Минерал ўғит меъёрларининг беда пичани ҳосилига таъсири
Тажриба
варианти
|
биринчи
йил
|
Иккинчи
йил
|
учинчи
йил
|
3 йил давомида
|
Ўғитсиз
|
55.6
|
138.3
|
121.1
|
315.1
|
Азот
|
54.5
|
135.7
|
127.8
|
318.0
|
Азот-калий
|
55.4
|
139.0
|
131.0
|
325.4
|
Азот-фосфор
|
65.3
|
148.9
|
141.7
|
355.8
|
Азот-фосфор-калий
|
63.7
|
165.0
|
147.7
|
376.4
|
Фосфор-калий
|
65.0
|
160.2
|
145.6
|
370.8
|
Мазкур тажриба натижаларидан тупроққа киритиладиган ўғитлар беда илдиз тизимининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши, бу эса ўз навбатида тупроқдаги органик моддалар миқдорини ортишига ҳамда физикавий хусусиятларининг яхшиланишига олиб келиши аниқланган. Бу маълумотлар 24-жадвалда ўз ифодасини топган.
24-жадвал
Тупроқнинг 0-40 см қатламидаги илдизлар миқдорига ўғитлар меъёрининг таъсири, ц/га
Йиллик ўғит меъёри,
кг/га
|
Икки йиллик беда
(илдизлар)
|
Уч йиллик беда
(илдизлар)
|
фосфор
|
калий
|
йирик
|
майда
|
жами
|
йирик
|
майда
|
жами
|
100
|
-
|
69,9
|
15,3
|
86,2
|
89,1
|
26,0
|
115,1
|
100
|
50
|
73,4
|
15,6
|
88,0
|
91,8
|
29,4
|
121,2
|
100
|
100
|
88,1
|
25,2
|
113,3
|
93,7
|
41,0
|
134,7
|
100
|
200
|
92,6
|
25,2
|
117,8
|
123,5
|
29,9
|
153,4
|
100
|
300
|
73,5
|
20,9
|
94,4
|
92,9
|
29,0
|
121,9
|
Маълумотлардан калийли ўғитларнинг беда ҳосилдорлигига ижобий таъсирини кўрсатади. Калийнинг миқдори гектарига 200 кг га еказилганда, умумий илдиз сонининг ортиши йирик илдизлар сонининг кўпайиши ҳисобига содир бўлади. Калийли ўғитлар беда пичани таркибидаги хом протеин ва ёғсимон моддалар миқдорини ҳам оширади.
Бедага қўлланиладиган фосфорли ўғитларнинг самарадорлиги биринчи навбатда тупроқ таркибидаги ҳаракатчан фосфорнинг миқдорига боғлиқ. Туркманистоннинг эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларида ўтказилган дала тажрибаларининг натижалари бир кг тупроқдаги ҳаракатчан фосфорнинг миқдори 5-10 мг бўлганда, ҳар бир га майдонга 300 кг, 50-60 мг бўлганда эса 60-120 кг фосфор (P2O5) киритиб, 500 ц гача беда пичани олиш мумкинлигини кўрсатган. Шунга ўхшаш натижалар Республикамизда ва Тожикистоннинг қадимдан суғориладиган бўз тупроқларида ҳам олинган.
Беда арпа, сули, маккажўхори билан аралаштириб экилганда, азотнинг йиллик меъёри гектарига 150-200 кг гача етказилиб, унинг 50% и экиш олдидан, қолган қисми маккажўхори поясининг бўйи 1 м га етгунга қадар берилади.
Беда ҳосилини оширишда микроўғитларнинг аҳамияти катта. Ўтлоқи тупроқларга шудгор остига микроэлементлар қўшилган донадор суперфосфат киритилганда, беда пичани ҳосилдорлиги 18,4-36,4% га, уруғ ҳосили эса, 31,9-53,2% га ошган.
Ўзбекистон Республикаси аграр саноат ишлаб чиқариш қўмитасининг 1987 йилдаги тавсияси бўйича беда экишга мўлжалланган майдоннинг ҳар гектарига экишгача 50-60 кг азот (N), 100 кг фосфор (P2O5) ва 50-60 кг калий (K2O) киритиш тавсия қилинган. Озиқ моддалари билан паст даражада таъминланган тупроқларда бу миқдор 25-30% га оширилади. Иккинчи ва учинчи йилларнинг эрта баҳорида 100 кг фосфор ва 50 кг калий қўллаш яхши самара беради.
Тўпланган маълумотларни умумлаштириб, бедани ўғитлаш юзасидан қуйидагича тавсия бериш мумкин:
-янгидан экиладиган бедага фосфорли ва калийли ўғитлар уч йилда бир марта асосий ишлов бериш пайтида, тупроқларнинг ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий билан таъминланганлигини ҳисобга олган холда, турли миқдорларда ишлатилади. Ҳаракатчан фосфор билан паст даражада таъминланган майдонларнинг ҳар гектарига 250-300 кг, ўртача таъминланган тупроқларга эса 100-150 кг фосфор киритилади. Шудгор остига киритиладиган калийнинг миқдори гектарига 50-60 кг қилиб белгиланади. Агар экиладиган беда уруғига экиш олдидан нитрагин билан ишлов берилмаган бўлса, ниҳоллар униб чиққандан кейин гектарига 30-40 кг атрофида аммиакли селитра қўллаш яхши самара беради;
- экиш олдидан ўғитланмаган майдонларга кейинги йилларнинг эрта баҳори ёки кузида 50-60 кг фосфор ва 25-30 кг калий киритилади ва изидан тирмаланади.
Юқоридаги тадбирлар амалга оширилганда, уч йил ичида ҳар га майдондан 350-500 ц дан ошириб беда пичанини тайёрлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |