Мавзу : Шахобиддиун ан-Насавийнинг “Сират ас султон Жалолиддин Манкбурни” асарида Жалолиддин Мангуберди фаолиятининг акс этиши.
Режа :
ХИл аср бошларида Хоразмшоҳлар давлатида ижтимоий ва сиёсий
вазият.Марказий Осиёга мўгиллар босқини.
Жалдолиддин Мангуберди бошеҳилигидаги Ватанимиз халқларининг
мўғил босқинчиларига қарши кураши.
Жалолиддин Мангубердининг Осиё, эрон ва Кавказ халқларининг
моғил босқинчиларига қарши бирлаштириш учун қилган сай-ҳаракатлари.
Хоразмшоҳлар давлатининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи
Хоразмшохлар давлати маркази -Гурганж йирик савдо ва маданий марказга айланган. Шунингдек, Хазарасп, Кат, Хушмусан, Дарғон, Савағон, Манғишлоқ, Нузкат каби шахарлари обод шахарлар қаторига кирган
Хоразм давлати қадимдан сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик, чорвачилик, хунармандчилик ривожланган худудлардан бири бўлган. Қадимги даврларда бу худуднинг ривожланишининг аосисй омиллардан бири буюк ипак йўлининг бу худуддан ўтганлиги эди. Хоразмшоҳлар давлати даврида -йирик сиёсий бирлашманинг вужудга келиши билан давлатнинг сиёсий мавқеи ошди. Бу эса ўз навбатида ҳунармандчиликнинг, савдонинг ривожланишига, шаҳарларнинг юксалишига замин яратди. Улкан минтақада сиёсий яхлитлик ва барқарорликка эришилиши натижасид ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида ҳам ижобий ўзгаришлар юз берди. Археологик изланишлар, ёзма манбалар гувоҳлигига кўра сунъий суғоришга катта эътибор берилиб, воҳалар имконидан иложи борича кенг фойдаланишга ҳаракат қилинган. Натижада деҳқончиликнииг ривожланишида узилиш бўлмаган. Турли ҳил қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари етиштирилган. Улардан юқори ҳосил олинган. Шаҳарларда ҳаёт қайнаб, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ривожланган. Мамлакатда ишлаб чиқарилган турли хилдаги газламалар, заргарлик буюмлари, кийим- кечаклар, гилам, поёндоз, тери, жун, ёғ-мой, совун, қурол-аслаҳа, эгар-жабдуғлар, ҳўл мева, қуруқ мева, ипакликлар, жавоҳирлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ҳам ички бозорда, ҳам ташқи бозорда харидоргир эди. Албатта, бунда тегишли давлат идораларининг ҳиссаси ҳам катта бўлган. Чунончи, доим бўлганидек мухтасиблар бозорлардаги нарх-наво, маҳсулотларнинг сифати, тошу тарозунинг аҳволидан хабардор бўлишни тўхтатмаганлар. Карвон йўлларида тўхташ жойлари, сув омборлари, ҳавзалари қурилган ё борлари таъмирланган, катта карвонларни қўриқлаб боришга ҳатто султоннинг шахсий паҳлавонлари ҳам жалб этилган.
Хоразмшохлар давлати маркази -Гурганж йирик савдо ва маданий марказга айланган. Шунингдек, Хазарасп, Кат, Хушмусан, Дарғон, Савағон, Манғишлоқ, Нузкат каби шахарлари обод шахарлар қаторига кирган. Хоразмшоҳлар давлатида раият, яъни оддий аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи яши бўлиши учун ҳукмдорлар алоҳида аҳамият берганлар. Жумладан, Хоразмшоҳ Такаш ўз фармонларидан бирида раиятга нисбатан адолатли бўлшга, деҳқонларнинг манфаатини ҳимояга қилишга, солиқларни олиш жараёнида қонунларга тўлиқ риоя этишга амр қилган. Жалолиддин Хоразмшоҳ ҳам уруш натижасида қийин аҳволга тушиб қолган аҳолини солиқлардан озод этган.
Хоразмшоҳлар даврида деҳқонларнинг турмуш тарзи анча юқори бўлган. Хукмдорлар ва иқто эгалари ҳам деҳқончиликдан юқори ҳосил олиш учун деҳқончиликка кўп маблағ сарфлаб, қишлоқнинг иқтисодиётиин қўтаришга ҳаракат қилганлар. Такашнинг муншийси -шахсий котиби Мухаммад Бағдодий Ат-тасвири ила-т-тарассул (Мухим номалар битиш йўл-йўриқлари) асарида ўша даврдаги ахволни ёзиб қолдирган.
Бу даврдаги воқеа-ҳодисаларни ўз кўзи билан кўрган ва тўғри холис хулосалар чиқариши мумкин бўлган инсон Шаҳобиддин Ан-Насавий Султон Муҳаммаднинг ҳукмронлигини юксак баҳолаб шундай дейди: «Унинг амалга оширган ишлари ниҳоятда улуғ эди, отаси унга Хуросон ва Хоразм ҳукмдорлигини мерос қолдирди, у бунга Ироқ ва Мозандаронни ҳам бирлаштирди. Шу билан бирга, қўл остига Кирмон, Кеш, Сейистон, Ғур, Ўазни, Бомиён мамлакатларини, Ҳиндистоннинг водийларига қадар масканларни қўшиб олди. Бу ишларнинг ҳаммасини қиличлар қиндан чиқарилмасдан, ҳатто қинлар елкаларга осилмасдан амалга оширилди, бу мамлакатларни ортиқча кучсиз, курашсиз, зўравонлик ва вайронагарчиликсиз, фақат таҳдид ва қўрқитиш билан босиб олди. У ўз қўл остига тўрт юзга яқин шаҳарларни бирлаштирди. Бошқа биров бўлганда бу даражада муваффақиятга эришиши қийин кечарди, у эса бир оғиз сўз билан қўл остига шунча миқдордаги мулкни тўплади». Ануштегинлар даврида мадрасалар барпо этиш, кутубхоналар очиш, уларни китоблар билан тўлдириш, истеъдод эгаларининг бошини силаш, асраб-авайлаш одати сақланибгина қолмай, янада ривож топди. Зиё маскани бўлмиш кутубхоналар фаолиятига катта эътибор берилган. Масалан, Бухоро вилоятидаги шаҳарлардан бирида фуқаролар, яъни умумий кутубхона мавжуд бўлиб, унда сақланадиган қўлёзма асарлар ғоятда ноёб ҳисобланган. Худди шундай кутубхоналар ўлканинг бошқа ерларида ҳам, масалан, Хоразмда бўлгани маълум. Мадрасаларга келсак, манбаларда ёзилишича, бундай билим масканлари салтанат маркази Хоразмдан ташқари Нишопур, Исфаҳон ва бошқа шаҳарларда ҳам қад кўтарган. Уларда ўқиш жараёнига жуда катта масъулият билан қаралганини шундан ҳам билиб олса бўладики, Мадраса раҳбари ва мударрислар олий ҳукмдор ё унинг жойлардаги ноибининг махсус буйруғи билан тайинланганлар. Чунки ҳар қандай жамият, у қанчалик турли имкониятларга эга бўлмасин, агар шу имкониятларни юзага чиқаришга қодир мутахассислар бўлмас экан, улар оғизда қолаверади. Мутахассислар эса тарбияланади, парвариш этилади. Хоразмшоҳлардан Отсиз, Такашларнинг шу маънодаги буйруқларини таҳлил қиларканмиз, улар мазкур ҳақиқатни жуда тўғри англаганликлари намоён бўлади. Шунинг учун ҳам улар таълим ва тарбия, фан соҳаларига мутасаддиларнинг илмли, иймонли, ҳурматли, ҳалол бўлишларига катта эътибор билан қараганлар. Мазкур сиёсат ўз мевасини ҳам берган. Баҳовиддин Марвазий, Абу Али Ҳасан Бухорий, Заҳириддин Ғазнавий, Исмоил Журжоний, Фахриддин Розий, Махмуд Замаҳшарий, Абулфатҳ Хоразмий, Абулқодир Журжоний, Сирожиддин Хоразмий, Рашидиддин Вотвот, Сайфи Исфарангий, Зиё Хўжандий, Нажмиддин Кубро, Мажидиддин Хоразмий каби ўнлаб математиклар, юлдузшунослар, табиблар, тарихчилар, шоирлар, файласуфлар, адиблар, тилшунослар, мутассаввуф олимлар шулар жумласидандир. Албатга, биз ва ҳамкасбларимиз мазкур рўйхатни янада давом эттириб, уларнинг ҳар бири ҳақида кўплаб қоғоз қоралашимиз мумкин. Аммо бу алоҳида тадқиқот учун мавзу бўлгани сабабли қуйида уларнинг баъзи бирларининг эътиборга молик жиҳатларига диққатни жалб этмоқчимиз. Қутбиддин Муҳаммад ва Отсиз замонларида машҳур тиббиёт олими Саййид Исмоил Журжоний фаолият кўрсатиб, бир қатор қимматли асарлар яратган. Улар орасида Қутбиддин Муҳаммадга бағишланган «Заҳирайи Хоразмшоҳий» асари алоҳида ўрин эгаллайди. Бу асарнинг қиммати шу қадар бўлганки, Жолинус (Гален), Муҳаммад Закариё, Ибн Сино, Абу Саҳл Масиҳий асарлари билан бир қаторда тиббиёт соҳасидаги энг муҳим асар ва манбалардан бири сифатида қабул қилинган. Ўн икки жилддан иборат бу асар тиббиётнинг барча йўна- лишлари, ташриҳ, оддий ва мураккаб дорилар ҳақидаги тадқиқотларни ўз ичига олган. У араб ва турк тилларига таржима қилинган. Исмоил Журжонийнинг энг катта хизматларидан бири шундаки, у Ибн Синодан кейин тиббиёт соҳасидаги барча йўналишларни янги тадқиқотлар асосида қайтадан баён қилиб чиққан. Олим фаолиятининг биз учун қадрли томонларидан яна бири шундаки, Ибн Сино юртимиздан «бир чиқиб» қолган ягона буюк тиббиёт олими эмас, балки бу соҳа ундан кейин ҳам бизда юксак даражада тараққий қилиб келганлиги маълум бўлади. Зеро, ўтмишдаги олиму фозилларимиз илму тафаккурга доимо содиқпик билан хизмат қилиб келганлар. Уларнинг содиқлик тўғрисидаги тушунчалари ватанга нисбатан ҳам юксак даражада эди. Буни биз машҳур мутасаввуф олим ва шоир Нажмиддин Кубро мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Улкан ҳудудда марказлашган давлатнинг ташкил топганлиги турли халқлар ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқаларни ниҳоятда ривожланишига олиб келди, ўзаро урушларга чек қўйилиб, халқнинг тинчлиги таъминланди. Мирзо Улуғбек бу ҳолатни шундай ифодалайди: «Мўтабар тарихларда битилмиш ва зикр этилмишким, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ замонида эрон ва Турон давлати бағоят осойишталикда ва солим эди. Чунончи, агар кўзи ожиз кампир қизил олтин тўла таштни бошига қўйиб Машриқдан Мағрибга жўнайдиган бўлса, бирор жонзот унга дахл қилмаган. Шоҳ шу даражада кучайдики, мамлакатда бирорта ҳам ўғри қолмади».
Мўғуллар босқини арафасида Хоразмда бўлган араб сайёҳи ва географи Ибн Ёқут ҳам Хоразмнинг юксак даражада тараққий этган ўлка эканлигини қайд қилиб ўтган эди.Ғарб, хусусан, рус тарихчилари Султон Алоуддин Муҳаммад ҳукмронлиги даврини ўзига хос «Ренессанс» даври, яъни «Хоразм Уйғониш» даври деб атаганликларини ҳисобга олсак, унинг нақадар буюк ҳукмдор бўлганлигини кўрамиз.Султон Алоуддин Муҳаммаднинг юксак маданиятли ва маърифатли шахс бўлганлиги шубҳасиздир. У ёшлигиданоқ салжуқийлар давлати пойтахти Марвда, шунингдек, ўша даврда Шарқнинг энг гўзал ва катта шаҳари ҳисобланган хоразмшоҳлар пойтахти Гурганжда замонасининг буюк алломаларидан етарли билим олган.
Хоразмшоҳлар даври фан ва маданият юксалган, чунки Хоразм анъанавий равишда фан ва маданият бешиги бўлиб келган. Шунингдек, Хоразмшоҳлар даврида иқтисодий-ижтимоий тараққий этган ва давлат арбоблари ҳам илм-маърифатли бўлган. Хоразмшоҳлар замонида айни шу икки омил ўзаро уйғунлашган эди. Хоразмшоҳларнинг барчаси чуқур билим эгаси эдилар. Улар ҳам дунёвий, ҳам диний билимларни эгаллаганлар. Масалан, Отсиз қасидалар, рубоийлар ёзган, кўплаб назм намуналарини ёддан айтиб бера олган, санъат ва илмга катта ихлос билан қараган. Рубоийларидан бирида у шундай дейди: «Дунё белига урилган тамға менинг фармонимдир, фалак қулоғидаги ҳалқа менинг паймонимдир. Бугун шундай салтанатни қўлда тутсамда, дўст ризолигига эришиш менинг иймонимдир». Такаш, эл- Арслон, Султон Муҳаммад ва хоразмшоҳларнинг бошқа намояндалари ҳам кенг билимли, шеър ва санъатни қадрловчи бўлганлар, назмда ижод қилганлар. Такаш эса айниқса уд чалишни ўрнига қўйган.
Улуғ қобилиятли саркарда, моҳир дипломат ва маърифатпарвар ҳукмдор бўлмаганида, Султон Алоуддин Муҳаммад бу қадар юксакликка кўтарилмаган, ўзи эса, буюк ҳукмдорга, Марказий Осиё, жумладан Хоразм ва Мовароуннаҳр юксак фан ва маданият марказига айланмаган бўларди. Буларнинг барчаси Султон Алоуддин Муҳаммаднинг адолатли ҳукмдор ҳамда фан ва маданият ҳомийси бўлганлигидан далолат беради. Унинг вазири Шаҳобиддин Хивақий ўз даврининг энг билимли, маърифатли давлат арбобларидан бўлган. Ислом дини қонунларини мукаммал билган. Давлат бошқарувининг барча масалаларида ўзига хос мустақил фикрга эга бўлиб, доим адолат юзасидан иш кўрган. Ан-Насавийнинг ёзишича, Хоразмшоҳ Султон Муҳаммад барча ишларда доно вазири Шахобиддин Хивақий билан маслаҳатлашган ва унинг фикрларига қулоқ солган.
Мўғуллар ҳужуми жараёнидаги воқеалар бу улкан салтанатнинг сиёсий асослари анча бўш эканлигини кўрсатди. Мамлакатдаги турли сиёсий кучлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш, халқ миллат учун оғир кунларда душманга қарши якдил бўлиб бирлаша олмаслик, аксинча, ўзаро низо, фисқу-фасодларнинг янада кучайиши, охир-оқибат салтанатни ҳалокатга олиб келди. Замондошларини ва кейинги авлод вакилларини ҳайрон қолдириб, жуда қисқа муддатда (уч йил давомида) мағлуб бўлган бу улкан салтанатнинг ва унинг ҳукмдори Хоразмшоҳ Султон Муҳаммаднинг аччиқ тақдири ҳозирги авлод учун аччиқ сабоқ бўлмоғи лозим. Зеро, тарих сабоқ олиш учун….
2.ХИИ асрнинг ИИ ярмида хоразмшоҳлар Ўрта Осиёда ўз худудларини кенгайтириш билан банд бўлган бир вақтда Мўғулистон ерларида турли қабила ва уруғлар ўртасида ҳокимият учун кураш кетаётган эди. Бу даврда бир - бирларига душман уруғлар (мўғуллар, татарлар, найманлар, керайтлар, маркитлар ва б.) ўртасида мулкдорлар ва қабила бошлиқлари манфаатларини ҳимоя қилувчи
давлат вужудга келаётган эди. Саҳройи қабилаларни бирлаштирган бу ярим кўчманчи давлат бошлиғи Темучин (1155 й. туғилган) 1206 й мўғул аслзодалари томонидан чақирилган қурултойда барча мўғул-татар хонларининг улуғ хони этиб сайланди ва “Чингизхон” (“кучли”) лақаби остида ҳокимиятни эгаллади. Чингизхон ўз давлатида ҳокимиятнинг 10 та олий лавозимини таъсис этган. У 150 кишидан иборат шахсий гвардия ва 10000 та бақувват жангчилардан қўриқчилар тузди. У жорий этган қонунга мувофиқ ҳар бир жангчи тинчлик пайтида меҳнат билан банд бўлиши, ҳарбий сафарбарлик даврида ўн,
юз, минг, ўн минг, туман каби бўлинмалар сафида жанг қилиши, ҳар бир жангчи урушга ўзи билан ўқ - ёй, ханжар, қилич, қалқон, найза, арқон, қозон, игна, болта каби зарур анжом – ускуналарни олиб келиши шарт эди. қўшинлардан ташқари, ҳарбий зодагонлардан иборат сараланган навкарлар бўлиб, улар кешик деб аталган ва фавқулодда ҳоллардагина жангга кирган. Чингизхон кучли қўшин билан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, қўшни халқлар ерларига
ҳужум бошлади. У 1206-1211 йилларда Сибир ва Шарқий Туркистон халқлари (бурят, ёқут, ойрат, уйғур ва қирғизлар)ни бўйсундирди. Шундан кейин, Чингизхон Хитойга ҳужум бошлади ва 4 йиллик урушдан кейин Пекин шаҳрини эгаллади (1215). Шу вақтдан эътиборан Чингизхон Муҳаммад Хоразмшоҳ давлати билан астойдил қизиқиб, хоразмлик савдогар Махмуд Ёловочдан, Шарқий Туркистон ва Хитойга қатновчи ўрта осиёлик савдогарлар Ҳасан Хўжа, Юсуф Ўтрорий, Али Хўжа ал-Бухорийлардан зарур маълумотлар олган. 1218 й. Чингизхон Еттисув худудларини эгаллаб олгач, Хоразмшоҳ ҳузурига 500 туядан иборат карвон ва элчилар жўнатган. Бироқ, карвон Ўтрор шаҳрида шаҳар ноиби Иналхоннинг буйруғи билан талон-тарож қилиниб, элчилар қатл этилди. Чингизхоннинг бу воқеа айбдорларини жазолаш, Иналхонни ўзига бериш ҳақидаги талабига Хоразмшоҳ рад жавобини берди. Шундай қилиб ҳар иккала томон ўртасида тўқнашув содир бўлиши муқаррар бўлиб қолди.Мўғуллар ҳужуми арафасида Хоразмшоҳлар давлатининг ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий аҳволи анча оғир эди. Мамлакатда мансабдор шахслар ва катта ер эгалари бўлган аслзодаларнинг сиёсий
тангликлардан фойдаланиб, мустақил иш тутишга интилишлари феодал тарқоқликни кучайтираётган эди. Бунга Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси Туркон Хотун ва унинг Дашти қипчоқдан келиб саройда юқори лавозимларни эгаллаб олган қариндош-уруғларининг ўзбошимчаликлари ҳам сабаб бўлаётган эди. Бундан ташқари, Хоразмшоҳнинг халифаликка тегишли кўплаб ерларнинг босиб
олиши, 1217 й. Бағдод сари қилинган муваффақиятсиз юриш ҳам ислом оламида унинг обрўсига путур етказди. Шундай шароитда, Хоразмшоҳлар давлатига мўғуллар ҳужуми бошланди. 1218 йилги Ўтрор воқеалари Чингизхоннинг Хоразмга юриши учун баҳона бўлди. 1219 й.
сентябрида Чингизхон барча қўшин-ларини Ўтрор атрофида тўплаб, уларни тўрт йўналиш бўйича тақсимлади. У қўшинларининг бир қисмини ўғиллари Ўқтой ва Чиғатой бошчилигида Ўтрор шаҳрини қамал қилишга қолдирди. Иккинчи қисмини Жўжи бошчилигида Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган Сиғнок, Ўзган, Жанд, Янгикент шаҳарларини эгаллашга, учинчи қисмини
Олоқнуён бошчилигида Сирдарёнинг юқори оқимида жойлашган Бинкат ва Хўжанд шаҳарларини эгаллашга юборди. Чингизхоннинг ўзи эса асосий қўшинлари билан Бухорога юриш бошлади.
Мовароуннаҳр осмонида зулмат булутлари ёйилган, ватан тақдири хавф остида қолган бир вақтда Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ўзбошимчалик ва калтабинлик билан олиб борган сиёсати мамлакатни ҳалокатга олиб келди. У ўғли Жалолиддин ва тажрибали саркарда Темур Маликнинг маслаҳатларини эътиборга олмасдан, кучларини йирик шаҳарларга бўлиб ташлади. Ўзи эса мамлакатни қийин
вазиятда қолдириб, бир тўда қўрқоқ аёнлари билан жануби-ғарбга қочди.
Ўтрор шаҳрини эгаллаш учун қолдирилган мўғул қўшинлари уни 5 ой қамал қилдилар. Шаҳар ҳокими Иналхон бошлиқ мудофаачилар мўғуллар сиқувига катта қийинчилик билан бардош бериб турган бир пайтда Муҳаммад Хоразмшоҳдан норози бўлган қорача Ҳожиб бошчилигидаги бир гуруҳ шаҳар ҳимоячилар мўғуллар тарафига ўтиб кетдилар. Шундан кейин мўғуллар Ўтрор шаҳрини эгаллаб, уни талон-тарож қилдилар ва оммавий қирғин ўтказдилар. Хоразмшоҳ қўшинларининг бўлиб ташланганидан фойдаланган Чингизхон 1920 й. бошларида Бухоро шаҳрини қамал қилди. Бухоро аҳолиси Ихтиёриддин қушлу, Ҳамид Пўра, қорахитой Суюнчхонлар бошчилигида шаҳар мудофаа қилинди. Бироқ, кучлар тенг бўлмагани ва четдан мадад келмаганлиги туфайли ҳимоячилар таслим бўлдилар. Мўғуллар Бухоро шаҳри эгаллаб, унинг ноёб, меъморий ёдгорликларини вайрон этдилар, мачитлар отхоналарга айлантирилди. Бухоро эгаллангандан кейин Чингизхон қўшинлари 1220 й. мартида Самарқандга юриш бошлади. Самарқанд шаҳри аҳолиси узоқ қамалга дош бера оладиган даражада мудофаага тайёргарлик кўрган бўлсада, тадбиркорлик ва аҳиллик етишмаганлиги туфайли мудофаа-чилар таслим бўлдилар. Шаҳар вайрон этилиб 30000 га яқин киши қул қилинди. Хўжанд ва Термиз шаҳарлари ҳам шу ҳолга тушдилар. 1221 й. бошларида Хоразмшоҳнинг ўғиллари Жалолиддин, Узлоқшоҳ ва Оқшоҳлар Хоразмшоҳ вафот этганлиги, Жалолиддин унинг вориси этиб тайинланганлигини маълум қилдилар. Бироқ, саройдаги зиддиятлар Жалолиддинга мамлакатни бошқаришга имкон бермади ва у Узлокшоҳ фойдасига тахтдан воз кечди. Жалолиддин Темур Малик гуруҳи билан яширинча Хуросонга ўтиб кетди. Узлоқшоҳ ҳам тахтни ташлаб қочди. Хоразм тахти қипчоқ амири Хумортакин қўлига ўтди. Шундай вазиятда, Чингизхон ва Жўжи қўшинлари Урганч шаҳ-рини қамал қилишди. Шаҳар мудофааси яхши ташкил этилган бўлиб, мудофаачиларга буюк аллома Нажмиддин Кубро ва 76
ёшли Аҳмад ибн Умар Хивақий бошчилик қилдилар. Кубронинг “Ё Ватан, ё шарофатли ўлим” деб қилган хитоби остида урганчликлар қарийб 5 ой мўғулларга қаршилик кўрсатдилар. Бироқ, ёрдамчи кучлар бўлмаганлиги туфайли мағлуб бўлишди. Хумортакин мўғулларга шаҳар дарвозасини очиб берди. қаттиқ қирғиндан кейин шаҳар мўғуллар қўлига ўтди. 1221 й.
охирларида Чингизхон Марказий Осиёнинг деярли барча худудларида ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Чингизхон Марказий Осиёни эгаллаб олган бўлсада ҳеч қаерда Мовароуннаҳрдагидек қаршиликка учрамади. Ўтрор, Хўжанд шаҳарлари аҳолиси, шайх Нажмиддин Кубро ва Жалолиддин
Мангуберди бошлиқ мудофаачилар босқинчиларга қаттиқ зарбалар бердилар. Айниқса, Жалолиддиннинг жасоратлари таҳсинга лойиқдир Жалолиддин Мангуберди Муҳаммад Хоразмшоҳнинг туркман хотини Ойчечакдан туғилган
(1199) бўлиб, мўғуллар Ўрта Осиёга бостириб кирганда, у 20 ёшга тўлган барваста йигит эди. Унинг Муҳаммад Хоразмшоҳнинг вориси сифатида мамлакатни бошқаришига қарши бўлган қипчоқ амалдорлари укаси Узлоқшоҳни тахтга ўтқазиш пайига тушдилар. Бундай шароитда давлатни бошқаришга кўзи етмаган Жалолиддин Темур Маликнинг озгина қўшинлари билан Хуросонга йўл
олди. Унинг 700 кишилик қўшини дастлаб ғазна шаҳри яқинида 30 минг кишилик мўғуллар қўшинини тор-мор қилди. Жалолиддин ғазнада қайтадан қўшин тўплади. У қўшинлари орасида бошланган низоларни бартараф қилиб, қатъий ҳарбий тартиб ўрнатди. 1221 йил ёзида мўғулларнинг Шиғи қутху нуён бошлиқ қўшинлари билан Жалолиддин қўшинлари ўртасида Парвон даштида бўлган жангда Жалолиддин қўшинлари ғалаба қозонди. Тарихчиларнинг ёзишича “Жалолиддиннинг ўзи Шиғи қутхунинг қўшини ўртасига отилиб кириб, унинг ҳарбий тартибларини бузиб юборган ва байроқларини отларнинг туёқлари остида поймол қилган”. Жангда катта
талофат кўрган Шиғи қутху қолган қўшинлари билан Чингизхоннинг Толликондаги қароргоҳига қочган. Чингизхон қисқа вақт ичида қўшинларига бир неча марта зарба берган Жалолиддинга
қарши ўзи жангга киришган. Бу вақтда Парвондаги жангда ғалаба қозониб кўплаб ўлжаларни қўлга киритган Жалолиддин қўшинлари ўртасида ҳам бўлиниш юз берди. Жалолиддиннинг умумий душмани бўлган
мўғулларга қарши жипслашишга қилган даъватларига қарамай айрим халқларнинг вакиллари, жумладан, халажлар, афғонлар ва б. қўшинни тарк этдилар. Шундай бўлсада Жалолиддин мўғуллар учун ҳали анча хавфли куч эди. Чингизхон қўшинларининг уни ўраб олиш ва қўлга туширишга ҳаракат қилаётганлиги эшитган Жалолиддин ғазнани тарк этди. Бироқ, ғазнадан 50 чақирим шарқда Жалолиддин мўғуллар билан тўқнашиб жанг билан чекина бошлади. Чингизхон Синд дарёси бўйида Жалолиддин қўшинларини ўраб олди. Бу ерда бўлган уч кунлик жангда Жалолиддин мўғулларнинг кўплаб қўшинларини қириб ташлади, ўзининг ҳам барча амирлари ҳалок бўлди. Жами 700 га яқин қўшин билан қолган Жалолиддинни Чингизхон тириклайин қўлга олиш ҳақида бўйруқ берган. Мўғуллар томонидан ўраб олинган Жалолиддин қуршовдан чиқиш имкони йўқлигини кўргач оила аъзолари ва қўшинларига ўзларини дарёга ташлаш ҳақида буйруқ берган. У оз сонли қўшинлари билангина нариги қирғоқга чиқиб олишга муваффақ бўлган.
Шундан кейин, Жалолиддин 10 йил давомида Ҳиндистон, эрон, Ироқ ва Кавказ ортида мўғуллар ва б. душманларига қарши жанг қилди. Жалолиддиннинг мўғуллар билан сўнгги йирик жанги 1227 й. сентябр ойида Исфахон яқинида бўлиб, унда мўғуллар ёппасига қириб ташланди. Мўғул лашкарбошиларидан бири Тавкал нўён Жалолиддиннинг ҳарбий таланти ва жасоратини кўриб, “Ҳақиқатан ҳам у ўз даврининг баҳодири ва тенгқурларининг даҳосидир” деб тан олишга мажбур бўлган эди. Жалолиддиннинг обру эътибори ошиб бориши билан бирга унинг ғанимлари ҳам кўпайиб борди.
Насавийнинг ёзишича у кўплаб мураккаб вазиятлардан қутилиб кетган бўлсада, кутилмаган вазиятда бир курднинг урган найзаси оқибатида ҳалок бўлган. Бу хабарни эшитган Маёфарикин ҳокими ал-Малик ал-Музаффар Жалолиддинни иззат-ҳурмат билан кўмиш, қабрини бошқалар ҳақорат
қилмаслиги учун текислаб қўйиши ҳақида фармон берган. Жалолиддиннинг жонига қасд қилган курд ва унинг эркак ҳамқишлоқлари ўлдирилган.
Тарихий манбаларда жасур лашкарбоши ҳақида Жалолиддин Мангуберди тўғрисида кўплаб маълумотларни учратиш мумкин. Улар орасида энг мукаммали Шахобиддин Муҳаммад Насавий қолдирган маълумотлардир. 1224 йилдан бошлаб Жалолиддиннинг ҳарбий юришларида иштирок этган
Насавий ўзининг “Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёт йўли” номли асарида Жалолиддин ҳақида, “ У турк бўлиб, қора мағиз юзли, бурни олдида қора холи бор, ўрта бўйли йигит эди. Форс тилида ҳам бемалол сўзлаша олар эди. У камтарин, жиддий одам бўлиб, ҳеч қачон бақирмас,
сўкинмас, ўз атрофидагилар олдида ўзини жуда яхши , сипо тутар эди. У кўп гапирмас, ҳоҳолаб кулмас, аҳён - аҳёнда жилмаяр эди. У адолатни ҳурмат қилар ўз фуқароларига нисбатан адолатли бўлишга интилар эди. Ўз халқининг мушкулини енгиллиштиришни яхши кўрар эди. Бироқ, у яшаган тўс-тўполон давр унга бундай хайрли ишни амалга оширишга имкон бермади. Султон Жалолиддин энг оғир, мураккаб шароитларда ҳам қатъий тура олувчи, энг қийин синовлардан ҳам сира қўрқмайдиган одам эди”, деб ёзган .
Шундай қилиб, ўз юртининг эрки, озодлиги учун мардонавор курашган қахрамон Спитамен, Муқанна, Нажмиддин Кубро ва бошқалар қатори Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги учун
жонини фидо қилди. Халқимиз ҳамиша ўз қахрамонларини эъзозлаб келган. 1999 й. 5 ноябр куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлди. Йиғилишда Жалолиддин Мангуберди шарафига ўрнатилган ҳайкал очилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |