Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 

4. Педагогика: учебник для студ. пед. вузов и пед. колледжей/ под ред. П. И. 
Пидкасистого. – М.: Педагогическое общество России, 2002. – 608 с.
5. Подласый И. П. Педагогика: в2 кн. – М.: ВЛАДОС, 1999. – Кн. 1: Общие основы. 
Процесс обучения. – 576 с.
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ХУСУСИДА
Рафиев Ҳ.Т., п.ф.н., профессор 
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахасисларни илмий-методик таъминлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Самарқанд филиали, Самарқанд, Ўзбекистон 
 
Инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар кун, соат сайин ортиб 
бормоқда. Бу аввало атроф муҳитни ифлосланиши даражасининг ўсиб бориши, иқлим ўзгариши, 
инсон ҳаётида асабий таъсирчанлик вазиятларнинг ортиши, инсонлар ўртасида меҳрнинг 
қаҳатланиб бориши, одамларнинг молпарастликка ўчлиги, бойпарастликка интилишининг 
ўсиши, одамларни ўзига жалб қилувчи моддий бойликларнинг янги янги жилвалари (хилма хил 
кийинишлар, машиналар, уй-рўзғор буюмлари, янгича ҳашаматли уйларнинг қурилишлари, 
дабдабали тўйларни ўтказилиши, таъма, порахўрлик (коррупцион) фаолият орқали беҳуда ўта 
бойиб кетишга интилиб миллионлаб доллар, миллиардлаб сўмларни йиғишга бўлган асаб 
бузарликлар каби фаолиятларининг кўпайиб бориши) инсонларни маънавий жисмоний 
саломатлигига салбий таъсир қилмай қолмайди, албатта. 
Шу ўринда ўз саломатлигини емириш эвазига бойлик сари интилаётганларга, Нуҳ 
пайғамбаримиз тўққиз юз йилдан ортиқ умр кўриб, битта чайлада яшаганларидан кейин 
умрлари охирида шунча қисқа яшашимни билганимда шу чайлани ҳам қурмаган бўлар эдим, 
деганларини эслатиб ўтмоқчимиз. 
Ушбу ишимизнинг мақсади, инсон саломатлигини мустаҳкамлашда одамларнинг 
ўқувчилик даврида жисмоний маданият таълимини такомиллаштиришнинг аҳамиятини 
назарий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат. 
Инсон саломатлигини мустаҳкамлашга , соғлом бўлиб яшашига жуда кўп олимлар ўз 
ҳиссаларини қўшиб келганлар. Жумладан, Геппократ, Суқрот, Арасту, Ибн Сино ва бошқалар. 
Жумладан Ибн Синонинг бадан тарбия билан мутадил шуғулланганлар дори-дармонга
даволанишга мўҳтож бўлмайди дегани. Замонавий етакчи олимлардан Амосов, ҳаттоки 
унчалик олим бўлмай, одамларга унчалик таниш бўлмаган оддий инсонлар ҳам одамларни 
соғлом умр кечиришга даъват қилиб келаётганлар ҳам талайгина. Жумладан, москвалик Михаил 
Котляров, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидан Амир бобо Иноятов, Самарқанд 
шаҳридан Темир бобо Мансуров, Иштихон туманидан Қаҳрамон бобо ва бошқалар. Бундай 
инсонларни мамлакатимизнинг турли шаҳар, туманларида кўплаб учратиш мумкин. Бундай 
инсонлар ўз жисмоний маданиятлари таълимларига асосланиб, саломатликларини ўзлари асраб-
авайлаб, у ҳақда ғамҳурлик қилиб, уни мустаҳкамлаб келишда бошқаларга, айниқса ёшларга 
ибрат бўлиб келмоқдалар. Шу билан бир қаторда илмий кузатишларнинг таҳлили шуни 
кўрсатмоқдаки, аксарият ёшларимиз, ўзларини навқирон, соғлом ёшлигида жисмоний ривожи 
ва тайёргарлигини кучайтириш орқали, ўзларида соғлик заҳирасини тўплаш мақсадида, 
хонадонларида жисмоний фаолликни оширишга интилиб яшаётганларни сони ортиб бориши 
диққатга сазовор бўлган, инсон саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган муҳим инсон 
фаолиятларидан бирига айланмоқда. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг беш ташаббусидан, иккинчисига инсонлар бугун 
ўз саломатликларни мустаҳкамлашда турли имкониятлардан фойдаланмоқдалар: Жумладан, уй 
рўзғордаги жисмоний меҳнат билан боғлиқ юмушларидан, махсус юриш, югуришлар, тиббий 
муолажалар (шифокор, дорихона), махсус мослама (тренажер)ларда жисмоний машқ 
бажаришлар, хонадонларида қўл бола жисмоний (спорт) машқ бажариш жиҳоз, асбобларни 
яратиб, уларда ўз жисмоний маданият таълимларидаги билим тажрибасига таянган ҳолда 
махсус жисмоний машғулотларни амалга ошириш ва ҳ.к.
Ана шу юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси, одамларнинг ўзлари мустақил равишда 
жисмоний саломатликларини яхшилашга, уни мустаҳкамлашга бўлган интилишлари, ўзларига 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish