Сигналлар билан ишлаш Пассив ва актив фильтрлар: паст, юқори частотали



Download 312,36 Kb.
bet4/4
Sana24.03.2022
Hajmi312,36 Kb.
#507817
1   2   3   4
9.RC – занжирли актив фильтрлар

Микроэлектроника асосидаги радиоэлектрон қурилмаларда ишлатиладиган фильтрларнинг ўлчамлари кичик бўлиши талаб қилинади. Шунинг учун бу ерда ўлчами катта бўлган ғалтакли пассив LC – занжирини ишлатиб бўлмайди. Электромеханик фильтрларнинг ўлчами ҳам интеграл микросхемалар ўлчамига нисбатан катта бўлганлигидан, уларни қўллаш қўйилган талабга жавоб бермайди. Шу сабабли микроэлектроника соҳасида пассив фильтрларга нисбатан актив фильтрлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу фильтрларда операцион кучайтиргичлар ишлатилиб, уларда тескари боғланиш вужудга келади. Операцион кучайтиргичларни тузилиши, ишлаш принципи кейинги бобларда кўриб ўтилади.


2.12 -расм. RC – занжирли актив фильтрлар .


Бу фильтрларда битта қаршилик , битта сиғим ва операцион кучайтиргич мавжуд. Бу фильтр учун :
(2.3)

деб ёзиш мумкин.


ω0=
Бу фильтрда қаршилик ва сиғимни ўрни алмаштирилса , паст частотали фильтр юқори частотага айланади. Бу фильтр параметрлари iω нинг биринчи даражасига пропорционал бўлганлигидан биринчи тартибли фильтр деб аталади.
Фильтр таркибида эламентлар кўпайган сари унинг параметрлари (iω)2 га пропорционал бўлади. Масалан, 2.11 а) -расмда келтирилган фильтрни кўриб чиқайлик.




2.11-расмда. Иккинчи тартибли а) пассив ва б) актив фильтр.


Тугунларидан чиқаётган токлар учун
–Y1U2+(Y1+Y2+Y3)*U2-Y3*U3=0
–Y3U2+(Y3+Y4)*U3 =0
тенгламаларни ёзиш мумкин. U3=Uчик белгилашни киритиб, тенгламалардан U2 ни қисқартирилса,
(2.4)

бўлади. Бу тенглама паст частотали фильтрни ифодалаши учун каср сурати частотага боғлиқ бўлмаслиги, яъни Y1 ва Y3 актив қаршилик характерига эга бўлиши керак. Махражда Y1 ва Y3 қатнашмаган фақат битта хад Y2 *Y4 кўпайтма бор. Демак, махражда (iω)2 га пропорционал бўлган ҳад бўлиши учун Y2 ваY4 сиғим характерига эга бўлиши лозим. (12.2) тенгламага Y1=1/R1, Y3=1/R3, Y2=iωC2 ва Y4=iωC4 белгилаш киритсак,


(2.5)
ҳосил бўлади. Шу йўл билан 2.11. б) -расмдаги актив фильтр учун
(2.6)
муносабатни олиш мумккин.
Актив фильтрга мисол тариқасида 2.12 -расмда частота ўтказиш полосаси 15.9 Гц бўлган паст частотали фильтр схемаси келтирилган.


2.12-расм. Паст частотали актив RC-фильтр.


Биринчи ва иккинчи тартибли фильтрлар комбинациясидан ихтиёрий тартибли фильтр қуриш мумкин.


2.13 -расмда учинчи тартибли актив фильтр схемаси кўрсатилган. У биринчи ва иккинчи тартибли фильтрлар комбинациясидан иборат.


2.13-расм. Учинчи тартибли актив фильтрлар.


Частотали актив фильтр. Частота ўтказиш поласалари бир-бирига туташ бўлган юқори ва паст частотали фиьтрларни ўзаро улаб, полосали фильтрларни ҳам ҳосил қилиш мумкин. Мана шундай полосали фиьтрлардан бирининг схемаси 2.14. а) -расмда келтирилган. Схема учун тугунлардаги токлар тенгламасини ёзиб, юқоридаги ўхшаш амаллар бажарилгандан сўнг.




2.14 – расм. Полосали актив фильтр.


а) умумий схемаси, б) частота ўтказиш полосаси 1,59 Гц бўлган икинчи тартибли


(2.7)
тенгликни оламиз. Y1÷Y5 лар ўрнига масофалар қўйилса,


С2, . С4R 5 . R= (2.8)
2 + С4). R = (2.9)
(2.10)

Масала. Марказий частотаси 15,9 Гц, частота ўтказиш полосаси 1,59 Гц бўлган иккинчи тартибли фильтрни ҳисоблаш талаб қилинади. Марказий частотага тўғри келган кучайтириш коэффиценти 20 га тенг бўлиши керак.


Ҳисоблашларни (12.7)÷ (12.9) формулалар ёрдамида олиб борилса, номаълумлар сони бешта,тенгламалар сони учта бўлганлигидан иккита элемент ихтиёрий равишда танлаб олинади. Масалан, С2, = С4=1 мкФ қилиб олинганда.
R= ;
R= M;




келиб чиқади. Шу парметрларга эга бўлган фильтр 2.14 б) -расмда келтирилган.
Download 312,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish