Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
209
4. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонун. 2008
й.
5. Б.Ҳайдаров, Ҳ.Қориева. М.Хўжабеков.Адаптация ва спорт. Ўқув-услубий қўлланма.
Тошкент-2016.
АДАПТИВ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ ВА УСЛУБИ
Облоназаров Ф.А. Ашуров А.Д, ўқитувчилар
Самарқанд давлат университети, Самарқанд, Ўзбекистон
Педагогика жараёнини ташкил этиш учун таълим фаолиятининг дидактик йўналишлари
ва принципларини аниқлаш, ушбу тоифадаги кишиларнинг саломатлик даражаси, жисмоний,
руҳий, шахсий хусусиятларини билиш зарур, чунки педагогик таъсир объектининг хусусияти
ҳар бир таълим жараёнининг дастлабки шарти ҳисобланади.
Имконияти чекланган болаларга табиий (биологик) ҳамда руҳий-жисмоний
ривожланишда дизонтогенез ва ретардация юзага келиши хос бўлиб, бу боланинг ҳаракат, ўйин,
ҳиссиёт, мулоқотга табиий эҳтиёжлари танқислигига сабаб бўлади ва таълим олиш жараёнини
мураккаблаштиради.
Кўриш қобилиятини тўлиқ ва қисман йўқотишкишиларнинг яшаш тарзини сезиларлича
ўзгартиради. Муҳитдаги тимсоллароламни ҳиссий ўрганиш, ўз-ўзини назорат ва тартибга
солишнинг бузилиши ёндош касалликлар билан давом этади. 40% болада минимал мия
дисфункцияси мавжуд, 30%дан ортиқ бола соматиккасалликлар (пиелонефрит, нафас олиш ва
юрак-қон томир тизими касалликлари), 80 % бола невроздан азият чекади.
Эшитиш қобилиятини йўқотишкишиларда62% ҳолатда нотўғри жисмоний ривожланиш,
44 % таянч-ҳаракат аъзолари нуқсонлари (сколиоз, яссиоёқлик), 80% ҳаракатли
ривожланишнинг оқсаши билан кечади.Ёндош касалликлар 70 % қулоғи кар ва яхши
эшитмайдиган болаларда кузатилади.
Эшитиш қобилияти шикастланиши натижасида ташқи маълумотларнинг чекланиши
унинг маъносини идрок этишни ёмонлаштиради, мулоқотни қийинлаштиради, руҳий-ҳаракатли
ривожланиш шароитларини мураккаблаштиради, салбий ҳиссиётлар ва страссли кечинмаларга
сабаб бўлади.
Нуқсоннинг учта оғирлик даражаси фарқланади: енгил (болалар осон ҳаракатланишлари
мумкин), ўртача (ҳаракатланиш ва ўз-ўзига хизматда ёрдамга муҳтож бўладилар), оғир (болалар
тўлалигича атрофдагиларга муҳтож бўладилар.
Оёқлар ампутацияси,биринчи навбатда ҳаракат стреотипи, таяниш ва юриш, ҳаракатлар
мувофиқлиги бузилишига сабаб бўлади. Оёқлар ампутациясининг оқибати тана оғирлиги
камайиши, томир оқими, рецептор қисмлар, таянч-ҳаракат аъзоларининг оғир касалликлари,
гипокинезия ва стресс ҳисобланади. Марказий бошқарув механизмлари пасайиши, асаб-мушак
ва таянч-ҳаракат аъзоларининг суяк компонентларидаги нуқсонлар, вегетатив функциялар,
ёмонлашуви, мушакларнинг машқ даражаси бузилиши қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм
бўлиши ва бошқа ҳаёт учун муҳим функцияларга салбий таъсир этади, жисмоний ва руҳий
ривожланиш суръатлари оқсаши, ҳаракатланиш имкониятлари ва умумий иш қобилияти
пасайишига объектив биологик шароит яратадиБолаларда оёқни йўқотиш (ёки туғма
ривожламаганлик) уларнинг ҳаракатланиш имкониятларини пасайтиради, бу иккиламчи
қийшайишлар ва мушаклар атрофиясига сабаб бўлади. Агар ҳаракат фаоллиги мушак
ҳаракатларининг ёшга мос равишда шаклланишини таъминласа, протезлаш мақсадга мувофиқ
ва муваффақиятли бўлади, чунки оёқлардаги протезларни бошқариш учун мушакларнинг
алоҳида қисқариши, аниқ ҳаракатлар жиҳатидан уқувга эга бўлиш зарур.
Адаптив жисмоний тарбия вазифаларининг асосий гуруҳи коррекцияли, компенсаторли ва
профилактикали вазифалар ҳисобланади.
Бу вазифалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
жисмонан соғломлаштириш;
тўғри жимоний ривожланиш учун шароит яратиш;
чиниқтириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |