мумкин. АТС туркумланиш тизимини ЖССТ томонидан 1996
йилдан тавсия қилинган ҳалқаро стандарт деб кўрилиши мумкин .
АТС туркумланиш тизими – бу дори воситаларини маълум анатомик
орган ѐки системага, ҳамда уларни кимѐвий,
фармакологик ва терапевтик
хусусиятларига қараб гуруҳларга бўлишга асосланган. Шундай қилиб, ушбу
туркумланиш бир нечта даражага эга бўлиб, ҳар бир дори воситасига АТСни
маълум гуруҳига мансублик коди берилади.
Воситалар 5 та турли даражали гуруҳларга туркумланади.
1 – даража – лотин ҳарфлари билан белгиланган 14 та асосий анатомик
гуруҳлар. Дори воситаси кодида қуйидаги ҳарф биринчи бўлиб жойлашган:
А – Овқат ҳазм қилиш системасига ва метаболизм жараѐнига таъсир
қилувчи воситалар.
В – Қон системаси ва гемопоэзга таъсир этувчи воситалар.
С – Юрак қон томирларига таъсир этувчи воситалар ва бошқалар.
2 – даража – асосий терапевтик (фармакологик) гуруҳ, бунда воситалар
асосий терапевтик натижа ѐки фармакологик хусусиятига қараб бўлинади.
Кодда иккита араб сонлари билан белгиланади, 01 дан бошлаб:
А – Овқат ҳазм қилиш системасига ва метаболизмга таъсир қилувчи
воситалар.
А01 – Стоматологияда фойдаланиладиган воситалар.
А02 – Антацидли, ошқозон ярасига қарши ва
ветроген воситалар ва
бошқалар.
3 – даража – кичик терапевтик (фармакологик) гуруҳ, кодда битта
лотин ҳарф билан белгиланади.
А – Овқат ҳазм қилиш системасига ва метаболизмга таъсир қилувчи
воситалар.
А02 – Антацидли, ошқозон ярасига қарши
ва ветроген воситалар
А02А – Антацидлар.
4 – даража – терапевтик (фармакологик) кимѐвий кичик гуруҳни
ифодалайди. Кодда битта лотин ҳарф билан белгиланади.
А – Овқат ҳазм қилиш системасига ва метаболизмга таъсир қилувчи
воситалар.
А02 – Антацидли, ошқозон ярасига қарши ва ветроген воситалар
А02А – Антацидлар.
33
А02АВ – Алюминий бирикмалари.
5 – даража – кимѐвий субстанция (терапевтик фаол воситани ҳалқаро
патентланмаган номи). Кодда 01 дан бошланган иккита араб сонлари билан
белгиланади.
А – Овқат ҳазм қилиш системасига ва метаболизмга таъсир қилувчи
воситалар.
А02 – Антацидли, ошқозон ярасига қарши ва ветроген воситалар
А02А – Антацидлар.
А02АВ – Алюминий бирикмалари.
А02АВ02 – Algeldratum
РИВО Алюминий гидроксид – 500
‖Rivopharm‖
А02АВ04 – Carbaldratum
Алюгастрин ―Polfa‖ ва бошқалар.
АТС КОДИ ҚУЙИДАГИ ВОСИТАЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ:
-
комбинациялаштирилган воситаларга (белгиланган
комбинацияли фаол
моддалар турли давлатларда кенг қўлланиладиганлари бундан истисно;
масалан, диуретиклар ва
- адренорецепторли блоқаторлар);
-
Лицензиялашга сўров берилгунга қадар (расмий рўйхатга олинмаган)
янги субстанцияларга;
-
Ёрдамчи воситаларга ва ҳалқ табобати воситаларига.
АТС туркумланиш тизимида, агар восита
турли дори шаклларида
чиқарилмаса ва турли таъсир кучига эга бўлмаса, ҳамда турли таркибли ва
истеъмол қилиш учун кўрсатмалар ҳар хил бўлмаса битта коддан ортиқ кодга
эга бўлиши мумкин. Масалан, бир жойга ѐки тизимли бир дори воситаси
АТСни бир нечта кодларига эга.
АТС тизими ЖССТ томонидан
дори воситаларини миллий
реестрларини тузиш учун тавсия этилади. АТС ни ҳалқаро кодлари йилда 2
марта қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Уларни: www whocc. umd. mo.
сайтида топиш мумкин. Ундан ташқари улар ―Who Drug‖, ―Information‖ ва
―Who Pharmacrutical News letter‖ ҳам нашр қилинади.
АТС кодларини тўлиқ туркумланиш индекси дори воситаларини
статистик изланиш методологиясида ҳамкорлик бўйича ЖССТ маркази
томонидан ҳар йили қайта нашр қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: