ЎҚУВ-ДАЛА АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИ
Талаба ___________________________________________________
Фамилияси, исми, шарифи
Факультет________________________________________________
Кафедра _________________________________________________
_____________ курс ________________________________ группа
Мутахассислиги__________________________________________
________________________________________________________
Тошкент -2022
Амалиётнинг асосий қоидаси
Талаба амалиётга келгунга қадар амалиёт раҳбаридан тушунтириш олиши ва
Кундаликни тўлдириши (командировка гувоҳномаси);
Ишлаб чиқариш амалиёти бўйича шахсий топшириқ олиши;
Амалиётни ўташ бўйича тузилган тавқимий режадан икки нусҳа олиши (бири талаба учун иккинчиси ташкилотнинг амалиёт бўйича раҳбари учун);
Амалиёт йўлланмасини;
Талаба ташкилотга етиб келгач ташкилот раҳбарига кундаликни тақдим этиши ва амалиёт режасини айтиши керак. Бундан ташқари техник хавфсизлик, ёнғин ҳалокатидан сақланиш, нарсалардан фойдаланиш бўйича тушунтириш олиши ва иш жойи билан танишиши лозим.
Амалиёт даврида талаба ташкилотнинг ички интизомига бўйсуниши шарт. Ҳар қандай ҳолатда талаба иш жойидан чиқаётганда, бу ҳақда раҳбарга билдириши лозим.
Талаба амалиёт хусусида тақвимий режага мувофиқ ҳисобот тайёрлаши ва ташкилот ҳамда олий ўқув юрти томонидан қўйилган раҳбарларнинг қўшимчаларига биноан уни тўлдиради.
Ишлаб чиқариш амалиётидаги талаба фаолияти 4 балли тизим бўйича баҳоланади ва талабани стипендияга тавсия этишда ҳисобга олинади.
Кундалик юритиш ва тўлдириш қоидаси:
Амалиётни ўташ даврида кундалик талабанинг асосий ҳужжати ҳисобланади.
ОЎЮ жойлашган шаҳардан ташқарида амалиёт ўтаётган талаба учун кундалик командировкаси ҳисобланади ва талабанинг қанча муддат амалиёт ўтаганини билдиради.
Амалиёт даврида талаба ҳар куни тақвимли режа бўйича кун бўйи бажарган ишларини кундаликка сиёҳ билан қисқача ёзиб бориши керак.
Талаба ҳафтада бир марта кундаликни текшириш учун раҳбарига тақдим этиши шарт. Раҳбар кундаликни текшириб камчиликни кўрсатади, навбатдаги топшириқни беради, ҳамда талабанинг фаолиятини назорат қилаётганини қайд этади.
Амалиёт тугагач талабанинг кундалиги ҳисобот билан бирга амалиёт раҳбари томонидан текширилади ва хулоса ёзилиб имзо чекилади.
Талаба амалиёт тугагач, тўлдирилган кундаликни ҳисоб билан биргаликда кафедрага топшириши шарт.
Кундалик тўлдирилмаса амалиёт ҳисобга олинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |