Модель – аниқ объект, жараён ёки ҳодисаларнинг соддалаштирилган тасаввуридир.
Модель – бу одатда схема, математик формула, табиий конструкция тарзида сунъий яратилган объект ва уларни қайта ишлаш ва бошқалар бўйича маълумотлар тўплами ва алгоритмлари.
Модель тадқиқот объектини махсус олдиндан келишиб олинган ҳолда тузилган қурилма хусусиятларни ўзида ифода этади. Тадқиқот объекти, унга ўхшаш модель тайёрланади, у оргинал, намуна, тимсол деб аталади.
Модель – бу шундай объектки, бошқа объект ўрнига қандайдир мақсадда фойдаланилади.
Моделлаштириш – бу моделларни яратиш ва тадқиқ олиб боришга мўлжалланган билиш усулидир.
Ҳар бир объект кўплаб, турли-туман хусусиятларга эгадир. Моделларни яратиш жараёнида унинг бош, нисбатан аҳамиятли хусусиятлари ажралиб туради. Демак, самолётнинг модели уни оргиналига ўхшаш геметрик чизма бўлса, атомнинг модели – физикавий ўзаро таъсир этувчанликни тўғри ифодаланиши, шаҳарнинг архитектуравий макети – ландшафтни ифодалаши лозим.
Сиёсий жараёнлар моделини қандай яратиш ва моделлаштириш усулларини қандай қўллаш керак деган масала доирасида ўқув йили давомида маъруза ва семинар машғулотлари ўтамиз, шунингдек мустақил ишларни бажариш белгиланган. Ижтимоий-сиёсий соҳалар бўйича дунё олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари асосан XX аср 2-ярми ва XXI асрга тўғри келади.
Хулоса қилиб қисқача айтганда:
-
Модель — бу қандайдир янги объект бўлиб, у ўзида ўрганилаётган объектни, воқеаларни ёки жараённи энг аҳамиятли хусусиятларини ифода этади.
|
Моделлаштириш мақсади:
Ўрганилаётган объектни моҳиятни англаш;
Объектни бошқаришни ўрганиш ва бошқарувнинг энг яхши усулларини белгилаш;
Тадқиқотнинг тўғридан-тўғри ва қўшимча натижаларини прогноз (башорат) қилиш;
Амалий вазифаларни ҳал этиш.
Турли фанлар тадқиқ этилаётган объект ва жараёнларни турли нуқтаи назардан ўрганади ва моделларнинг турли тип (тур)ларини қуради. Масалан, физикада – объектнинг ўзаро боғлиқлиги ва ҳаракати жараёнини, химияда – уларнинг ички тузилиши, биологияда – тирик организмларни хулқ-атворини ўрганади.
Масалан, мисол сифатида инсонни олиб кўрайлик, турли фанларда у турли моделлар доирасида тадқиқ этилади. Механика фани доирасида уни моддий нуқта сифатида кўриб чиқиш мумкин, химияда – уларнинг турли химиявий моддалардан иборат бўлган объект сифатида, биологияда – ўзини ўзи сақлашга интилувчи тизим сифатида кўриб чиқилади.
Бошқа томондан олиб қараганда, турли объектлар битта модель билан тавсифланиши ҳам мумкин. Масалан, механикада турли моддий жисмлар (планеталардан тортиб оддий қумликкача) моддий нуқта сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Битта объект бўйича кўплаб моделлар ҳам бўлиши, турли объектлар битта модель билан ҳам тавсифланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |