Сифат менежменти маърузалар матни


 Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар.  2



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

1. Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар. 
2. Ўзбекистон Республикаси стандарти. 
3. Тармоқлар стандарти. 
4. Техник шартлар стандарти. 
5. Корхона стандарти. 
6. Чет давлатлар миллий стандарти. 
1. 
Давлат стандарти. 
Давлат стандартлари мамлакат микѐсида 
барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилот ва муассалар 
учун мажбурий хужжат ҳисобланади. Бу стандартлар энг асосий халқ 
истеъмоли товарларига ишлаб чикилади ва Маҳсулот сифатини 
бошқариш ва стандартлар бўйича ―Уздавстандарт‖ томонидан, баъзи 
бирлари эса Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади.
2.
Тармоқ стандартлари.
Бу стандартлар шу тармоқка карашли 
корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқарган товарлар учун ҳамда 
улар кайси идорага карашли бўлишидан катъий назар, шу товарларни 
ишлаб чиқарадиган ва сотадиган барча корхоналар, ташкилот ва 
муассасаларга нисбатан қонуний кучга эга бўлган хужжат 
ҳисобланади. Тармоқ стандартлар шу тармоқ учун етакчи бўлган 
вазирликлар томонидан тасдиқланади. Тармоқ стандартлар кўпинча 
шу тармоқка карашли корхоналар ва ташкилотлар фаолиятида 
ишлатиладиган хом ашѐ, ярим тайѐр махсуклотлар учун ишлатилади.
3.
Техник шартлар.
Бу стандартлар кичик хажмда ишлаб 
чиқариладиган, хусусиятлари хали яхши ўрганилмаган халқ истеъмоли 
товарлари учун яратилади. Техник шартлар жуда киска муддат кучда 
бўлади ва амал килади. Техник шартлар шу товарни ишлаб 
чиқаришда етакчи бўлган вазирликлар, вилоят хокимлиги, шахар 
хокимлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
Мазмунига караб стандартлар қуйидаги турларга 
булинади. Шулардан қуйидагилари халқ истеъмоли товарлари 
учун характерлидир: 
1.
Техник шартлар стандарти.
Асосан озик-овкат маҳсулотлари шу 
турдаги стандартлар асосида ишлаб чиқарилади. Озик-овкат 
маҳсулотлари учун техник шартлар стандартида уларнинг физикавий-
кимѐвий хусусиятлари, кимѐвий таркиби, органолептик кўрсаткичлари, 


122 
товарларни қабул қилиш, сифатини текшириш, ураш ва жойлаш
маркировкалар, ташиш ва саклаш коидалари, ишлаб чиқарувчининг 
кафолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. 
Умуман бу турдаги стандартларнинг келажаги порлок бўлиб, бундан 
кейин ҳам микѐсда ишлаб чиқарилаверади.
2. 
Техник талаблар стандарти.
Бу стандартдаги маълумотлар 
хажми техник шартлар стандартидагига караганда анча кам бўлиб, 
улар халқ истеъмоли товарларининг сифат кўрсаткичлари, ташки 
кўриниши, умуман истеъмол хусусиятларига куйилган талабларни 
кўрсатади. 
3.
Қабул қилиш коидалари стандарти. 
Бу стандартлар кўп 
холларда халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқишда, саклаш ва 
сотишда кулланилади. Бу стандартларда озик-овкат маҳсулотларидан 
текшириш учун намуна олиш усуллари, қабул қилиш коидалари ва 
шартлари кўрсатилган бўлади. 
4. 
Текшириш усуллари стандарти.
Халқ истеъмоли товарлари учун 
кулланиладиган 
бундай 
стандартларда 
уларнинг 
сифатини 
текширишнинг умумий коидалари, сифат кўрсаткичларини аниқлаш 
усуллари кўрсатилган бўлади. Баъзан бундай стандартлар озик-овкат 
маҳсулотларининг сифатини белгилайдиган кўрсаткичга алоҳида- 
алоҳида яратилади. Умуман халқ истеъмоли товарларининг сифат 
кўрсаткичларини, кимѐвий таркибини аниқлашда бу турдаги давлат 
стадартларининг роли жуда каттадир.
5. 
Тамгалаш, ураш, жойлаш, ташиш ва саклаш коидалари 
стандарти.
Бундай стандартларда эса халқ истеъмоли товарларини 
аҳолига сифатли ҳолда етказиб бериш учун уларни тамгалаш, ураш, 
жойлашга куйиладиган талаблар, саклаш ва ташиши коидалари ҳамда 
саклаш муддатлари кўрсатилади. 
Ўзбекистон Давлат стандарти (Узгосстандарт) томонидан 
стандартлаш меъѐрлари, коидалари ва техник иқтисодий хабарлар 
қайта ишланади ва тартибга солинади. 
Халқаро стандартлар ва чет давлатлар миллий стандартлари, 
халқаро меъѐр ва коидалари Ўзбекистон Республикаси иштирокида 
шартнома билан узгартирилиши мумкин. 
Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини 
таъминлаш ва ҳимоялаш учун Ўзбекистон Республикаси стандарти 
талаблири урнатилади. Стандартлар тегишли органлар томонидан 
бепул давлат рўйҳатидан ўтказилади. (Узгосстандарт, Минздрав). 
Четдан келтирилиши мумкин маҳсулотлар агар махсус органлар 
томонидан тасдиқланган ва рўйҳатдан утмаган булса, уни олиб қўйиш 
ва фойдаланиш мумкин эмас. 


123 
Узгостандарт, Госкомприрода, Госкомархитетстрой ва Минздрав ва 
уларнинг тегишли фойларидаги органлари томонидан стандарт 
талаблари назорат килиб турилади. 
Ишлаб чиқарилаѐтган ва четдан келтирилаѐтган маҳсулотлар 
стандартга мос келиши давлат инспекцияси томонидан текширилади, 
агар мос келмаса ишлаб чиқариш ва телтириш таъкиклаб куйилади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish