. “Мен кимман? МЕТОДИКАСИ
20та жумладан иборат
Методика америкалик психологлар Мак-Портлен ва Кун томонидан ишлаб чиқилган
Инсонни ўз- ўзини қай даражада билиш диагностикаси имконини берувчи методика
15 минут давомида ҳар бир ўсмирга” Мен кимман” саволига жавоб бўлувчи 20 та жумла берилади тўғри ёки нотўғри , мухим ёки мухим бўлмаган жавобларни берётганлигини ўсмир англаши зарур Ўсмир онгига келган биринчи фикр ни белгилаш зарурлиги уқтирилади
НАТИЖАЛАР ТАХЛИЛИ
Жумлалар миқдори ўсмирнинг 15 дақиқада ўзи хақидаги тасаввурларини аниқлашга ёрдам берувчи 20 та жумлани тузиш таклиф қилинади Танлаган жумлалар сони ўсмирнинг ўзини қанчалик яхши билиш ҳақида маълумот беради( ўз ўзини тақдимот қилиш)
Агар топшириқни бажариш вазифани ўртасида тўхтатилса ўсмирда ўзи ҳақидаги ёки жавоблар миқдори 8 тадан кам бўлса ўсмирнинг ўзи хақида ўйлашни хохламаслигини, кундалик хаёти хақида ўйлашни хохламаслигини англатади
.
9 дан 17 гача танланган жавоблар ўз ўзини – тақдимот қилишнинг ўрта даражаси,бу кўрсаткич ўсмирни ўз ўзини билишнинг ўрта даражасини англатади
Ўсмир ўзини хали яхши билмайди
18дан юқори бўлган кўрсаткичлар ўз ўзини тақдимот қилишнинг юқори даражаси саналади Ўсмир ўзи хақида ҳар томонлама тасаввурларга эга эканлиги англатади Ўзи хақида ўйлашини ,Ўзидан уялмаслги ва ҳар томонлама ёндоша олишини биларади
Лекин юқори кўрсаткичларда қайтарилаётган жавобларга эътоборни қаратиш керак масалан 4 жумла Мен рок мусиқани ёқтираман ва 7 жумла кечалари мен рок мусиқа тинглашни ёқади Бу каби такрорланаётган жавоблар ўсмирни қандайдир бир муаммо қийнаётганлигини англатади
Бундай холатлар учраганда 2та ўхшаш жавобга 1 балл қўйилади
22 балдан юқори кўрсаткич ўз ўзини тақдимот қилишнинг энг юқори даоражасини англатади Бу кўрсаткичлар ўсмирда ўзини билишни эмас ўзи хақида яхши тасаввур уйғотиш ва қандай бўлмасин биринчиликни эгаллаш иштиёқини англатади Психологлар бу типдагиларни 2 Омадсизлар “деб аташади
Методикаларнинг мезонларига кўра, ўқувчиларнинг таълим босқичлари бўйича умумий иродавийлик кучи ҳолатини таҳлил этганимизда - биринчи босқич таҳсил олувчиларида иродавийлик кучи-11.74, иккинчи босқичда эса 14.34, учинчи босқич суъектларида 13, 94 кўрсаткич, уларда хусусиятларни шакллантириш ушбу шахснинг камолоти ёши билан эмас, балки уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларига ҳам боғлиқ эканлигини акс эттирмоқда. Бундан кўриниб турибдики, ўқувчиларда характернинг иродавий хусусиятлари шаклланишида умумий иродавийлик қандай аҳамият касб этиши уларда зарурий фазилатлар таркиб топиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинми? деган савол туғилади. Битирув малакавий ишимиз натижаларининг иродавийлик кўрсаткичи қанча юқори бўлса, бу характер хусусиятларининг шаклланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деган қатъий қарорга келишимиз мумкин.
Психокоррекцион босқичнинг ўқувчилар характерида иродавий хусусиятларни шакллантиришга қаратилган дастурида қўлга киритилган ижобий натижаларни уларнинг бизга кўмак сифатида хизмат қиладиган айрим психологик жиҳатлар орқали изоҳлаш ўринлидир:
Ўқувчиларда ўзларидаги салбий хусусиятлардан халос бўлишга нисбатан эҳтиёжнинг мавжудлиги.
Иродавий хусусиятларни шакллантириш доимо инсонларни ўзига жалб қилиб келаётганлиги ва бу масала ўқувчиларнинг узлуксиз равишда диққат марказидаги муаммолардан бири эканлиги масаласи турганлиги.
Психокррекцион дастур ўқувчиларнинг кундалик фаолияти билан уйғунлашганлиги, уларда ўзини бошқариш имкониятини яратганлиги.
Психокоррекцион дастурни татбиқ этиш жараёнида ўқувчилар шахсини тан олиш, уларни рағбатлантиришга эътиборнинг қаратилганлиги.
Ўқувчилар билан психокоррекцион дастур устида ишлаш жараёнида шахснинг интилиш даражаси қонуниятлари инобатга олинганлиги ва бошқалар.
Битирув малакавий иш натижалари қуйидагича умумлашган хулосалар чиқаришга имкон яратди.
Ўсмирлар характерида иродавий хусусиятларни шакллантирувчи, самарадорлигини таъминловчи, уларда характернинг таркиб топишига салбий таъсир қилувчи педагогик-психологик, ҳиссий-эмоционал, психофизиологик ва худудий омилларни ҳисобга олиш ҳам назарий, ҳам амалий хусусиятга эга бўлган материалларни типларга ажратишга имкон туғдирди.
Битирув малакавий ишда тўпланган маълумотлар таҳлилининг кўрсатишича, узоқ тарихга эга бўлган ўзбек халқининг ижтимоий-маданий муҳити, турмуш тарзи, маданияти, таълим-тарбияси, миллий онги ва ўз-ўзини англаши, қадрияти, миллий характери ўзига хослигини ўрганиш таълим-тарбия жараёнида ўсмирлар характерида иродавий хусусиятларни шакллантиришнинг психологик механизмларини аниқлашга негиз ҳозирлади.
Замонавий таълим ва тарбиянинг инсон камолотидаги ўрни, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш қонуниятлари, ўқитувчи намунаси, унинг психологик таъсир ўтказишига қўйиладиган талаблар акс этган муқаддас манбалар, халқ оғзаки ижоди, мутафаккирлар ва маърифатпарварлар таълимоти ўсмирларда иродаивй хусусиятларини шакллантиришда самарали материал, объектив ва субъектив омилларнинг яққол манбаи сифатида хизмат қилди.
Ўсмирлар -иродавий хусусиятларни шакллантиришнинг ҳозирги ҳолатини аниқлаш учун Битирув малакавий иш методикалари танланганлиги психокоррекциян машғулотлар ўтказилди
Битирув малакавий ишимиз натижаларининг кўрсатишича, шахс камолотини белгиловчи мезонларга кўра, ўсмир характерининг иродавий хусусиятлари ривожланиши ёш хусусиятига, хулқ-атвор шаклларига, жамоадаги психологик муҳитга, қадриятга йўналганлик бирлигига боғлиқ тарзда шаклланишда тафовутларни вужудга келтиради.
Ўсмирларнинг ўзини шахсан бошқара олмаслиги билан уларнинг қатъий ўзига хос назарий мулоҳаза юритиш кўникмаларининг шахсий фазилатлар тарзида шаклланишига имконият бермайди. Бу сўзсиз уларнинг иродавий хусусиятларида намоён бўлади
Ўқувчилар характерида интеллектуал хусусиятларни шакллантириш жараёнидаги нуқсонларни бартараф этишга қаратилган психокоррекцион дастур якунлари, ўз навбатида, уларнинг ижтимоийлашуви масалаларига ҳам эътибор қаратишга, уни тўлақонли ҳал этишга хизмат қилиши мумкин, деган тахминни келтириб чиқарди. Келажакда ўқувчилар характерида иродавий хусусиятларининг шаклланиши муаммосини нафақат педагогик-психологик жиҳатдан, балки ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |