Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
87
куч-қувват бағишлайди, эпчиллик, чаққонлик, бардошлиликни оширади. Тана ва ҳаракатлар
гўзалликни ҳис қила бошлайди. У соғломлаштириш тизими сифатида юксак қадрланади.
Қолаверса, енгил атлетика – бу ҳаракатлар координацияси. Тананинг эгилувчанлиги,
буғумларнинг соғломлигини таъминлайди. Тезлик, чаққонликни оширади, куч-қувват
бағишлайди. Ҳатто чарчоқлардан ҳоли бўлишга ҳам ёрдам беради. Машғулотлар мобайнида
тананинг барча мушаклари ҳаракатга келади, қон айланиши яхшиланади. Айниқса, камҳаракат
одамлар, кун бўйи курсида ўтириб ишловчилар учун фойдали. Ортиқча вазндан, ёки айниқса,
вазн етишмовчилигидан азият чекувчиларга, тушкунликка тез тушадиганлар, асаб тизими
зарарланганларга ҳам мутахассислар ушбу спорт турини тавсия этадилар.
Ҳозирги кунда ёшлар орасида иқтидорлилари жуда кўп. Спортга бўлган қизиқиш катта.
Ота-оналар бола спорт билан шуғулланса, ёмон иллатлардан нари юришига амин бўлишади. Ўз
устида ишлайдиган, ҳаракатчан бола дарров кўзга ялт этиб ташланади. Машғулотлардан кейин
ҳам қолиб, саволлар беради. Иложи борича, кўпроқ машғулотларга эга бўлишга ҳаракат қилади.
Иқтидорли, изланувчанлигига қараб саралаб олинган болалар секин-аста халқаро ва
республикамиз миқёсидаги мусобақаларга тайёрлаб борилади. Шу жумладан, кун тартибига
амал қилиш, дам олиш, сифатли овқатланишга эътибор қаратилади.
Болалар руҳий жиҳатдан тетик бўлиши учун мураббий улар билан ҳар томонлама
шуғулланиш, педагогикадан яхши хабардор бўлиши тарбиясига эътибор қаратиши муҳим ўрин
тутади. Мураббийлар ҳатто кундаликларни текшириб, ўқишдаги ўзлаштиришларини мунтазам
кузатиб борадилар ва ота-оналар билан ишлайдилар. Болаларнинг мусобақалардаги иштироки
ва ўқишдаги муваффақиятларини инобатга олиб, рағбатлантириб турадилар.
Бундан ташқари мураббийлар болаларга атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ҳиссини
шакллантиришади. Бу қараш анъанавий маданиятнинг бир қисми. Натижада курашчиларда
ўзига нисбатан ҳурмат туйғуси уйғонади. Атрофдагилар билан хушмуомала муносабатда
бўладилар. Ҳатто улар хуш кўрмаган инсонларига ҳам назокат билан муомала қиладилар. Бу
малакалар уларга катта ҳаётга қадам қўйганларида ҳам керак бўлади.
Асосий машғулотларга мунтазам қатнашиш. Шундагина болалар ўз меҳнатларининг
самарасини кўрадилар, кураш машғулоти жараёнида, мураккаб ҳаракатларни амалга
ошираётганларидан ўзлари ҳам завқлана бошлашади. Ҳаммасини тўғри бажаришга бўлган
иштиёқи олға интилтиради. Гарчи муваффақиятсизликка учрасаларда, тўсиқларни енгиб ўтишга
интилиш тарк этмайди, қайта ва қайта уриниб кўришади. Натижада мақсадларига етишади.
Ўзларидан фахрланиб, ғурур билан жилмайиб туришларини кўриш, мураббийларга завқ
бағишлайди.
Ҳозирги кунда мураббий, Мустақил Ўзбекистон давлатининг жисмоний тарбия ва спорт
қонунларини болалар ҳаётига тадбиқ этиш, ўзининг ғоявий – сиёсий билимларини ошириб
бориши, ўз спорт тури бўйича изланишлар олиб бориши; болаларда ахлоқий, маънавий
сифатларни шакллантириш; онгли, билимли, руҳан тетик ёшларни тарбиялаши; болаларнинг
ўзлари севган спорт турлари билан шуғулланишга одатлантириши лозим.
Хулоса: Жисмоний маданият ва спорт машқлари билан шуғулланиш ҳар бир боланинг
кундалик ҳаётида доимий ва шахсий мақсадларидан бири бўлиши билан бирга, ўзининг камолот
сари ривожланиб бориши, ватанни севиш ва ҳимоя қилиши бола учун шарафли ишлардан
бирига айланиши зарур.
Адабиётлар:
1. Й.Машарипов. Умумий ва спорт психологияси. Ўқув қўлланма, 2-нашри. Тошкент-
“Илм Зиё” – 2016 й, 304-306-бетлар.
2. Й.Машарипов. Психология ва спорт психологияси. Ўқув қўлланма, 3-нашри. Тошкент
– “Илм-Зиё” - 2017 й, 272-274-бетлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |