Ўсмирларда иродавий сифатларнинг таркиб топиш жараёнининг ижтимоий психологик омиллари деб номланади Мавзунинг долзарблиги



Download 77,5 Kb.
bet4/6
Sana04.06.2022
Hajmi77,5 Kb.
#634923
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
доклад шахида

1.1ИРОДА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА

Ирода – арабча хоҳиш, истак, мақсад деган маънони билдиради. У шахснинг маълум мақсадни амалга ошириш йўлидаги ўз хатти-ҳаракатларини (фаолиятда, муомалада, хулқ-атворда) онгли равишда йўналтириб туриш, шу йўлдаги қатъиятлилиги, мавжуд тўсиқларни енга олишга қодир бўлган психологик қобилиятидир. Ирода инсон фаолияти, муомаласи ва хулқ-атворининг муҳим хусусияти, унинг турмуш мазмунини белгилаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Иродаси мустаҳкам, кучли одамда мақсад билан фаолият, хулқ-атвор изчиллиги кузатилади. Шахс олдига қўйилган мақсадга эришишга нисбатан ишонч туйғуси ироданинг куч-қуввати ва бош мезонидир. Зеро, қатъий ишонч мақсадга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишга ҳам жисмонан, ҳам руҳан асос яратади. Ирода -субъектнинг ички шароитлари (эҳтиёжлари, қизиқишлари, хоҳишлари, истаклари, майллари, билимлари ва бошқалар) орқали акс эттирилган объектив олам унинг турли мақсадларни ўз олдига қўйиш, қарор қабул қилиш, эркин ҳаракатни амалга ошириш имкониятларини яратади. Бу борада фикр юритилганда, одамнинг истакларига биноан танлаб олинадиган ирода эмас, балки объектив заруриятга мувофиқ адекват тарзда сараланган иродагина эркиндир.
Иродавий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1) иродавий ҳаракатларни шахс доимо уларнинг субъекти сифатида амалга оширади; 2) иродавий акт, ҳаракат шахс томонидан тўла-тўкис масъулликни олган иш, амал, акт сифатида ичдан (руҳий дунёсида) кечирилади;
3) иродавий фаолият туфайли инсон кўп жиҳатдан ўзини ўзи шахс сифатида англайди (ўзликни англаш босқичи юзага келади);
4) иродавий фаолият таъсирида шахс ўзининг ҳаёт йўлини ҳамда тақдирини ўзи белгилаши шарт эканлигини тушуниб етади.
Ирода функциялари
Фаоллаштирувчи
Тормозловчи
Ўсмир шахси камолоти, унинг ижтимоийлашуви учун иродавий хатти-ҳаракатлар мотивацияси муҳим аҳамият касб этади. Худди шу боисдан ироданинг негизини шахснинг хатти-ҳаракатлари ва ишларининг кенг кўламли, ранг-баранг хусусиятга эга бўлган мотивлаштирилишига омил тариқасидаги эҳтиёжларни вужудга келтиради
Ўсмирларнинг ўсиш ёши даври ироданинг ўсиш даври бўлиб ҳам саналади. Ирода маълумки, белгиланган мақсадга эришишдаги қийинчиликларни енгишда намоён бўлади. Ўсмирнинг олдида жуда кўп вазифалар туради, бунда ўсмир қийинчиликлари енгишга қодир бўлсагина ана шу вазифаларни тўла ҳал қила олади. Ўсмирларнинг чиниқиши ҳам вояга етиши ҳам фаолиятни бажариш орқали намоён бўлади. Демак вазифа фаолиятни тўғри ташкил этишдан иборатдир. Ўсмир мактабда ўқир экан, унинг олдида кўпгина вазифалар туради, у шу вазифаларни қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин бажариши керак. Шунинг учун ўсмирларда иродани таркиб топдиришга шундай раҳбарлик қилиш зарурки, ўсмир ҳар қандай мақсадга эришиш мумкинлиги тўғрисидаги ишончни йўқотмасин. Қийинчиликларни енгишда ўсмирга ёрдам бериш зарурдир. Ирода сифатларини таркиб топиши асосан қўйилган мақсадга эришиш учун кишининг қандай ҳаракатлар қилиши билан боғлиқдир. Ирода сифатларининг таркиб топишида фаол ҳаракат қилиш, ҳаракатларнинг уюшганлиги ва барқарорлиги катта аҳамиятга эгадир. Демак, ҳаракатларнинг фаоллиги дадиллик мустақиллик ва ташаббускорлик каби ирода сифатларини ҳосил қилади, ҳаракатларнинг уюшганлиги эса ўсмирда ўзининг тута билиш, матонат, ўз-ўзини назорат қилиш, интизомли-ликни ўстиради. Уларда чидамлилик ва жасурликни ўстиришга ёрдам беради. Ўсмирларда ирода шакилланиши билан бир қаторда ҳиссиётҳам шакилланиб боради. Ўсмирнинг эмоционал ҳаётида янги босқич бошланади. Ўсмирнинг ўз эмоционал ҳолати ўзгаради. Бу умумий эмоционал тонусга ҳамда кайфият ва руҳий ҳолатнинг ўзгаришига тааллуқлидир. Ўсмирда янги ижтимоий боғланишлар, ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ва бошқа одамларнинг хатти- ҳаракатларига нисбатан янги муносабатлар вужудга келади. Мана шу муносабатлар асосида ўзи учун аҳамиятсиз бўлган нарсаларга нисбатан унда эмоционал муносабатлар туғилади. Булар (ҳис-туйғулар) шахсни ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал жиҳатдан ҳаракатга келтирувчи, йўналтирувчи муҳим омиллардан бир бўлиб ҳисобланади. Агар одам (индивид, шахс, субъект) ўз ишига, касбий фаолиятига, муомаласига, шахслараро муносабатига кучли иштиёқ билан ёндашса, у ўз мақсадига эришиш жараёни давомида учраши эҳтимоли мавжуд жамики қийинчилик ва тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Бу ўринда кўпгина буюк аждодларимиз таъкидлаб ўтган, гўзал ва олижаноб нарсалар ғоят даражада кучли иштиёқ туфайли бунёдга келган, деган фикрни эслаш мақсадга мувофиқ. Бизнингча, академик И.П.Павловнинг ёшларга қаратилган хатида “Ўз ишингиз ва изланишларингизда зўр иштиёқли бўлишингиз керак” дейишининг асл моҳияти, мазмуни шунда мужассамлашгандир Ўсмирлик даври иродавий хусусиятлари ҳақида сўз борганда, албатта, уларнинг меҳнат фаолиятига ҳам алоҳида эътибор беришимиз зарур. Чунки меҳнат фаолияти ўсмир иродавий хусусиятларни шаклланишига катта таъсир кўрсатади.
Одатда ўсмирлар меҳнат билан зўр ҳафсала билан шуғулланадилар. -Биринчидан, бунда ўсмирларнинг фаоллик сингари яққол ёш хусусияти ифодаланади.
-Иккинчидан, жиддий меҳнатда улар ўзларида таркиб топадиган катталикни ҳис этиш туйғусини амалга ошириш имкониятига эга бўладилар, бундай имкониятлар эса ўсмир иродасини шакллантиришда катт ааҳмият касб этади
.- Учинчидан, меҳнат одатда жамоа ичида қилинади, ўсмир учун эса жамоадаги турмуш ва фаолиятнинг аҳамияти, биз юқорида кўриб ўтганимиздек, ниҳоятда каттадир. Шундай қилиб, ўсмирларнинг меҳнат фаолияти уларнинг ёш хусусиятлари ва эҳтиёжларига тўла жавоб берадиган фаолиятдир. Учраб турадиган ( кўпроқ учрайдиган ) ялқовлик, меҳнатдан бўйин товлаш, ўз меҳнат мажбуриятларини назарга илмаслик, меҳнат топшириқларига бепарволик билан қараш ҳоллари ўсмирда иродавий хусуситяларни шаклланишида нотўғри тарбиянинг самарасидир

Download 77,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish