10-Маъруза
Маъруза режаси:
1. Шикастланиш турлари
2. ТТ нинг трансформация коэффициентини танлаш
3. Фаза бўйича компенсация
4. Химоя схемалар
Трансформаторларнинг дифференциал ҳимояси ва схемалари
Трансформаторни чўлғамларида, учларида, ўчиргич билан уланган қисмларида бўладиган шикастланишларни тез ўчириш ўчун дифференциал ҳимоя қўлланилади. Ҳимояланаётган трансформаторнинг икки томонига ток трансформатори ўрнатилади. Уларнинг иккиламчи чулғамлари ва ток релеси айланувчи токлар схемасига мос ҳолда уланади.
Юклама токи ўтаётганда ва трансформатордан ташқарида қисқа туташув содир бўлса реледан ўтаётган ток
Агар қисқа туташув трансформаторда бўлса
Танловчанлик шарти бажарилиши учун иккиламчи токларни тенглаштириш зарур
Ток трансформаторларининг бирламчи чўлғамлардаги токлар қиймати ҳар хил, Y/∆- гурухга таълуқли куч трансформаторлар учун бу токлар фаза бўйича ҳам фарқ қилади.
Y/∆-11 гурух учун Y/Y-12 гурух учун
Фаза бўйича фарқини компенсация қилиш учун ТТнинг иккиламчи чулғамлари юлдуз томонида (ТАI) учбурчак, учбурчак (ТАII) томонида юлдуз усулида уланади.
Иккиламчи токларни тенглаштириш учун ТТларни трансформация коэффицентини танлаб олиш керак.
Куч трансформаторининг гурухи Y/Y; n – трансформациялаш коэффициенти бўлса; ;
ёки ;
Куч трансформаторларининг гурухи Y/∆ бўлганда
; ёки
;
Ҳисобий трансформация коэффициентлари шкаладагидан фарқ қилади, бунинг натижасида нобаланс токининг яна бир ташкил этувчиси ҳосил бўлади.
бу ерда - тенглаштиришдаги хатолик.
5% дан ошмаслиги керак, агар ошса тенглаштириш учун махсус релелар қўлланилади.
Куч трансформаторлари ишга туширилаётганда ва ташқи қисқа туташувларни ўчиргандан кейин кучланиш кўтарилганда ўтказгичда магнитловчи токлар ҳосил бўлади.
Дифференциал ҳимоя бу токларда ишга тушмаслиги учун ишлаш токи қуйдагича аниқланади:
;
бу ерда Ксоз – созлаш коэффиценти Ксоз=0,3 4,5 .
Коэффицентининг қиймати ишлатилаётган реленинг турига боғлиқ.
Куч трансформаторининг трансформация коэффицентини ўзгариши дифференциал ҳимоядаги токларга таъсир кўрсатади. Натижада яна бир нобаланс токи хосил бўлади. Бу ток кучланишни ростлашдаги диапозонга боғлиқ. ( )
Юқоридаги айтилгандек дифференциал ҳимоя учун 2 та ТТи ишлатилади. Уларнинг умумий хатолиги билан боғлиқ бўлган нобаланслик токи
Хулоса қилиб айтганда дифференциал ҳимоянинг нобаланс токлари ташқи қисқа туташувларда бир неча ташкил этувчилардан иборат
Ташкил этувчиларнинг максимал қийматида
Дифференциал ҳимоянинг ишлаш токи бу токлардан катта бўлиши керак:
Ҳимоянинг ишлаш токи 2 та шартнинг каттасига қараб олинади.
Сезгирлик коэффициенти
;
Талабга мувофиқ
- nк томондаги 2 фазали қисқа туташув токи.
Дифференциал ҳимоя турлари
Дифференциал ҳимоя қуйидагича усуллар ёрдамида амалга оширилади:
дифференциал токли кесим;
тез тўйинувчи ток трансформаторли;
тормозли реле иштирокида.
10.2 – расм. Дифференциал ток
ли кесим(а) ва тез тўйинувчи ток трансформаторли (б) дифференциал ҳимоя схемаси.
1. Дифференциал токли кесим . Бу ҳимояда КА1, КА2 максимал ток релелари ишлатилалади. (10.2 (а)-расм). Бундай схема ёрдамида тезкор, сода ҳимоя ҳосил бўлади. Лекин ҳимоянинг ишлаш токи анча катта бўлиши мумкин, натижада сесезгирлик коэффициентининг қиймати нормадан кичиклашади. Шунинг учун бу схемалар кичик ваўрта қуқвватли трансформаторлар ҳимоясида қўлланилади.
2. Тез тўйинувчи ток трансформаторли ҳимоя. Дифференциал токли кесимнинг сесезгирлиги кам бўлган холларда махсус реле РНТ-565 ёрдамида тез тўйинувчи ток трансформаторли ҳимоя ишла
тилади (10.2 (б)-расм).Ҳимоя параметрларининг ҳисоби дастлабки ишлаш токини аниқлашдан бошланади.
Магнитловчи токнинг сакрашидан созлаш учун
Максимал нобаланс ток бўйича
Икки шартнинг каттасига мос ҳимоя ишлаш токи қабул қилинади, сезгирлиги қуйидагича текширилади
сезгирлик қониқарли бўлса ҳисоб давом этади, РНТ релесининг дифференциал Wдиф, мувозанатловчи Wy1, Wy2 чулғамлар сони аниқланади. Ҳимояни ҳисоблаш тартиби одатда жадвал кўринишида келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |