Синов саволлари



Download 90,3 Kb.
bet1/17
Sana21.02.2022
Hajmi90,3 Kb.
#76661
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17

Синов саволлари:

  1. Ғўзани ўғитлаш нимага асосланади?

  2. Кузги дон экинларни асосий ўғитлаш кўп жиҳатдан нимага боғлиқ?

  3. Суғориладиган деҳқончилик шароитида маккажўхори қандай ўғитланади?

  4. Дуккакли-дон экинларни ўғитлашнинг қандай ўзига хос хусусиятлари бор?

  5. Шолининг ўғитларга бўлган талаби қандай?

  6. Сабзавот экинларни ўғитлашнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  7. мевали дарахтларга ўғит меъёрлари қандай белгиланади

Ғўзани ўғитлаш


Бир тонна пахта хом-ашёси ва унга мос вегетатив массани тўплаш учун ғўза тупроқдан ўрта ҳисобда 50-60 кг азот, 15-20 кг фосфор ва 50-60 кг калийни ўзлаштиради. Ғўза етиштириладиган майдондан озиқ моддаларнинг чиқиб кетиши ҳосил миқдори ва таркибига боғлиқдир. Ҳосилдорлик юқори (45-50 ц/га) бўлганда, ғўзанинг ҳосил қисмлари ўсув органларига нисбатан кучлироқ ривожланади ва табиийки, бунда бир тонна хом-ашё учун нисбатан камроқ миқдорда озиқ моддалари сарфланади. Ниҳоллар униб чиққандан шоналаш давригача ғўза жуда секин ривожланиб, органик қисмининг атиги 4-5% и шаклланади. Шоналашдан то гуллашгача ўсимлик қуруқ массасининг 25-30% и шаклланади, вегетатив массанинг жадал тўпланиш суръати кўсакларнинг очилиш давригача давом этади. Қуруқ масса миқдорининг бундан кейинги ошиб бориши ҳосил органлари салмоғининг ортиши ҳисобига содир бўлади.
Ғўзанинг озиқ моддаларига бўлган талаби бевосита қуруқ массанинг тўпланиш суръати билан боғлиқ, лекин бу жараён бир меъёрда кетмайди. Бошқа экин турлари каби ғўза ҳам ўсув даврининг бошларида фосфор ва азотга кучли эҳтиёж сезади. Чигит унгандан шоналаш давригача ҳосил билан чиқиб кетадиган озиқ моддаларнинг 8-10% и, гуллашдан пишиш давригача эса, асосий қисми ўзлаштирилади (10-жадвал).
10-жадвал
Ғўзанинг ўсув даврида озиқ моддаларига бўлган талаби,
ҳосил билан чиқиб кетадиган озиқ моддаларга нисбатан % да

Ўсув даври

азот

фосфор

Калий



Чигитнинг унишидан шоналашгача

8

8

10

Шоналашдан ҳосил тўплашгача

60

56

64

Ҳосил тўплашдан-ўсув даврининг охиригача

32

36

26

Суғориб деҳқончилик қилинадиган майдонлар тупроғининг нитрификациялаш қобилияти юқори бўлганлиги сабабли уларда азотнинг жадал миграцияси содир бўлади. Суғориш жараёнида нитратлар сув билан бирга тупроқнинг қуйи қатламларига ювилиб тушади, суғоришлар орасида ўтадиган давр ичида эса юқорига кўтарилади, бу ўсимликларни азот билан меъёрида озиқланишини чеклаб қўяди. Бундай шароитда нитратларнинг ювилиб кетиши ва денитрификацияга учраши натижасида азотли ўғитларнинг анчагина қисми исроф бўлади. Азотли ўғитлар исрофгарчилигини камайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш учун ўғитлаш муддати ва усулини тўғри белгилаш, суғориш режимига қатъий амал қилиш, шунингдек, аммиакли азотли ўғитлар ва мочевина тупроққа киритилганда, азотнинг нитрификацияланишини маълум даражада чеклайдиган тадбирларни қўллаш ҳамда нитрификация ингибиторларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.


Ғўзага бериладиган азотли ўғитлар меъёри қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади:
А = (В – в) • 5 • 100
40
А - азотнинг биологик меъёри, кг/га;
В - пахта ҳосилдорлиги, ц/га;
в - тупроқнинг табиий унумдорлиги ҳисобига олинадиган ҳосил, ц/га;
5- 1 центнер пахтанинг шаклланиши учун сарфланадиган азот миқдори, кг;
40- ўғит таркибидаги азотдан ўсимликларнинг фойдаланиш коэффициенти, %;
100- ўзгармас сон.
Масалан, гектаридан 30 центнер пахта ҳосили етиштириш режалаштирилган бўлса, азотнинг йиллик меъёри:
А = (30 – 10) • 5 • 100 250 кг/га ни ташкил этади.
40
Лекин бу миқдор тупроқнинг бир қатор хосса ва хусусиятлари асосида оширилиши ёки камайтирилиши мумкин: типик ва ўтлоқи бўз тупроқларда 1,0 , оч тусли бўз ва шу минтақанинг ўтлоқи-бўз тупроқларида 1,1 , тақирли-ўтлоқи ва тақирли тупроқларда 1,2, тўқ тусли ўтлоқи ва оч тусли бўз тупроқлар минтақасининг ўтлоқи тупроқларида мос равишда 0,7, 0,8 ва 0,9 коэффициентларга кўпайтирилади. Шунингдек, пахтага азотли ўғитлар меъёрини белгилашда ўтмишдош экин ва уни тупроқ унумдорлигига кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга (11-жадвал).



Download 90,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish