Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
254
ахлоқий фазилатлари регламентини белгилайди, бу ўз навбатида самарали ўқув-тарбиявий
жараённи ташкиллаштиришни талаб этади.Жисмоний жиҳатдан ўз-ўзини такомиллаштириш
мотивлари ва эҳтиёжларини шакллантириш, манфаатларнинг ривожланишида жисмоний
маданият, хусусан, спорт этикаси ва эстетикага эътибор бериш алоҳида аҳамиятга эга. Бунга
кадрларни тайёрлаш миллий модели асос сифатида хизмат қилади. Моделнинг асосий
компонентлари сифатида қуйидагилар кўрсатилган: шахс – субъект ва объект сифатида; давлат
ва жамият – кадрларни тайёрлашнинг асоси сифатида; узлуксиз таълим – малакали кадрларни
тайёрлаш негизи сифатида; фан – юқори малакали кадр-мутахасисларнинг ишлаб чиқарувчиси
ва истеъмол қилувчиси сифатида, шунингдек, илғор технологиялар, шу жумладан, ахборот
технологияларининг ишлаб чиқарувчиси сифатида; ишлаб чиқариш – сифатли тайёрланган
кадрлар буюртмачиси сифатида.
Узлуксиз касбий (педагогик) таълим тизимида ҳар томонлама ривожланган, маънавий
жиҳатдан бой, ижтимоий жиҳатдан фаол, интеллектуал-ижодий, касбий-креатив,
коммуникатив-фаолиятли шахснинг шакллантирилиши назарда тутилган. Шу жумладан,
жисмоний маданият, жисмоний тарбияни шакллантиришда бой маданий меросга мурожаат
қилиш талаб этилади.
Ҳозирги замон педагогика таълимида касбий маданиятга қадрият сифатида қаралмоқда.
Бунда:
кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг концептуал-таълимий йўналишлари, мақсадлари
ва вазифаларини ҳисобга олиш;
янги
дастурлар,
дарсликлар,
қўлланмаларяратиш,
тавсияларни
янгилаш,
такомиллаштириш, модернизациялаш;
илмий-педагогик тизимда илмий жиҳатдан асосланган тизимли педагогик маданиятни
шакллантиришга эътибор қаратилади.
Давлат таълим сиёсатида ҳозирги замон таълимининг устувор йўналиши белгиланган, бу
– ҳозирги замон гуманитар концепция контекстида бўлажакўқитувчилар тайёрлашни
такомиллаштиришдир. Энг аввало,бўлажак ўқитувчиларда педагогик маданият, хусусан,
педагогик мулоқот маданиятини шакллантириш йўналишидаги ишлар такомиллаштирилиши
лозим. Шу муносабат билан таълим жараёнидабўлажак мутахассис шахси, унинг касбий-
шахсий тайёргарлиги, айниқса, интеллектуал-ижодий, фаолиятли-амалий ва ижтимоий-
коммуникативлиги, унинг касбий маданият – педагогик мулоқоти устуворлигига алоҳида
эътибор қаратилган. Олий педагогик таълим олдида бўлажак ўқитувчиларда мулоқот
маданиятини шакллантириш орқали уларни келгусидаги педагогик фаолиятга янада сифатли
тайёрлаш вазифаси энг мухим вазифа сифатида қаралиши лозим.
Адабиётлар:
1. Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси”. Халқ сўзи 29 декабрь 2018 йил, 3-б.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. // Баркамол авлод –
Ўзбекистон тараққиёти пойдеворидир. /Асарлар тўпл. – Т. : Шарқ, 1997. –20-30-б.
3. Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури. // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиёти
пойдеворидир. /Асарлар тўпл. – Т. : Шарқ, 1997. – 32-61-б.
4. Возрастная и педагогическая психология. /Под ред. А. В. Петровского. – М. , 1989.
– 519 с.
5. Воинова М. Г. Педагогические технологии и педагогическое мастерство: Учебник. –
Т. , 2005. – 146 с.
6. Боймуродова Г. Т. Технологическая система профессионально-личностной
подготовки учителей начальных классов: Автореф. дисс. … канд. пед. наук. – Т. , 2009. – 23
с.
Do'stlaringiz bilan baham: |