Сифат менежменти маърузалар матни


-расм. Ўзгарувчан ва доимий харажатларни ишлаб



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

10-расм. Ўзгарувчан ва доимий харажатларни ишлаб 
чиқариш ҳажмига нисбатан боғлиқлиги 
Бошқарув қарорлари қабул қилиниши ва истиқболни белгилашда 
алоҳида эътиборни жами харажатлар ичида қайсилари ҳисобга 
олинади, қайсилари йўқ шуни очиқ белгилаб олиш зарур. К. Дрўрининг 
фикрича, ҳисобга олинадиган харажатлар бу келажакда қабул 
қилинган қарорнинг таъсирида бўлувчи харажатларга айтилади
1

Ҳисобга олинмайдиган харажатларга буни акси. 
Юқорида харажатларни таҳлил қилишда вақт оралиғи катта 
аҳамият касб этишини айтиб ўтилди. Худди шундай, агар вақт оралиғи 
кичикроқ бўлса, маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида 
фақатгина ушбу қарорга бевосита боғлиқ харажатлар ҳисобига 
олинади. Агар вақт оралиғи каттароқ бўлса, шунчалик кўпроқ 
харажатларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Аксарият холларда бевосита харажатлар ўзгарувчан ,билвосита 
харажатлар доимий бўлади. Бевосита харажатлар менежерлар 
назорати остида бўлади, билвосита харажатлар устидан менежерлар 
тула назорат ўрната олмайдилар. 
Назорат қилинадиган харажатлар – таъсир эта бўладиган ва 
бирон-бир менежернинг таъсири натижасида маълум давр ичида 
ўзгартириб бўладиган харажатлар.
Назорат қилинмайдиган харажатлар – маълум давр ичида 
менежер таъсир этиб ўзгартиролмайдиган харажатлар. 
1
К. Друри. Введение в управленческий и производственнпИй учѐт. – М.: Аудит, ЮНИТИ, 1998г, -
42 стр. 
2000 
4000 
6000 
Ишлаб чиқариш 
ҳажми 
100 
200 
300 
Минг 
сўм 
Ўзгарувчан 
харажатлар 
учун 


37 
Назорат қилинадиган харажатлар : 

материаллар; 

асосий ишчиларнинг ишбай иш ҳақиси; 

технологик жараѐнларнинг электр энергия сарфи; 

қўшимча иш ҳақи; 

телефон харажатлари ва бошқа харажатлар. 
Назорат қилинмайдиган харажатлар : 

ижара; 

коммунал тўловлар; 

кредит фоизлари; 

амортизация харажатлари ва бошқа харажатлар. 
Лекин харажатлар ҳамма вақт ҳам у ѐки бу категорияга тегишли 
булолмайди: бир компания учун доимий бўлган харажатлар иккинчи 
компания учун ўзгарувчан бўлиши мумкин. Бир компанияда ишчилар 
учун иш ҳақи иш вақти учун (доимий харажатлар), иккинчи 
компанияда бажарилган иш учун (ўзгарувчан харажатлар) туланиши 
мумкин. Маълум бир маҳсулот рекламаси учун харажатлар бевосита 
харажат булса, компания рекламаси учун харажатлар бу маҳсулотга 
нисбатан билвосита харажат бўлади. 
Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ корхона 
харажатлари қуйидагича таснифланади: 

маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар; 

давр харажатлари; 

молиявий фаолият харажатлари; 

фавқулотда харажатлар; 
Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита маҳсулот ишлаб 
чиқарилиши билан боғлик харажатлар. Улар қуйидагиларга бўлинади: 

бевосита ва билвосита моддий харажатлар; 

бевосита ва билвосита меҳнатга хак тулаш харажатлари; 

ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган бошқа харажатлар. 
Моддий ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар – бирламчи 
харажатлар ҳисобланади. 
Харажатлар ҳисоби ва калькуляция бир-биридан ўз объектлари 
билан ҳам фарқ қилади. Харажатлар ҳисоби объекти улар келиб 
чиқкан жой (жавобгарлик марказлари), яъни корхона, цехлар, 
хўжалик ҳисобидаги бригадалар, қайта ишловчилар, буюртмалар, 
конвейер ва х.к.лар ҳисобланади. Харажатлар ҳисоби объектини 
танлашга технологик жараѐнлар хусусан, ишлаб чиқариш намунаси, 
тузилма, бошқарув тизими, ички хўжалик ҳисобининг ахволи ва 
бошқалар таъсир кўрсатади. Калькуляциянинг объектлари эса корхона 
ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг айрим турлари, ишлар ва 
хизматлардир. 
Амалиѐтда калькуляция ва харажатлар ҳисоби объектлари 


38 
кўпинча бир-бирига мос келиб туради. Бундай ҳолатда маҳсулот 
бирлиги таннархини ҳисоблаш учун ҳисоб объекти бўйича аниқланган 
харажатларнинг умумий суммаси тайѐрланган маҳсулотлар миқдорига 
бўлинади. 
Харажатлар ҳисоби ва калькуляциянинг мохияти, ўзаро 
муносабати ҳақидаги турли нуқтаи назарларни таққослаб чиқкач, 
уларнинг усулларини кўриб чиқиш лозим. Бу масала бахсли 
бўлганлиги сабабли, аввало турли адабий манбалар бўйича киѐсий 
жадвал тузиб олиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнингча, ишлаб чиқариш корхоналарида харажатлар ҳисоби ва 
маҳсулот таннархини аниқлаш турли усуллар билан ташкил этилиши 
мумкин. Уларнинг барчасини биргаликда қуйидаги белгилар билан 
туркумлаш мумкин: 

харажатларни баҳолаш усули бўйича; 

ишлаб 
чиқаришнинг технологик жараѐнларига нисбатан 
харажатлар салмоғи бўйича; 

харажатларни маҳсулот таннархига киритишнинг тўлиқлиги 
бўйича. 
Бу усулнинг афзаллиги унда ҳисоб-китобларнинг оддийлигидир. 
У қуйидаги сабабларни мазкур усулнинг камчиликларига киритиш 
мумкин: 

фойдаланилган захиралар миқдори ва уларга қуйилган баҳолар 
назорати учун меъѐрларнинг мавжуд эмаслиги; 

Oғишишларни сабаблари, айбдорлари, жойини аниқлаш ва 
таҳлил этишнинг имконияти йуклиги; 

ишлаб чиқариш жараѐнида харажатлар ҳисоб-китоблари фақат 
ҳисобот даври охирида утказилиши мумкин ва хк. 
Маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг норматив усули 
харажатлар 
ҳисоби 
норматив 
усулининг 
таркибий 
қисми 
ҳисобланади. Ушбу усулни қўллаш қуйидаги афзалликларга эга: хар 
бир 
харажат 
тури 
бўйича 
норма 
ва 
нормативларнинг 
ўрнатилганлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бирлиги 
таннархининг норматив калькуляциясини тузиш, амалдаги нормалар 
ва улардан оғишишлар бўйича харажатлар ҳисобини юритиш. 
Фақат миқдор бўйича нормалардан фойдаланганда қуйидаги 
формуладан фойдаланиш мумкин: 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish