Амир Темур давлат бошқарувида шикоятларни кўрувчи амалдор қандай номда юритилган? Додхоҳ
Амир Темур даврида қаерда хонларни подшолик тахтига ўтқизиш маросими вақтида уларни оқ кигиз устига олиб ўтқизадиган тошдан тахт курси - Кўктош қўйилган эди? Кўксаройда
|
Амир Темур даврида садри аъзам қандай вазифани бажарган? Вақф мулклари бошқарувчиси
|
Амир Темур даврида ҳукмдорнинг шахсий топшириғини бажарувчи қандай номда юритилган? Ясовул
|
Амир Темур қачон Мовароуннаҳр амири деб эълон қилинди? 1370-йилда
|
Амир Темур қўшини нима асосида тузилган ҳарбий қисмлардан иборат эди? Ўнталик аскарий бирикмалар
|
Амир Темур қўшиннинг қайси масалаларига ниҳоятда катта аҳамият берарди? Қўшин бошлиқларини танлаш ва уларни тарбиялаш, ҳарбий қисмлар ва уларнинг жойлашиш тартиби, навкар ва сарбозларнинг қуролланиши ҳамда ички интизом
|
Амир Темур салтанатида бош ҳожиб, хазинабон, хонсолар, қўшчи, баковул, котиблар, битикcбилар, табиб-лар, созандалар, дастурхончилар давлат бошқарувининг қайси идорасида хизматда бўлган? Даргоҳда
|
Амир Темур салтанатида даргоҳни ким бошқарган? Олий ҳукмдорнинг ўзи
|
Амир Темур салтанатида ижроия ҳокимият девонни ким бошқарган? девонбеги (бош вазир)
|
Амир Темур улкан салтанат тасарруфидаги ўлкаларни қай тарзида бошқарди? улусларга бўлиб
|
|