Сифат менежменти маърузалар матни


даражасини тавсифловчи объект хусусиятидир



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

даражасини тавсифловчи объект хусусиятидир. 
Корхонада сифат бошқарувини ташкил этиш йўналишлари 
Бошқарувда 
алоҳида тузилмани 
ташкил этиш 
йўналиши 
Ишчи комиссия 
тузиш йўналиши 
Кўнгилли ишчи 
гуруҳ тузиш 
йўналиши 
Вақтинчалик 
ѐлланма 
мутахассисни 
жалб этиш 
йўналиши 
Илмий тадқиқот 
институтлари ва 
консалтинг 
корхоналар пуллик 
хизматидан 
фойдаланиш 
йўналиши 


24 
Шу билан бирга рақобатбардошлик — аниқ бозор шароитларида 
бошқалар билан мусобақада чидаш имкониятидир. Рақобатбардошлик 
маркетинг тадқиқотлари натижалари бўйича аниқланади. У товарнинг 
ҳам аниқ ижтимоий эҳтиѐжга мослик даражаси, ҳам уни қондиришга 
сарфланган харажатлар бўйича унинг рақиб товаридан фарқини 
ифодаловчи тавсифидир. 
Ўзбекистон 
амалиѐтида 
товарларга 
нисбатан 
"маҳсулот 
рақобатбардошлиги" тушунчаси билан амалда бир хил маънога эга 
"маҳсулот сифати" тушунчаси кўпроқ қўлланади, чунки маҳсулот 
сифати деб камроқ харажат қилиб, харидорни мақбул ҳолда қондириш 
хусусияти тушунилади. 
Истеъмолчи назарида юқорироқ сифати билан ажралиб тўрган 
буюмлар рақобат устунлигига эгадир. Аммо, бундай ѐндашишда мазкур 
маҳсулотни сотиб оладиган харидор учун мутлақо аҳамияти йўқ бўлса 
ҳам ишлаб чиқарувчилар нуқтаи назарида муҳим бўлган маҳсулотни 
тайѐрлаш меҳнат сиғимлилиги, материал сиғимлилиги, энергия 
сиғимлилиги, 
буюмлар 
ишлаб 
чиқаришнинг 
технологиклиги, 
конструкциясининг муҳим хосиятлари чеккада қолиб кетади. 
Товар рақобатбардошлигининг асосий ташкил этувчиси унинг 
истеъмол хусусиятлари ва нархидир. Лекин товарнинг бозор 
истиқболлари фақат сифат ва ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ 
эмас. Товарнинг муваффақиятли ѐки муваффақиятсизлиги сабаблари 
таъминловчининг реклама фаолияти, унинг нуфузи, техникавий 
хизматнинг таклиф этилаѐтган даражаси каби бошқа нотовар омиллар 
бўлиши мумкин. 
Лекин 
рақобатбардошликни 
таъминлаш 
бўйича 
фирма 
фаолиятининг ишлаб чиқаришга оид бўлмаган жиҳатлари қанчалик 
муҳим бўлмасин, асос — сифат, нарх ва техникавий хизматдир
Товар рақобатбардошлигини ошириш учун рақобатбардошликни 
миқдорий ўлчаш имконини таъминлаш керак бу эса унинг даражасини 
ошириш имконини беради. Иқтисодий кўрсаткичлар тизими шаклида 
бундай миқдорий маълумотни йиғиш маҳсулот рақобатбардошлигини 
яхшилаш жараѐнининг муҳим босқичидир. Миқдорий кўрсаткичлар 
таҳлили жорий даврда рақобатбардошлик даражаси, уни ошириш 
зарурати даражаси, бу мақсадга эришиш потенциал усуллари ҳақида 
фикр юритиш имконини беради. Ундан ташқари, айтиб ўтилган 
кўрсаткичлардан фойдаланиб, бошланғич даврда кўрилган чора-
тадбирлар самарасига баҳо бериш мумкин. 
Рақобатбардошлик — интеграл тушунча. Таҳлил қилинаѐтган 
товар рақобатбардошлигини ўлчаш учун мазкур ва рақиб товарлар 
хизматининг меъѐрий муддатда фойдали самарасини тавсифловчи 
сифат маълумотини ҳамда объектлар ҳаѐтий цикллари давомидаги 
жами сарфларни билиш зарур. 


25 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish