Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
15 
фақатгина жисмоний маданият мутахассислари ёки тиббиёт ходимларининггина эмас балки, 
кенг жамоатчиликнинг устувор вазифаларидан бири бўлмоғи даркор. Бунинг учун юқорида 
айтилганидек ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Республика 
“Оила” маркази раҳбарлигида оилаларда жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга 
қаратилган тегишли дастурий ишларни амалга оширишни йўлга қўйиш керак. Мазкур марказ 
негизида оилавий жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилувчи йўналиш фаолиятини йўлга 
қўйиш мақадга мувофиқдир. 
Республикамизда илм-фан тобора ривож топиб бормоқда. Жисмоний тарбия ва спорт 
соҳаси мутахассислари фаолияти ҳам кундан кунга салмоқли бўлаётганлиги барчамизга маълум. 
Хусусан, болалар жисмоний тарбияси, хотин-қизлар спорти, ногиронлар спорти каби 
йўналишларда қатор олимларимиз изланишлар олиб бормоқдалар. Фикримизча, бу каби 
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий изланишлари натижаларидан 
самарали фойдаланиш оилаларда жисмоний маданиятни янада кенг шакллантиришга замин 
бўлади. 
Юқорида муаллиф оилада жисмоний маданият масаласига доир айрим мулоҳазаларини 
билдриб ўтди. Мазкур масалалар юзасидан кўплаб фикрларни айтиб ўтиш мумкин. Аммо 
улардан самарали фойдаланмас эканмиз бундан ҳеч қандай наф йўқ. Шу сабабли мустақил 
Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро, ҳар бир киши оиласи соғлиғи, уни асраш, 
такомиллаштиришдек масалалар юзасидан масъулият билан ёндашмоғи даркор. Зеро, оилада 
соғлом турмуш-тарзини шакллантириш, оила аъзоларининг саломатлигини таъминлаш, оилада 
ўсаётган ҳар бир гўдакнинг ҳар томонлама уйғун камол топишида жисмоний тарбия ва спорт 
муҳим аҳамиятга эга. 
Оилаларда жисмоний маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти қуйидагиларда кўринади: 
- оила аъзоларининг саломатлиги мустаҳкамланади; 
- оилада соғлом турмуш-тарзи тушунчасининг бир қисми бўлган жисмоний баркамоллик 
мазмунан ўз аксини топади; 
- оиладаги болаларнинг ўсиши, ривожланиши нормал ҳолатда бўлади; 
- оилада жисмоний маданиятнинг шаклланиши ниҳоят жамият тараққиётига ижобий таъсир 
кўрстади. 
Оилаларда жисмоний маданиятни шакллантириш учун қуйидаги тизимли ишларни амалга 
ошириш лозим деб ҳисоблаймиз ва уларни таклиф сифатида киритиб ўтамиз. 
1. Республика “Оила” маркази ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар раҳбарлигида оила 
масалалари бўйича изланишлар олиб бораётган етакчи олимлар, педагоглар, психологлар 
ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган турли йўналишдаги мутахассисларнинг ижодий 
имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, улар 
томонидан билдирилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш керак. 
2. Оила аъзоларининг ҳар бирига мос бўлган турли қўлланмалар нашр қилиш (масалан, 
болалар учун, аёллар, катта ёшлилар учун машқлар мажмуасидан иборат адабиётлар ва б.). 
Бунда нашр қилинган қўлланмалар содда, тушунарли бўлишига эришиш. 
3. Маҳалла, таълим муассасаси ва оила ҳамкорлиги доирасида жисмоний маданият 
тушунчасини тарғиб қилувчи тадбирларни кенг олиб бориш. 
4. Оилаларда “жисмоний маданият бурчаги”ни ташкил қилиш. 
5. Оила ва минтақавий тиббиёт бирлашмалари (ҚВП) ҳамкорлиги доирасида жисмоний 
машқларнинг самараси тўғрисидаги тушунтириш ишларини олиб бориш. 
6. Маҳалла фуқаролар йиғинлари таркибида жисмоний маданият масаласи бўйича тизимли 
фаолиятни йўлга қўйиш. 
Адабиётлар: 
1.Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш 
муаммолари. Олий таълим муассасаларининг илмий-назарий анжуман материаллари тўплами. 
Т.: 2008. 
2. К.Маҳкамжонов [ва бошқалар]. Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 
Дарслик. Тошкент “Иқтисод-Молия”. 2008. 
3. Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг ҳуқуқий-маънавий асослари. Республика 
илмий-амалий конференция материаллари тўплами. Тошкент-2012. 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish